Кўчмас мулк иқтисодиёти



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

6.2. Шаҳарсозлик регламенти. 
Ўзбекистон Республикасида шахарсозликни ривожлантириш ва бошқариш 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосланган бўлиб, яшаш учун қулай муҳит 
уй-жой ва ижтимоий хизмат кўрсатишнинг ҳамма шаклларини яратиш, шахар қурилиши 
ва аҳолии жойлаштирилишини режалаштиради ва фуқаролар ҳуқуқларини кафолатлайди. 
Шаҳар муҳитини шаклланиши шахарсозликнинг ҳуқуқий норматив базаси билан 
таъминланади. 
Бугунги кунда шуни айтиш керакки, шахарсозликнинг ҳуқуқий норматив асосини 
таркиби ва шаклланиш йўллари, шахар муҳитини шаклланишини ўзаро ҳуқуқини 
таъминлайди. 2000 йил 26 апрелдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
«Ўзбекистон Республикасида архитектура ва шахарсозликни такомиллаштириш чора 
тадбирлари тўғрисида»ги N ПФ-2595 фармони қабул килинган. 2002 йилда Ўзбекистон 
Республикасининг шаҳарсозликда, минтақавий (субъект-) ва маҳаллий даражада 
бошқариш билан боғлиқ бўлган ваколатлари ва механизмини батафсил очиб берувчи 
“Ўзбекистон Республикасининг шаҳарсозлик кодекси”
39
тасдиқланган. Бу қонун 
шаҳарсозлик соҳасида янги ҳуқуқий муносабатлар қуриш, минтақавий қонунчиликни 
ривожлантириш мумкин бўлган пойдевор саналади.
Шаҳарсозлик регламенти
- шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда аҳоли 
пунктлари ва аҳоли пунктлариаро ҳудудларнинг ер участкалари ва ўзга кўчмас мулк 
объектларидан фойдаланишнинг аҳоли пунктлари ва ҳудудларни қуриш қоидалари билан 
белгиланган кўрсаткичлари ва турлари йиғиндиси хисобланади. 

яшаш ҳудудлари – 
турар-жой биноларини (якка, кам, ўрта ва кўп қаватли уйлар), 
маданий-маиший объектлар ва бошқа биноларни қуриш учун мўлжалланган; 

жамоат-ишбилармонлик
ҳудудларидан маъмурий бинолар, ўқув, маданий-
маиший, ижтимоий ва бошқа жамоат объектлари қурилишида фойдаланилади;

ишлаб чиқариш 
(
саноат
)ҳудудлари саноат, коммунал-омбор ва бошқа объектлар 
учун мўлжалланган;

муҳандислик ва транспорт инфраструктураси таркибидаги ер участкалари 
темирйўл, автомобил, сув, ҳаво ва қувур транспорти, алоқа, муҳандислик 
инфраструктурасини жойлаштириш ва бошқа объектлар қурилиши учун мўлжалланган;

 рекреация 
ҳудудларга – шаҳар ўрмонлари, ҳиёбонлар, боғлар, сайлгоҳлар, ҳавза, 
кўллар, сув омборлари эгаллаган ерлар ва фуқаро ҳамда сайёҳларнинг дам олиши учун 
мўлжалланган ер участкалари киради; 

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун фойдаланилаётган ҳамда 
ҳайдалган ерлар, кўп йиллик экинлар, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бинолар, 
иншоотлар эгаллаган ер участкалари 
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерларга киради. 
Ер участкалари вазифасининг ўзгариши фақатгина аҳоли пунктлари бош режасига 
мос ҳолда юз бериши мумкин. Чегарадаги аҳоли пунктларини алоҳида табиат 
муҳофазасига, илмий, тарихий-маданий, эстетик, рекреация, соғломламлаштириш ва 
бошқа мақсадларга эга бўлган ер участкалари киритиладиган алоҳида муҳофаза 
қилинадиган ҳудудларни ажратиш мумкин.
Шаҳар чегараси ташқарисида жойлашган, аммо, шаҳар билан биргаликда ягона 
ижтимоий, табиат ва хўжалик ҳудудини ташкил қиладиган, ва бошқа одам яшайдиган 
минтақалар таркибига кирмайдиган ерлар шаҳаратроф ҳудудлар деб аталади. 
Уларнинг таркибида санитар-гигиеник ва рекреация функцияларни бажарадиган,
чегараларида атроф-муҳитга негатив таъсир қиладиган хўжалик фаолияти таъқиқланган 
яшил ҳудудлар, шунингдек қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳудудлари, аҳолининг дам 
олиш ҳудудлари, шаҳарни ривожлантириш учун заҳира ҳудудлар ажратилиши мумкин.
39
«Ўз Р. Шаҳарсозлик Кодекси» N 353-II, 04.04.2002 й.Дан ЎзР.Қонуни билан тасдиқланган. N 354-II 
04.04.2002 й. данЎзР. ОМ қарорига мувофиқ кучга кирган. 


82 
Ер участкаларининг барча мулкдорлари, ер эгалари ва ер участкасини ижарага 
олганлар белгиланган тартибда шаҳар қурилиши регламентидан фойдаланишлари шарт. 
Кўчмас мулк объектларини қуриш, реконструкция қилиш ёки кенгайтириш фақатгина 
шаҳар қурилиши регламентида ўрнатилган тартибда амалга оширилиши мумкин.
Шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидалари шаҳарсозликнинг асоси бўлиб, улар 
шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширувчи давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органлари, юридик ва жисмоний шахслар ижро этиши учун мажбурийдир. 
Шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидалари шаҳарсозлик соҳасидаги махсус ваколатли 
давлат органи томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. 
Шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатга олиш 
тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. 
Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда 
манфаатларига дахл этилиши мумкин бўлган кўчмас мулк объектларининг мулкдорлари, 
эгалари ва мазкур объектлардан фойдаланувчилар ҳуқуқлари, шунингдек юридик ва 
жисмоний шахслар ҳуқуқлари масалалари юзасидан давлат органлари қарорлар чиқариши 
учун асос бўлади. 
Ердан фойдаланиш ва қуриб эгаллаш қоидалари – шаҳарсозлик жараёнининг барча 
қатнашчилари учун у ёки бу ҳудудда нимани ва қандай қилиб қуриш мумкин ёки мумкин 
эмаслигини аниқловчи ҳужжатдир. 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish