49
шакл кўринишини ҳосил қилади. Масалан: параллелепипед, цилиндр, конус, пирамида ва
бошқа шакллар. Энг содда тузилишда бино битта (геометрик) ҳажмдан ташкил топади.
Ҳар бир ҳажм ўз шакли ва режавий ўлчамлари, қаватлар сони ва уларнинг
баландлиги билан характерланади. Режавий шакл энг кўп ҳолларда тўғри бурчакли бўлиб,
бундай ҳажм ички режавий ва конструктив тузилишидан келиб чиққан ҳолатда нисбатан
содда ҳисобланади. Аммо алоҳида ноёб бинолар айлана, овал ёки кўпбурчакли (аммо
тўғри бурчакли бўлмаган) режавий ечимга эга бўлади.
Бинолар, шунингдек, бир қаватли ва кўп қаватлиларга бўлинади. Бир қаватли
бинолар вертикал таянч конструкция ва горизонтал қопламага эга бўлади ва баландлик
бўйича ягона битта ҳажмга эга бўлади. Бир қаватли (кам қаватли) бинолар асосан кичик
шаҳарларга ва қишлоқ аҳоли пунктларига хос, шунингдек улар шаҳарларнинг тарихан
эски ҳудудларида учрайди.
Кўп қаватли бинолар баландлиги бўйлаб кўп сонли уни алоҳида ҳажмий ўлчамларга
(қаватларга) бўлувчи горизонтал ораёпма қопламаларга эга бўлади. Кўп қаватли уйлар
асосан йирик шаҳарлар ва кичик шаҳарларнинг марказий микрорайонлари ҳамда
замонавий шаҳарча ва аҳоли турар жойларида учрайди. Фуқаролик биноларида қаватлар
баландлиги одатда 3-4 метрни ташкил этади. Кўп қаватли биноларда албатта одамларнинг
қаватдан-қаватга ўтишлари учун зинапоялар ва баъзи ҳолларда лафтлари бўлади.
Шуни қайд этиш мумкинки, кўп қаватли бино қурилиши шаҳарларда (айниқса,
марказда) ер қийматини ошиб кетишига олиб келади. Шу сабабли бино қаватлари сонини
кўпайтириш ҳисобига ер участкаси ҳажмини камайтиришга эришиш қўл келади. Кўп
қаватли бинонинг умумий схемаси 4.7-расмда кўрсатилган.
Саноат биноларига келганда, уларни бир ёки кўп қаватли қилиб қуриш уларда ишлаб
чиқариладиган махсулот турига, технологик ускуналар ўлчами ва жойлаштирилишгига
боғлиқ бўлади. Бунда, бир қаватли ишлаб чиқариш цехлари катта ўлчамдаги баландликка
эга бўлишлари мумкин (30-40 метргача), кўп қаватли саноат биноларида эса фуаролик
биноларидан фарқли равишда қаватлар баландроқ (6-8 метр) бўлади.
Бинонинг бир нечта алоҳида ҳажмга эга бўлган бўлакларининг ҳар бири маълум бир
вазифани бажаради. Масалан, спорт комплекси биноси спорт аренасига, трибуналар,
томоша жойларига эга бўлган асосий бир қаватли ҳажмга эга бўлиши, ҳамда кўп қаватли
маъмурий, гигеник ва ҳўжалик хизматлари жойлашган ҳажмий ечимга эга бўлиши
мумкин. Ёки кўп қаватли турар жой биноси бир қаватли қўшимча қурилиш шаклида,
аҳолига хизмат кўрсатувчи савдо дўкони ёки маиший хизмат шахобчасига эга бўлиши
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: