Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
81
муносабатда бўлиш натижасида очилган “тупроқдан олинган моддаларни қайтариш”,
“минимум”, “оптимум”, “максимум”, “ҳаёт омилларининг биргаликда таъсир этиши”, “ҳаёт
омилларининг
тенг
аҳамиятлилик
ва
алмаштириб
бўлмаслиги”
каби
қонунлар
деҳқончиликни илмий соҳа сифатида, уларни ўз ичига олувчи
деҳқончилик сўзини эса термин
сифатида қараш имконини беради. Ушбу ҳолатда у тўла маънода
аграр соҳа илмий термини
билан вариантдошлик касб этади.
Юқорида
деҳқончилик ва
аграр соҳа терминларининг ўзаро муносабати лексик
семантик нуқтаи назардан қаралди. Қуйида эса улар орасидаги ўзшаш ва фарқли жиҳатларни
когнитив аспектда кўриб ўтишга ҳаракат қиламиз. Когнитив
концептларни уларнинг
фреймларини аниқлаш асосида таҳлил қилиш яхши самара беради.
Маълумки, фрейм асосидаги таҳлил концептнинг серқирралигини кўрсатувчи, уни
барча қирралари мажмуида қамраб олувчи мажмуавий таҳлил усулидир
1
.Ҳар бир фреймда
когнитив объектнинг маълум бир қирраси намоён бўлади. Деҳқончилик концепти қуйидаги
фреймлар мажмуидан иборат.
Деҳқончилик – қишлоқ ҳаётининг ажралмас қисми.
Деҳқончилик – ердан ҳосил олувчи соҳа.
Деҳқончилик – асосан, суғориш билан иш кўрувчи соҳа.
Деҳқончилик – узоқ тарихга эга соҳа.
Деҳқончилик – ўтмиш тажрибаларига асосланган соҳа.
Деҳқончилик – чорвачилик, балиқчилик ва паррандачиликка ёндош соҳа.
Бу фреймлар бирлашиб, ўзбек миллий онгидаги
деҳқончилик концептининг моҳиятини
ташкил қилади: “Деҳқончилик қишлоқ ҳаётининг ўтмиш тажрибаларига асосланган, ердан,
асосан, суғориш билан ҳосил олувчи, ажралмас хўжалик соҳаси.”
Аграр соҳа ҳам деҳқончилик концептига ўхшаш ва ундан фарқланувчи жиҳатларга эга
бўлиб, фарқли жиҳатлар унинг айрича моҳиятга эгалигини кўрсатади:
Аграр соҳа– қишлоқ хўжалиги.
Аграр соҳа – ердан ҳосил олувчи соҳа.
Аграр соҳа – давлат ва хусусий сектор.
Аграр соҳа – саноатга зид турувчи соҳа.
Аграр соҳа – асосан, суғориш билан иш кўрувчи соҳа.
Аграр соҳа – тарихан деҳқончилик кўринишида мавжуд бўлган соҳа.
Аграр соҳа – техникалашган соҳа.
Аграр соҳа – умумий инфраструктурага эга соҳа.
Аграр соҳа – фан ютуқлари муттасил татбиқ қилиб бориладиган соҳа.
Бундан аграр соҳанинг концептуал моҳиятини тавсифлашга ҳаракат қиламиз: “аграр
соҳа қишлоқ хўжалиги (тор маънода, унинг ердан ҳосил олувчи) соҳаси бўлиб, асосан,
суғориш билан иш кўрувчи, давлат ва хусусий мулк сифатида мавжуд бўлган,
махсус
инфраструктурага эга, саноат билан ёндош қаралувчи, илмий асосланган ҳолда
ривожлантирилувчи ишлаб чиқариш секторидир.” Бунда концептлараро фарқ бирининг
умумхалқ, иккинчисининг илмий моҳиятга эгалиги билангина эмас, балки биринчисининг
умумхалқ, иккинчисининг кўпроқ илмий татбиқ билан боғлиқлигидан ҳам келиб чиқади.
Юқорида саналган
агр(а/о) компонентли қатор терминлар ҳам шундан далолат беради. Аграр
соҳа нафақат шунчаки ерга ишлов бериш ва ҳосил олишни, балки илмий асосда ёндашувни
тақозо қилади. Шу боисдан
агр(а/о) барча терминлар ифодаловчи ҳодисалар аграр соҳанинг
таркибий қисмлари ҳисобланади. Масалан,
агроиқлимшунослик термини (тушунчаси)ни
олайлик.
Манбаларда берилишича,
агроиқлимшунослик аграр соҳанинг муҳим таркибий қисми
бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг иқлим шароитларини тадқиқ
қилувчи соҳа. Агроиқлимшунослик ер морфологиясини иқлим шароитлари билан боғлиқ
1
Минский М. Фреймы для представления знаний / Пер. с англ. – М.: Энергия, 1979. 152;
Краткий словарь
когнитивных терминов / Е.С.Кубрякова, В.З.Демьянков, Ю.Г.Панкрац, Л.Г.Лузина. – М., 1966.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
82
равишда тадқиқ қилади. Зарур ҳосилни етиштириш, албатта, тупроқ унумдорлиги,
муайян
муҳитдаги сув ресурслари, шунингдек, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг хусусиятларига
боғлиқ бўлади. Бу ҳолатлар эса иқлимга боғланиб кетади.
Агроиқлимшунослик:
–
иқлимгааграр ишлаб чиқариш омили сифатида муносабатда бўлиш;
–
иқлимни аграр мақсадлар нуқтаи назаридан ўрганиш;
–
ҳудудни агроиқлимий жиҳатдан
тавсифлаш ва хариталаштириш;
–
ўсимликларни танлаш учун агроиқлимий тавсияларни ишлаб чиқиш;
–
тупроқ, сув, ҳаво ва ўсимлик муносабатидан келиб чиққан ҳолда тегишли
агротехник тадбирлар учун асосномаларни ишлаб чиқиш.
Бу вазифаларнинг ҳар бири агроиқлимшунослик концептининг моҳиятини ташкил
этишга хизмат қилади ва бу уларнинг ҳар биридаги
аграр компоненти уни аграр соҳага
боғлаб туради.
Деҳқончилик концептида эса ана шундай концептосферани
ташкил этувчи
концептлар мажмуини кўрмаймиз.
Ўз ўрнида, агроиқлимшунослик концепти
аграр соҳа концепти учун концептосфера
таркибий қисми бўлиш билан бирга, унинг моҳияти ҳам ички тармоқланишга эга бўлади:
–
ердан етарли ҳосилни олиш учун зарур бўлган бирламчи иқлимий омиллар:
ёруғлик, иссиқлик, намлик;
–
ердан етарли ҳосилни олиш учун зарур бўлган иккиламчи иқлимий омиллар:
шамол, булут, тупроқ ва ҳаво қурғоқчилиги, тўзон.
Ана шу омилларни ўрганиш асосида агроиқлимий кўрсаткичлар
яратилади ва улар
аграр соҳа учун тавсиялар сифатида тақдим этилади
1
.
Демак,
агроиқлимшунослик концептимоҳияти уч таркибий узвдан ташкил топади:
1)
агроиқлимий омилларни тадқиқ этиш;
2)
агроиқлимий омилларнинг ўсимликларга таъсирини аниқлаш;
3)
агроиқлимий кўрсаткичларни ишлаб чиқиш.
Do'stlaringiz bilan baham: