72
коэффициенти (қурилмалар майдонини қурилишга ажратилган майдонга нисбати),
кўкаламзорлаштирилган ва очиқ кенгликлар улуши ва шу каби) мажмуини ўз ичига
оладиган ердан оқилона фойдаланишнинг турли мезонларини ҳисобга олишнинг умумий
шакли.
Ҳудудлаштиришда шаҳарсозлик тизими тузилмасини шакллантирувчи ва локал
ҳудудлари уларга амал қилиши нуқтаи назаридан кўрилади: транспорт-функционал,
умумий кўриниш, табиий-экологик, тарихий-маданий, муҳандислик-техникавий.
Маъмурий-бошқарув нуқтаи назаридан ҳудудлар – умумий шаҳар, туманлар (шу
жумладан селитеб), саноат, рекреация, аҳоли яшайдиган ҳудудларига ажратилади.
Ерларни ҳудудлаштириш тархи(лойиҳаси) якуний ҳужжат бўлиб ҳисобланади:
шаҳар бош тархи таркибида ишлаб чиқилган тушунтириш хати билан бирга жадвал
ҳужжат сифатида тасдиқланади.
У, истиқболли функционал фойдаланишнинг умумий белгилари билан бирлашган,
уларнинг истиқболи ва самарадорлик даражасини кўрсатиб берувчи шаҳар ерларининг
таркибини аниқлайди.
Бозор иқтисодиёти шароитида ерларни ҳудудлаштириш – ҳудуддан фойдаланиш
назоратининг барқарор шакли, сиёсий ҳокимлик воситаси.
Зоналарни ўрнатиш ернинг қийматини ўзгартириши мумкин, масалан, Тошкент
шаҳрида 2008 йилда энг юқори баҳоли солиқ ҳудудида жойлашган участкалар учун
ставкалар йилига 16,5 минг сўм/м
2
ни ташкил этган. Навоий кўчаси ва унга туташган
кўчалардаги ерларга эгалик қилувчи компаниялар ҳам шунча тўлашлари керак. Саноат
минтақасида (5-8 ҳудудлар) солиқ анча катта суммани ташкил қилади. Шаҳарнинг чекка
қисмларида тарифлар сезиларли даражада паст.
Функционал ҳудудлаштириш – бу шаҳар ҳудудларини фойдаланиш характери, яъни
функционал вазифаси бўйича фарқлашдан иборат. Функционал ҳудудларни ажратиш
шаҳар аҳолиси ҳаёт фаолиятининг асосий шакллари – меҳнат, маиший ҳаёт, дам олиш
учун энг яхши шарт-шароитларни яратишга имкон беради, модомики, бу фаолият
турларининг ҳар бири шаҳар кенгликларини жойлаштириш ва ташкил этишга бўлган
ўзига хос талабларни ўртага ташлайди.
Функционал ҳудудлаштиришда асосий ҳудудлар қуйидагилар ҳисобланади:
•
селитеб - тураржой ва жамоат биноларини жойлаштириш учун мўлжалланган;
•
саноат – саноат, энергетика, транспорт ва бошқа объектларни жойлаштириш
учун;
•
коммунал-омбор – омборларни, гаражларни, автобазаларни, транспорт
деполарини, сув узатиш, тозалаш иншоотлари, оқовалар, иссиқлик ишлаб чиқариш,
қабристонлар ва бошқа селитеб зоналардан ажратиб жойлаштириладиган худуд;
•
транспорт, алоқа ва муҳандислик коммуникациялари;
•
рекреация – ҳиёбонлар, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари.
Бундан ташқари, жамоа йиғиладиган марказ, спорт ва бошқа ҳудудларни ажратиш
мумкин.
Селитеб ҳудудлар - барча шаҳар ҳудудларининг деярли ярмини ташкил қилса,
тураржойга мўлжалланган ҳудудлар селитеб ҳудудларнинг ярмини эгаллайди.
Турар жойлар эгаллаган майдони тураржой ҳудудининг нетто майдони бўлиб, унга
муассаса, яшил экинлар, кўчалар ва йўлларга хизмат кўрсатувчи участкалар кирмайди ва
тураржой худудининг умумий брутто майдонини ярмини эгаллайди.
Бошқача қилиб айтганда, турар жой бинолари қурилишига шаҳар чегараларидаги 12-
13% ерлар тўғри келади.
Шаҳарни функционал ҳудудлаштириш юқорида келтирилганлардан фарқ қилиши
мумкин. Масалан, Тошкент шаҳрида у қуйидаги кўринишда ўтказилган:
Do'stlaringiz bilan baham: