Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва
ечимлар
75
Ҳозирги вақтда умумтаълим мактаблар фаолиятини бошқаришда, фанларни ўқитиш ва
фан ўқитувчилари бўйича кўплаб қарорлар қабул қилинади, аммо уларнинг натижаси
кўпгина холларда қониқарсиздир. Масалан, мактаб ўқитувчиларини ишга тақсимлаш ва жой
жойига қўйиш, фанларни ўқитувчиларга тақсимлаш каби масалаларида, коллектив орасидаги
ўзаро муносабатлар масаласида қарорлар қабул қилишда сезиларли қийинчиликларни
бошдан кечирмоқдалар. Бу эса билим, тарбия тажрибаси етишмаслиги ва раҳбарўқитувчи
шахсий қобилиятига боғлиқдир.
Бошқарув вазифалари сифатида қуйидагиларни олишимиз мумкин:
•
бошқарув қарорлари классификациясини ўрганиш;
•
бошқарув қарорлари ўзига хос жиҳатларини аниқлаш ва
эътиборга ола билиш;
•
ноаниқлиқ ва таваккал шароитда қарор қабул қилишда қарор танлаш ва баҳолаш
усулларини ўрганиш;
•
бошқарув қарорлари қабул қилиш методларини ўрганиш;
•
рационал бошқарув қарори қабул қилиш моделларини ўрганиш;
•
хўжалик субъектларининг моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларидан оқилона
фойдаланиш ҳолатининг тахлилида, фаолият
самарадорлигини оширишда, бошқарувда
башорат қилиш ва унга объектив баҳо беришда олинган билимларни амалиётга тадбиқ этиш
бўйича кўникма ва малакани шакллантириш.
Умумтаълим мактабида бошқарув
- бошқарилаётган мактабнинг фаолиятидаги
объектив қонунларга асосланган, мактабнинг амалдаги ҳолати ҳақидаги
маълумотлар
таҳлилига асосланган ҳолда жамоа фаолиятининг муаммоли вазиятдан (ечим талаб қилаётган
ҳолатдан) чиқиш дастурини аниқлайди.
Бошқарув қарори – шунингдек, мактаб олдида турган мақсадлар ва миссиясини амалга
ошириш демакдир. Айнан шу жараёнда мактаб ўқитувчилари ўз эҳтиёжларини қондиради,
мавқега эга бўлади, ҳар томонлама ўсади ва умуман жамият ўсади. Қарорни ишлаб чиқиш ва
қабул қилиш бошқарув фаолиятининг ўзига хос асосий шакли бўлиб, унда раҳбар
меҳнатининг мазмуни, унинг жамоага қилган таъсири акс этилади.
Бошқарув қарори икки ҳолатда ишлатилади:
Агар бошқарувда меҳнат предмети ахборот бўлса, унинг меҳнат (натижаси) маҳсулоти
– бошқарув қароридир. Бошқарувнинг самарасини таъминлашда унинг асосий
тушунчаларига эътиборли бўлишимиз лозим. Масалан: “
Муаммо”- бу ҳал қилиниши лозим
бўлган мураккаб назарий масала ёки амалий вазият; “
Қарор қабул қилувчи шахс(лар)” -
мақбул вариант танловини амалга оширувчи ва ўз қарорлари
учун жавобгарликни олиб
борувчи шахс(лар); “
Қарор” - мақбул вариант танловини амалга ошириш; “
Самарадорлик
мезони” - ечимнинг сифати аниқланадиган кўрсаткич ва бошқалар. Шахс, мактаб
ўқитувчисими, директорми уларнинг қарорлари қуйидаги бошқарув қарорлари талабларига
жавоб бериши лозим:
БОШҚАРУВ ҚАРОРИНИНГ ҚАБУЛ
ҚИЛИНИШИ
Кимнингдир ёки
ниманингдир
томонидан
ўрнатилган бошқарув
ҳужжати, қабул қилинганда
ҳаракат режаси асосида
Бир неча вариантлардан
маъқулини танлашда ёки
муаммо етилиб пишганда
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
76
Ҳар қандай бошқарув қарори жиддий мақсадга йўналтирилган бўлиб,
пайдо
бўлаётган муаммоларни ечиши,бошқарув қарори хуқуқий кучга эга бўлиши ва раҳбар эга
бўлган хуқуқ доирасида қабул қилинмоғи даркор.
Бошқарув қарори замонавий бўлиши лозим. Қарор қабул қилинган вақт
муаммонинг босқичига тўғри келиши лозим. Қарор қабул қилишда шошмашошарлик ва
кечикиб қолишга йўл қўйилмаслиги керак. Қарор зиддиятли бўлмаслиги керак, бошқа
қарорлар билан келишилган бўлиши, шакли бўйича тушунарли, аниқ ифодаланган ва ихчам
бўлиши керак.
Тўғри бошқарув қарори илмий ёндашув асосида вазиятнинг барча хусусиятларини,
ижтимоийиқтисодий қонунлар таъсирини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқариш аҳволини
таҳлили негизида қабул қилиниши керак. Қарор тежамли бўлиши, яъни мақсадга эришишни
энг кам харажатлар эвазига таъминлаши керак. Қарор амалга реал жорий этилиши керак.
Уни қабул қила туриб, барча объектив ва хусусий чекланишларни, бошқарилувчи тизимнинг
аниқ имкониятларини, мавжуд ресурсларни ва уларни ишлатиш шароитларини ҳисобга олиш
керак. Қарор самарали бўлиши керак, бу ерда самара деганда қўйилган мақсадга эришишни
тушунмоқ зарур.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, бошқарув қарорларини қабул қилиш,
унинг
ижросини назорат қилиш ва энг мақбул қарорларни қабул қилиш масаласи умум ўрта
таълимида долзарб масала бўлиб қолаверади.
\
2-ШЎЪБА
УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР БИЛАН
ИШЛАШДА ИЛҒОР ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИК ЁНДАШУВЛАР
Do'stlaringiz bilan baham: