71
АҚШда шаҳар ҳудудларидан фойдаланувчиларнинг тўртта тоифаси мавжуд. Ҳар бир
тоифа
учун
ўзининг
режалаштириш
стандартлари
ва
қоидалари
тўплами
шакллантирилади:
1. Турар жой қурилиши зичлик кўрсаткичлари билан белгиланади(тартиби
ўрнатилади).
Кичик шаҳарларда – бу шахсий ва кўп хонадонли уйларнинг кам ва ўрта зичликка
эга бўлган даҳалар ҳисобланади. Катта шаҳарларда юқори зичликка эга бўлган кўп
қаватли қурилиш ҳудудлари ва максимал зичликка эга бўлган даҳалар қўшилади. Бундан
ташқари, тураржой қурилиш ҳудуди таркибида транспорт тугунлари ёнида “тугун
марказлари” ва шаҳарнинг тарихий қисмида “аралаш ҳудудлар” ажратилади. Қурилишни
бир ерга йиғиш ва зичликни ошириш учун алоҳида шаҳарларда қўшимча равишда
қуйидаги стандартлар ва қоидалар ўрнатилади: минимал рухсат этилган зичлик, қизил
чизиқлардан кам масофага четлаш, уйларни бир-бирига улаб солишни рағбатлантириш
бўйича тадбирлар.
Чама ҳисоб-китобларга кўра 30% гача ҳудудлари йўлларга, ҳиёбонларга, мактаблар
ва ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш объектларига ажратилади.
2. Тижорат биноларини барпо қилишда йирик савдо марказларини – ҳеч бўлмаганда
биттаси 10 минг м
2
атрофида савдо майдонига эга бўлган, 25 ва ундан ортиқ савдо
корхоналаридан иборат гуруҳларни ўз ичига олади. Ушбу ҳудуднинг шаҳарсозлик
кўрсатмасига мувофиқ у ўз ичига кўп қаватли тураржой ва идора биноларини олиши
мумкин. Ҳар бир шаҳар учун ўзининг тижоратда фойдаланиладиган биноларнинг таркиби
тайинланади: йирик савдо марказлари, туман марказлари, транспорт-коммуникация
бўғинлари, савдо кўчалари, микрорайон марказлари ва бошқалар.
3. Саноат қурилиш худудлари - оғир саноат (катта миқдордаги хом-ашёни қайта
ишлаш), ўрта ва енгил саноат (хом-ашё ва яримфабрикатларни иккиламчи қайта ишлаш),
майда ишлаб чиқариш, автоном ишлаб чиқариш корхоналарини ўз ичига олади.
4. Жамоат бинолари жойлашган худуд – ҳукуматнинг маъмурий бинолари, ўқув
муассасалари, ҳиёбонлар ва очиқ сайҳонликлар, шаҳар чегарасига яқин жойлашган
қишлоқ хўжалиги ерларини ўз ичига олади.
Бундай ёндошув, қулай ер участкаларини аҳоли манфаатларига ва биноларни
жойлаштириш умумий композициясига зид равишда ўзлаштиришни олдини олишга
ундайди.
Буюк Британияда шаҳар ҳудудидан фойдаланувчиларни беш гуруҳга ажратишади:
•
А синфи– савдо-сотиқ.
•
Б синфи – бизнес, индустриал корхоналар.
•
В синфи – турар жой.
•
Г синфи – жамоавий фойдаланиши ва рекреация.
•
Д синфи – юқорида қайд этилганларга кирмайдиган бошқа фойдаланувчилар.
АҚШ дан фарқли равишда “жамоавий бинолар жойлашган ерлар” иккита синфга
бўлинади А ва Г, аммо қолганларида бўлиниш инглиз тизимига мос келади. Бундан
ташқари, кўпчилик тарихий шаклланган шаҳарларга оид бўлган тураржой, жамоат ва
ишлаб чиқариш функцияларининг бирикишига йўл қўйиладиган, аралаш функционал
зоналар алоҳида ажратилади.
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик ва Ер кодексларида асосий ҳудудий
зоналарнинг (тураржой, ишлаб чиқариш, минтақавий ва б.) номлари келтирилган. Айни
пайтда, бу ҳужжатларда бошқа зоналарнинг шаклланиши тақиқланмаган. Бош тархда
функционал белгилари бўйича ҳудудни йирик зоналаштиришдан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: