Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-
жойни ободонлаштириш учун ер участкалари бериш ёки сотиш
37
.
Шаҳарлар ва
шаҳарчаларда, шунингдек қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари,
муассасалари ва ташкилотларининг эгалигидаги ерлар таркибига кирмаган қишлоқ аҳоли
пунктларида доимий яшаб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда
уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод
эгалик қилишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар бир оилага 0,06 гектаргача
ер участкалари берилади.
Якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 гектаргача доирада ер участкаларига мерос
қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи белгиланган тартибда ким ошди
савдоси асосида сотилади.
Шу билан бирга ер муносабатларини ўрганишда куйидаги таъриф ва тушунчалар
ўрганилади:
Ер эгаси
- ер майдонлари мерос килиб колдирилган умрбод эгалик килиш хукукига
эга шахслар.
Ердан фойдаланувчи
- доимий ёки муддатли (вақтинча) фойдаланиш учун ер
участкаларига эга бўлган шахслар.
Ижарачи
– ер майдонларига ижара ва субижара шартномаси бўйича эгалик килувчи
ва фойдаланувчи шахслар.
Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (
сервитут)
—
қўшни бўлган бир ёки бир неча ер участкаларидан чекланган тарзда фойдаланиш
ҳуқуқидир.
Ўзбекистон Республикасида ердан фойдаланганлик учун ҳақ тўланади
38
.
Ўз эгалигида ва фойдаланишида ҳамда мулкида ер участкалари бўлган юридик ва
жисмоний шахслар ер учун ҳақ тўлайдилар. Ер учун ҳақ ҳар йили тўланадиган ер солиғи
шаклида олинади, унинг миқдори ер участкасининг сифатига, жойлашишига ва сув билан
таъминланиш даражасига қараб белгиланади.
Ер солиғининг ставкалари, уни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан
белгиланади.
Ер участкалари ижарага берилганда ер учун ҳақ ижара ҳақи шаклида олинади.
Ижара ҳақи ер солиғига тенглаштирилади. Ер участкаларини ижарага олган шахслар ер
учун ижара ҳақини ер солиғи тўловчилар учун белгиланган тартибга мувофиқ бюджетга
тўлайдилар.
Ер солиғи уч асосий манбаадан олинади
:
Табиат неъматлари (уруғнинг унумдорлиги, ижобий иқлим шароитлари, кўл
ресурслари ва фойдали қазилмаларнинг қиймати ва шу каби) — адолат бўйича бу
рентанинг бир қисми жамиятдан олиниши керак, чунки ҳеч ким ўзининг пропорционал
улушидан кўпига даъво қила олмайди;
коммунал хизмат ёрдамида ҳаёт ва меҳнатнинг маълум бир даражасини таъминлаш.
Маҳаллий ҳокимликлар ижтимоий, муҳандислик, транспорт, ишлаб чиқариш
инфратузилмаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга ер солиғининг даражасини
адолатли равишда оширадилар.
Янги ер ва шаҳарсозлик сиёсатини шакллантириш учун асос бўлиб, фақатгина
кўчмас мулк объектлари билан келишувлар амалга оширилаётгандагина эмас, балки
режалаштириш, лойиҳалаш ва яратиш босқичларида ҳам ер участкаси ва ундаги бошқа
кўчмас мулк объектларини бир-биридан узилган ҳолатда қараб чиқиш мумкин эмаслиги
хизмат қилади.
37
ЎзР Ер Кодекси, 27-модда
38
ЎзР Ер Кодекси, 28-модда
81
Do'stlaringiz bilan baham: |