Кўчмас мулк иқтисодиёти



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

 
5.2. Давлат ер кадастри 
Кўчмас мулкни бошқаришнинг асосий йўналишларидан бири Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудини кадастр бўлиниши ҳисобланади. Ҳудуднинг кадастр бўлиниши 
бирликлари бўлиб ер участкалари, аҳоли пунктлари, туманлар, вилоятлар, 
Қорақалпоқстон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси саналади. 
Кадастрнинг уч асосий тури мавжуд: 

ҳуқуқий — кўчмас мулк объектларига ҳуқуқларни қайд этиш; 

фискал — кўчмас мулк объектлари қиймати ва солиққа тортиш учун зарур бўлган 
ахборотларни қайд этиш; 

кўп мақсадли — ҳуқуқий ва фискал тизимни лойиҳалаш ва ердан фойдаланиш 
бўйича ахборот билан бирлаштириш. 
Ер кадастрининг рўйхатга олиш тизими
(Рўйхатга олиш кадастри, РК) ердан 
фойдаланувчилар ҳуқуқларини кафолатлаш учуншаклланганва кўчмас мулк бозорини ва 
турли инвестицияларни яратишнингзарурий шарти ҳисобланади. 
Ер кадастрининг фискал тизими
(Фискалкадастр, ФК) ер солиқлари, ижара тўлови, 
ер билан боғлиқ барча операцияларданпул тушумларива бошқаларни назарда тутади. ФК 
башорат, ҳисобланганер солиғи ва ижара тўловидан тушум назоратини ўз ичига олади. 
ФК нинг вазифаларидан бири — солиққа тортиш базасини аниқлашдир. 
Кўчмас мулк бозорида товар сифатида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар
иштирок этади, шунинг учун унинг фаолият юритиши учун кўчмас мулкни юридик 
жиҳатдан расмийлаштириш зарур. Бу кадастр ишининг ҳар бир кўчмас мулк объектига 
давлат рўйхатидан ўтган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни яратиш демакдир.
Кадастр иши
- ер участкасида иқтисодий фаолият билан шуғулланишни давлат 
ҳокимлиги органларининг ахборотларни рўйхатга олиш манбаларида акс этиш шарти 
билан қурилишни ҳисобга олган ҳолда ҳудудларни бошқариш тизими.
Кадастр ишида жамланган ҳужжатлар ер участкаси ҳақидаги маълумотларни Ягона 
давлат ер реестрига киритиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Кадастр иши титул 
регистрлари, топогеодезик, иқтисодий, сервитутлар ва мулклар регистридан ташкил 
топган. 
Давлат кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини кафолатлайди ва у бирон бир кўчмас мулк 
кадастри ёки реестрида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнггина товарга айланади. Ер 
участкасининг ижара шартномаси кадастр иши асосида тузилади. Шундай қилиб, кўчмас 
мулк объектини уни юридик жиҳатдан расмийлаштиргандан сўнггина ижарага бериш 
мумкин. 
Ер участкалари ер комитетларида Ерга оид китоби ва Давлат ер кадастрида рўйхатга 
олинади. Ердан фойдаланувчига ер участкасини рўйхатга олганлик ҳақидаги гувоҳнома 
тақдим этилади.
Рўйхатдан ўтгандан сўнг ер участкаси бўйича маълумотлар ер кадастрининг эталон 
маълумотлар базасига киритилади ва кадастр юритаётган ташкилот раҳбари бу 
маълумотлар ишончлилигига жавобгар бўлади. 
Ер участкаларини давлат кадастрида ҳисобга олиш 
— ер участкаларининг ягона 
давлат реестрида тавсифлаш ва ҳусусийлаштириш, бунинг натижасида ҳар бир участкани 
бошқа ер участкаларидан ажратиш ва унинг сифатли ҳамда иқтисодий баҳоланишини 
амалга ошириш имконини берувчи кўрсатқичларга эга бўлади.
Ер участкаларини давлат кадастри рўйхатидан ўтказиш, ҳар бир ер участкасига 
кадастр рақами бериш билан изоҳланади. 


59 
Кадастр рақами - кўчмас мулк объектлари белгилаши(кодировкаси) учун; ер 
участкаси ва унда жойлашган кўчмас мулк объектларини бир хужжатда келтириш учун;
кўчмас мулк объектларини иқтисодий ва маъмурий худудлаштириш билан; маълумотлар 
базасида чизма(график) ва маъноли(семантик) маълумотларни бир ерда келтириш учун 
зарур.
Иморатлар ёки бошқа кўчмас мулк объектларининг кадастр рақами ер 
участкасининг кадастр рақами асосида ер участкасидаги объект рақами иловаси билан 
аниқлаб берилади. 
Кадастр рақами иерархик (бир кўрсатқични бошқа кўрсатқичга тобелигини 
кўрсатувчи) тузилмага эга (5.1.-расм.) - Ўзбекистон республикаси субъекти рақамидан 
тортиб, то конкрет кўчмас мулк объекти рақамигача А : Б : В : Г : Д : Е, бу ерда: 
А – субъект рақами; 
Б – туман рақами; 
В – маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари (туман, даҳа, мавзе ва б.) томонидан 
тасдиқланган худуд рақами; 
Г – ер участкаларини ҳисобга олишнинг мавжуд тартибидан келиб чиққан ҳолда 
ўзлаштирган ер участкаси рақами; 
Д – уларни ҳисобга олишнинг мавжуд тартибидан келиб чиқиб ўзлаштирилган бино 
ёки иншоот рақами; 
Е — уларни ҳисобга олишнинг мавжуд тартибидан келиб чиқиб ўзлаштирилган 
турар ёки нотурар жой рақами; 
: — кадастр рақамининг таркибий қисмларини ажратувчи белги.

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish