54
2.
Бинодан унинг биринчи қўлланиш соҳаси бўйича фойдаланиш; бинонинг
қўлланиш соҳасини ўзгартириш ҳам қурилиш назорати органларининг рухсати билан
махсус лойиҳа бўйича амалга оширилади.
3.
Барча юк кўтарувчи конструкциялар, коммуникациялар ва ускуналарни бинонинг
кичик жисмоний эскириши ва тўлиқ хавфсизлиги шароитидаги қониқарли ҳолати.
4.
Бинода одамлар яшаши ёки ишлаши учун барча санитария меъёрларига риоя
қилинган ҳолда ҳаёт таъминоти тизимларининг нормал ишлаши.
Корхоналар учун қўшимча функционал талаб бўлиб унинг даромадлилиги, яъни,
даромадлар харажатлардан устун бўлганда, ишлаб чиқарилувчи маҳсулот ёки
кўрсатиладиган хизматларга талабнинг мавжуд бўлиши ҳисобланади. Корхонанинг
даромадлилигини йўқотишига уни баҳолашда функционал эскириш омили деб қаралади
ва унинг катталиги даромадлиликни тиклашга кетадиган харажатларга боғлиқ бўлади.
Даромадлиликни қўлланиш соҳасини ўзгартириш йўли билан тиклаш ускуналарни
ўзгартириш, қўшимча қурилишлар, қайта лойиҳалаш кабиларни ўз ичига олувчи жиддий
реконструкция ишларини амалга оширишни талаб қилиши мумкин. Даромадлиликни
тиклашнинг имкони бўлмаганда объект “тикланмайдиган функционал эскириш” га эга
бўлади, ўзининг “корхона” мақомини йўқотади ва қўлланиш соҳаси бўйича
фойдаланилмайдиган қурилишга айланади.
Биноларга қўйиладиган иқтисодий талаблар. Эскиришини ҳисобга олган ҳолдаги
қолдиқ қиймат объектни баҳолашда асосий омил бўлиб ҳисобланади, аммо иқтисодий
эскириш омилига киритиладиган бинони сақлаш бўйича жорий харажатлар ҳам муҳим
аҳамият касб этади. Жорий харажатларга кўчмас мулк солиғи, ер участкаси ижараси ва
коммунал тўловлар киради.
Иқтисодий талабларнинг моҳияти шундаки, жорий харажатлар харидор учун маъқул
бўлиши ёки ушбу тўловларнинг бир қисми иқтисодий эскириш сифатида кўрилиши
лозим. Корхоналар учун жорий харажатларнинг маъқуллиги белгиланган даромадлилик
даражасидан келиб чиққан ҳолда, қолган объектлар учун – субъектив мулоҳазалар бўйича
аниқланади.
Биноларга қўйиладиган бошқа талаблар. Уларга регионал ва экологик талабларни
киритиш мумкин. Регионал талаблар архитектура назорати органлари томонидан
қўйилади ва қуриладиган объектларга нисбатан композицион, эстетик, тарихий ва бошқа
талаблрни ўз ичига олади. Экологик талаблар экологик назорат хизмати томонидан
белгиланади ҳамда атмосфера ва сув ҳавзаларига зарарли чиқиндилар чиқарилишини
чеклаш, ёндош ҳудудларни тозалаш ва ободонлаштирш, автомобил тўхташ жойларининг
жойлаштирилиши кабиларни ўз ичига олади.
Саноат биноларига айниқса жиддий талаблар қўйилади, улардан “тоза”
технологиялар эвазига зарарли чиқиндилар чиқарилиш имкониятига йўл қўймаслик,
ҳамда фильтрлар, сувни тозалаш тизимларини ўрнатиш ва ҳ.к. лар талаб қилинади.
Регионал ва экологик талабларнинг ўта қаттиққўллашуви объект қийматини
йўқотишига олиб келади ва
Do'stlaringiz bilan baham: