Кўчмас мулк иқтисодиёти



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

Ерларнинг тоифа 
(категория)-си (Ўзб.Рес. 
Ер Кодекси. 8-модда.)
Қишлоқ хўжалигига 
мўлжалланган ерлар 
Тарихий-маданий аҳамиятга 
молик ерлар 
Аҳоли яшовчи худудлар 
(пунктлар)ининг ерлари 
Ўрмон фонди ерлари 
Саноат ва бошқа мақсадларга 
мўлжалланган ерлар 
Сув фонди ерлари 
Заҳира ерлар 
Табиатни муҳофаза қилиш, 
соғломлаштириш, дам олиш 
(рекреация) мақсадларига 
мўлжалланган ерлар 
5.2 - расм.Ўзбекистон Республикасидаги ерлар таркиби 


61 
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ерлари - шудгорлар,пичанзорлар, яйловлар 
(ўтлоқлар),кўп йиллик экинлар (боғлар, узумзорлар ва б.) билан банд бўлган ерлар махсус 
муҳофазақилиниш мақомига эга. 
2. 
Аҳоли пунктларининг ерлари – 
бу, шаҳарлар, шаҳарчалар, шунингдек қишлоқ, 
овул аҳоли турар жойлар(пунктлар)и чегараси доирасидаги ерлар. 
Аҳоли пунктларининг чегарасини белгилаш тасдиқланган шаҳарсозлик ва ер тузиш 
ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Аҳоли пунктларининг чегараси юридик ва 
жисмоний шахслар ер участкаларининг чегаралари бўйича белгиланиши лозим. 
Бу тоифадаги ерлар қаторига шаҳар қурилиши талаб(регламент)ларига мос ҳолда 
ҳудудий минтақа(зоналар)га киритилган участкаларни киритиш мумкин. Аҳоли пунктлари 
ерлари таркиби ва аҳоли пунктлари ерларини ҳудудийлаштириш 3.2. - расмда 
келтирилган.
Ердан фойдаланиш ва қуриш(застройка) қоидалари билан ҳар бир ҳудудий зонага 
унинг жойлашуви ва кейинчалик ривожланиши хусусиятларини, шунингдек, ер 
участкаларидан турлича фойдаланишнинг ҳудудий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, 
шаҳар қурилишига оид регламент ўрнатилади:

яшаш ҳудудлари – 
турар-жой биноларини (якка, кам, ўрта ва кўп қаватли уйлар), 
маданий-маиший объектлар ва бошқа биноларни қуриш учун мўлжалланган; 

жамоавий 
биноларга мўлжалланган ҳудудларда маъмурий бинолар, ўқув, 
маданий-маиший, ижтимоий ва бошқа жамоат объектлари қурилишида фойдаланилади;

ишлаб чиқариш 
(
саноат
)ҳудудлари саноат, коммунал, омбор ва бошқа 
объектлар учун мўлжалланган;

муҳандислик ва транспорт инфраструктураси
таркибидаги ер участкалари 
темирйўл, автомобил, сув, ҳаво ва қувур транспорти, алоқа, муҳандислик 
инфраструктурасини жойлаштириш ва бошқа ш.ў. объектлар қурилиши учун 
мўлжалланган;

рекреация 
ҳудудларга – шаҳар ўрмонлари, ҳиёбон, боғ ва сайлгоҳлар, ҳавза, кўл 
ва сув омборлари эгаллаган ерлар ва фуқаро ҳамда сайёҳларнинг дам олиши учун 
мўлжалланган ер участкалари киради; 

қишлоқ хўжалиги
ерларига ишлаб чиқаришини юритиш учун фойдаланилаётган 
ҳамда ҳайдалган ерлар, кўп йиллик экинлар, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бинолар, 
иншоотлар эгаллаган ер участкалари киради. 
Ер участкалари вазифасининг ўзгариши фақатгина аҳоли пунктлари бош 
тарх(режа)ига мос ҳолда юз бериши мумкин
22
. Чегарадаги аҳоли пунктларини алоҳида 
табиат муҳофазасига, илмий, тарихий-маданий, эстетик, рекреация, соғломламтириш ва 
бошқа мақсадларга эга бўлган ер участкалари киритиладиган алоҳида муҳофаза 
қилинадиган ҳудудлар зоналарини ажратиш мумкин.
Шаҳар чегараси ташқарисида жойлашган, аммо, шаҳар билан биргаликда ягона 
ижтимоий, табиат ва хўжалик ҳудудини ташкил қиладиган, ва бошқа аҳоли туриш 
таркибига кирмайдиган ерлар шаҳар олди ҳудудлар деб аталади. 
Уларнинг таркибида санитар-гигиеник ва рекреация функцияларни бажарадиган, 
чегараларида атроф-муҳитга акс таъсир қиладиган хўжалик фаолияти таъқиқланган яшил 
ҳудудлар, шунингдек қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳудудлари, аҳолининг дам олиш 
ҳудудлари, шаҳарни ривожлантириш учун заҳира ҳудудлар ажратилиши мумкин.
Ер участкаларининг барча мулкдорлари, ер эгалари ва ер участкасини ижарага 
олганлар белгиланган тартибда шаҳар қурилиши регламентидан фойдаланишлари шарт. 
Кўчмас мулк объектларини қуриш, реконструкция қилиш ёки кенгайтириш фақатгина 
шаҳар қурилиши регламентида ўрнатилган тартибда амалга оширилиши мумкин.
22
Шаҳар, туман марказлари ва қишлоқларнинг бош тархлари Давлат архитектура-қурилиш Комитаси 
қошидаги ЎзР ВМнинг шаҳарсозлик Кенгаши мухокамасидан ўтказиб тасдиқланади. 


62 
Аҳоли пунктлари ерлари мамлакат ҳудудининг 4% ни эгаллайди, бироқ бюджетга 
тушадиган барча ердан фойдаланиш бўйича тўловларнинг 86% ни таъминлайди. 
Ўзбекистон аҳоли пунктлари ерларининг истеъмолчилик сифати шу қадар юқорики, 
талабларга мувофиқ, улардан самарали фойдаланиш тартиби ишлаб чиқилса, улар давлат 
бюджетига қимматли табиий ресурслар экспортидан келадиган даромадлар билан 
таққосланадиган даражада даромад келтириши мумкин. 
Шу билан бирга шаҳар ерларининг мулк шакллари масаласи ердан қишлоқ хўжалиги 
ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатидан кескинроқ саналади. 
Бу авваламбор, шаҳар чегарасида ҳудуднинг ҳар бир квадрат метридан ўнлаб, юзлаб 
ва хаттоки минглаб одамлар фойдаланадилар, масалан метрополитен станциялари. 
Шунинг учун, нисбатан катта бўлмаган маконда (ерда, ер устида ва ер остида) 
одамларнинг зич жойланиб яшаши ўзаро муносабатларининг ягона ижтимоий мақбул 
шаклини ўрнатишни талаб этади. Бугунги кунда бу муносабатларнинг асоси деб шартнома 
ҳисобланади.

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish