Кўчмас мулк иқтисодиёти


Тошкент шаҳрида ерлар жами – 139936 минг гектар



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

Тошкент шаҳрида ерлар жами – 139936 минг гектар 
Улардан: тураржой қурилиши – 8522 (3,1%) 
жамоавий қурилиши – 0 467 (7,5%) 


73 
жамоа фойдаланишидаги саноат, тижорат ва коммунал-омбор қурилиши – 
7333 (5,2%) 
транспорт, алоқа ва муҳандислик коммуникациялари – 8290 (5,9%) 
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган – 29 449 (21%) 
махсус қўриқланадиган ерлар – 2967 (2,1%) 
рекреация ерлари – 36244 (25,9%) 
 
сув объектлари – 5337 (3,8%) 
ҳарбий ва бошқа режим объектлари – 6461 (4,6%)
шаҳарсозлик ёки бошқа фаолиятга жалб қилинган – 8276 (5,2%) 
Шаҳарни функционал ҳудудлаштиришни хажмий-тархий ташкил этишнинг асосий 
роли фақатгина, шаҳар кенгликларини замонавий ташкил этишнинг мураккаблигини ва 
кўп функцияли характерини ҳисобга олиш шарти билан сақлаб қолинади. 
Айниқса, бу йирик шаҳарларнинг марказлари ривожланиши мисолида аниқ 
кўринади. Бу ерда меҳнат ишлатилган жойлар, жамоатга хизмат кўрсатувчи ноёб 
объектлар, 
маъмурий-бошқарув 
муассасалари 
ва 
тураржой 
мажмуаларининг 
уйғунлашуви, жамоавий марказининг кўп функцияли ҳудудларини аниқлаш заруратини 
вужудга келтиради. 
Кўп функцияли тамойилга таянишнинг бошқа мисоли – бу, ишлаб чиқариш ва унга 
интилувчи яшаш ҳудуларини ўз ичига оладиган комплекс ишлаб чиқариш-селитеб 
туманларни яратиш (қатор холатларда маиший хизмати мажмуалари билан). 
Ўз навбатида, шаҳар элементлари – тураржой ва саноат ҳудудлари, жамоат 
марказлари –функционал вазифалари ва бошқа белгилари бўйича ҳудудий фарқланиш 
асосида ҳам ташкил этилади. Шундай қилиб, тураржой туманларида қурилиш ҳудудлари, 
ўйин ва дам олиш майдонлари, коммунал, транспорт ва хизмат кўрсатиш муассасалари 
жойлари ажратилади. 
Кўпинча иқтисодий зоналаштиришдан фойдаланилади. 
Минтақавий иқтисодий ҳудудлаштиришни
шаҳарни кадастр бўлиниши билан 
боғлаш мақсадга мувофиқ. Шаҳарни туманлаштиришни одатда, ТХБ (техник 
ҳужжатлаштириш бюроси) кварталлари билан боғлашади. Шаҳарни иқтисодий 
ҳудудларга ажратишда турли хил ёндошувлар мавжуд. Масалан, Тошкент шаҳри 13 та 
ҳудуд ва яна бир қанча кичик ҳудудларга ажратилган. Ҳар бир ҳудуд учун ўзининг солиқ 
ставкалари ўрнатилган. 
Ҳудудлар сони, турли шаҳарсозлик қийматига эга бўлган ҳудудлар сонига мувофиқ 
келиши керак. Бу ҳудудлар орасидаги фарқ биринчи навбатда яшаш қулайликларидадир, 
бунга мос равишда аналог объектларнинг баҳоси иқтисодий зоналарда турлича бўлади. 
Минтақавий -иқтисодий ҳудудлаштириш – 
бу шаҳар ҳудудини унинг комплекс 
иқтисодий баҳоланишини ҳисобга олган ҳолда ҳудудларга ажратиш. 
Минтақавий-иқтисодий баҳолаш ҳудудлари (МИҲБ) –табиий ёки сунъий тўсиқлар 
билан чегараланган ва маълум бир сифатли, иқтисодий ва ижтимоий-иқтисодий қийматга 
эга бўлган шаҳар ҳудудининг бир хил турдаги участкалари. Улар шаҳар қурилиши 
босқичлари, архитектуравий ва режавий тузилмаси ҳамда асосий магистраллар тизими, 
муҳандислик хизматларининг ривожланганлик даражаси, транспорт таъминоти, коммунал 
хизмат, табиий омиллар билан фарқланади. МИҲБ чегараларини ўрнатишда йирик 
магистраль автомобил йўллар, темир йўлларга ажратилган худуд, юқори вольтли 
электроузатгич тармоқлари, юқори босимли газ ўтказгичлар, кўллар ва йирик сув 
ҳавзалари, яшил мавзелар ва бошқалар ўтганлиги эътиборга олинади. 
МИҲБ қуйидаги белгилар бўйича таснифланади:

шаҳар лойиҳасидаги ҳолати бўйича;

функционал ва шаҳар қурилишида ҳудудлаш нуқтаи назаридан жойлаштириш 
ҳусусияти бўйича; 

қурилган бино ва иншоотларнинг техник ҳолати бўйича;

ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш даражаси бўйича; 


74 

маданий-маиший ва коммунал хизмат кўрсатиш даражаси бўйича; 

аҳолини доимо ўзига тортадиган жойларга ва шаҳар маркази тизимининг 
элементларига транспортнинг қулайлиги; 

қурилган бино ва иншоотларнинг архитектуравий-бадиий сифати бўйича; 

табиий-географик шароитлар бўйича; 

жойлашган ерининг нуфузи бўйича;

мехнат қилиш жойларнинг мавжудлиги ва узоқлиги;

ижтимоий инфраструктура объектларига тўйинганлик зичлиги бўйича;

экологик ва санитар-гигиеник шароитлар бўйича.
Баҳолаш ҳудудлари ер солиғининг базавий ставкалари ва ижара ҳақи бўйича 
характерланади. Зарур бўлганда базавий ставкаларга тузатиш коэффициентлари тизими 
киритилади, бунда, шаҳар ерларини баҳолашга таъсир қиладиган ва баҳолаш ҳудудлари 
ичида кенг ўзгарадиган динамик кўрсаткичлар инобатга олинади.
Бу кўрсаткичларни ҳисобга олиш ҳудудий-иқтисодий баҳолаш ҳудудлаштиришда 
тўла равишда мумкин эмас.
Тузатиш коэффициентлари тўловларнинг якуний ўлчамларига (солиқ ва ижара ҳақи) 
таъсир қилиши, шунингдек, бошланғич баҳони ҳисоблашда, танловларни ташкил 
қилишда, ижара ҳуқуқи бадалида ҳисобга олиниши шарт. 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish