Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
97
Шундан келиб чиққан ҳолда адабиёт ўқитиш билан боғлиқ
фаолиятимизга назар
ташланса, адабиётни ҳозирча фан сифатида ўқитиб келаётганимиз яққол кўзга ташланади.
Яъни, дарс жараёнида мумтоз, замонавий ва жаҳон адабиётига мансуб ёзувчишоирлар, улар
томонидан яратилган асарлар билан ўқув дастури асосида таништириб келинмоқда.
Дарсларимиз таҳлиллашдан анчайин йироқ. Бунинг сабаби етарлича, таҳлиллаш малакасига
эга эмасмиз. Натижада, ўқувчиларга “нима бериш"ни хам, улардан “нимани олиш"ни ҳам
билолмай қийналиб қолаётган ҳолатларимиз йўқ эмас. Қолаверса, узоқ йиллар адабиёт
ўқитишда бадиий таҳлилга эътибор ғоят суст бўлганлиги учун миллат аҳлининг бир неча
авлоди Навоий, Бобур, Машраб ва Кодирийсиз яшаб келганлиги сир эмас. Афсусланарлиси,
бу жараён ҳануз давом этмоқда. Бу муаммонинг ечими, аввало, мўлжални тўғрилаб олиш.
“Адабиёт ўқитиш”дан “адабий таълим бериш”га ўтишдир.
Лозим топилса, дарс
жадвалларимизга оддийгина “адабиёт” деб эмас, “адабий таълим” деб кўрсатсак айни муддао
бўлур эди.
Таълим муассасаларида адабиёт ўқитишдан мақсад ёш авлодга адабий таълим бериш
орқали китобхон ўқувчи тайёрлашдан иборатдир. “Адабий таълим” - бадиий адабиёт
воситасида амалга ошадиган ёхуд ошириладиган таълим бўлиб, ўқувчини бадиийлик орқали
таъсирланишига, бадиий билиш орқали олам, одам ва жамият ҳақидаги билим ва
тасаввурларини бойишига эришишдир. Адабий таълимни бадиий таҳлилсиз
амалга ошириб
бўлмайди. "Таҳлил" атамаси арабча бўлиб, «ҳалоллаш", «эритиб юбориш", "мураккаб
бутунни қисмларга ажратиш" маъноларини англатади. Шундан келиб чиққанда, бадиий
таҳлил адабий асарни тўғридан-тўғри ва жўн тушуниш ўрнига фикран маъноли қисм
ва унсурларга бўлиб қабул этишни кўзда тутадиган фаолият тури ҳисобланади.
Адабиёт дарсларида амалга ошириладиган таҳлиллар бадиий таҳлилнинг ўқув
(дидактик) таҳлил турига кирувчи эстетикпедагогик фаолият ҳисобланади. Ўқитувчи
фаолиятининг бу кўриниши ўқувчиларни китобга ошно қилиш, бадиий сўздан завқланиш, ўз
идеал оламига тўғри йўл топа олишдек жиддий педагогик мақсадга эришиш учун амалга
оширилади.
Ўқув таҳлилини амалга оширишда ўқитувчи асарни танлаш имконига эга эмас. У ўқув
дастурга мувофиқ белгиланган муайян асар юзасидан маълум вақт давомидагина ўтказилиши
ва жараённи синфдаги ўқувчиларнинг ёш ва интеллектуал даражасини ҳисобга олиши ҳамда
ўқитувчи ва ўқувчи фаолияти мувофиқлаштириши лозим бўлади.
Оғзаки
таҳлил асар
мазмунини
сўзлаб бериш
ва савол
жавоб орқали
ўқувчини
жалб қилиш
орқали
ўтказилади
Илмий филологик
таҳлилда
ўрганилаётган
асарнинг
умуммиллий
адабиётдаги ўрни ва
миллий тафаккур
тараққиётига
таъсири даражаси
курсатилиши кузда
тутилади
Ёзма таҳлил
асар
мазмуни
ўзлаштирил
гач
ўқувчилар
томонидан
индивидуал
ижодий
ёнлашув
асосига
қурилади
Дидактик таҳлил
муайян вақт
давомидагина амалга
ошириладиган,
синфдаги
ўқувчиларнинг ёш ва
интеллектуал
даражасига олдиндан
мувофиқлаштирилган
ҳолда ташкил
этиладиган таҳлилдир.
.
Оғзаки
Ёзма
Илмий
филологик
Ўқув
дидактик
Адабий асарни дидактик таҳлил этиш жараёнида ўқитувчи ва ўқувчи
фаолиятини
қуйидаги уч йўналишда уюштирилиши мумкин:
1.
Текстуал таҳлил усули. Бу усулда адабиёт ўқитувчиси фақат бадиий матнга
суянади ва матн мантиғини, унинг тартибини асло ўзгартирмаган ҳолда асар зимнидаги
маънони, жозибани ўқувчиларга кўрсата боради. Бунда ўқитувчи кўпроқ фаолият кўрсатиши
талаб этилади.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
98
2.
Тимсолий таҳлил усули. Бунда ўқитувчининг
эътибори образларга, образлар
характерига ва образлар орқали юзага келадиган руҳий ҳолатларга қаратилади. Бадиий
образлар ва руҳият тасвирининг қанчалик жонли ва таъсирчан ишланганлиги таҳлиллаш
асносида очиб борилади. Жараёнда ўқувчилар ҳам фаол иштирокчига айланиши лозим.
3.
Муаммоли таҳлил усули. Таҳлилнинг бу усули ўқувчилар томонидан олиб
борилиши кўзда тутилади. Ўқитувчи ўқувчилар олдига муаммо кўяди ва уларга бу муаммони
ечиш йўлларини кўрсатади. Агар муаммо тўғри қўйилса ва ечиш йўллари тўғри кўрсатилса,
бу
усул яхши самара беради, чунки бу жараёнида ўқувчилар фақат билган
тушунчаларидангина фойдаланиб қолмай, бир қатор янги эстетикмантиқий тушунчаларни
кашф этадилар ва ўзлаштириб оладилар. Негаки, улар жамоа бўлиб ишлайдилар. Ўзаро фикр
алмашадилар, баҳслашадилар.
ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВНИНГ ЎҚУВ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШДАГИ ЎРНИ
Do'stlaringiz bilan baham: