Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва
ечимлар
64
мотивы учащихся, которые оказывают косвенное влияние на отношение к учебной
деятельности.
И.Я. Лернер отмечает, что обучение и воспитание представляют собой единый процесс,
предполагающий усвоение учащимися знаний, умений, опыта творческой деятельности и
эмоциональной воспитанности. Если первые три элемента определяют уровень
интеллектуального развития человека, составляют его содержание, то все названные
компоненты обусловливают и составляют содержание духовного развития личности в целом.
Масштаб и характер объектов, включенных в систему ценностей, вызывающих ту или иную
силу эмоционального отношения, определяют уровень и масштаб духовного развития
личности.
Итак, анализ соотношения обучения, воспитания и развития
личности показывает
взаимосвязь этих процессов. Подобно тому, как целостна и едина личность, так целостен и
процесс ее формирования, осуществляемый с помощью обучения и воспитания. Развивать
гармоничную личность значит, обучать ее знаниям, умениям, творческой деятельности и
формировать эмоциональноценностное отношение к миру через организацию различных
видов деятельности (учебной, трудовой, эстетической и др.)
ПЕДАГОГ ИМИЖИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ – КОМПЕТЕНТЛИЛИК АСОСИ
СИФАТИДА
УСМОНОВА А.Т.,
А.Авлоний номидаги ХТТРМХҚТМОИ таянч докторанти
Халқ таълими тизимида олиб борилаётган ислоҳотлардан ягона мақсад, эртанги кун
авлодларни ҳар томонлама етук ва баркамол этиб тарбиялашдир. Бу мақсадни амалга
оширишда асосий ва бевосита масъул шахс сифатида педагог, ўқитувчиларни айтиш мумкин.
Негаки, ўқитувчи бу – ўқувчилар билан бевосита мулоқотга киришувчи инсон. Тўғри,
ўқитувчи меҳнат фаолияти унумдорлиги, унинг учун етарли шартшароитларни
яратишга
таълим муассасаси раҳбари масъул, шу билан бирга ўқитувчи қандай шароитда меҳнат
фаолиятини олиб бормасин, унинг зиммасидаги вазифа мазмунмоҳиятан ўзгариб қолмайди.
У ўқувчиларга таълим берувчи инсон.
Фан ва технология ривожи, ахборот оқимларининг катталиги, ўқувчиларнинг онг ва
тафаккури кенгая бориши ўқитувчидан янада компетентли бўлишни талаб этмоқда.
Компетентлилик дейилганда, ўқитувчининг касбий маҳоратлилиги билан бирга унинг
мафкуравий етуклиги ва бошқарувчилик қобилияти ҳам назарда тутилиши лозим. Негаки,
бугун қай бир фан ўқитувчиси бўлмасин, ўз фанининг сирсиноатларини ўқувчига
етказишда, энг аввало, ана шу ўқувчилар гуруҳини, синфни маҳорат билан бошқара олиши
лозим. Маълумки, ҳозирда ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштиришдаги камчиликлар, таълим
сифатининг қониқарли эмаслиги, ўқув самарадорлигининг доим ҳам қониқарли бўлмаётгани
ана шу фан ўқитувчисининг (минг афсуски, баъзан шундай ҳоллар ҳам учраб турибди)
билимсизлиги, савиясининг юқори эмаслигигина эмас, балки, ўқувчилар гуруҳини тўғри
бошқара олмаслик, бошқарув қобилиятининг етишмаслиги сабабли ҳам юзага келмоқда.
Юқоридаги каби бир қатор муаммоларни бартараф этишда ўқитувчининг мавқеи, унинг
ўзига хос имижини ошириш муҳим масала саналади. Ўқитувчининг имижини оширишнинг
зарурати, бу билан унинг аввало ўқувчилар, қолаверса, ҳамкасблар, жамоатчилик орасидаги
мавқеини мустаҳкамловчи омилдир.
Мутахассислар томонидан ўқитувчи имижини ошириш мавзусида бир қанча
фикрлар
келтирилган.
1
1
Захарова С.Н. “Имидж педагога как сославляющая профессиональной компетентности”
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
65
Ўқитувчи имижи – таълим берувчи инсоннинг ўзига хос образи сифатида
гавдалантирилмоғи лозим. Зотан, педагог ходимнинг имижи орқали унинг фаолият
муваффақияти таъминланиши мумкин.
Ўқитувчининг профессионал имижини шакллантириш узоқ муддатли, доимий равишда
компетентлилигини ошириб боришни талаб этувчи жараёндир. Ўқитувчи ўз карьерасини
ошириб борар экан, доимий изланишда бўлиши, методик базасини кенгайтира бориши,
таълим бериш жараёнида ўқувчиларга боғлиқ ўзига хос масалаларни еча олиши лозим.
Таълимдаги бу фаолиятга боғлиқ равишда имиж яратиш зарурий жиҳат эканлигини
таъкидлаб ўтиш жоиз. Педагог имижи унинг ташқи кўриниши, вербал ва новербал алоқа
воситалари ва ўзининг профессионал “мен”и орқали ифодаланади.
Мутахассислар фикрича, ўқитувчи имижининг таркибий қисмлари сифатида ташқи,
ички ва фаолиятга боғлиқ жиҳатларни айтиш мумкин.
Ташқи имиж ўқитувчининг мимикаси, жестлари, товушнинг ўзига хос сифатлари,
кийиниш услуби, ўзига хос тарзи ва қадам ташлаши каби ҳолатларни ўз ичига олади. Бу
жиҳатлар ўқитувчининг дарс жараёнига тайёр ёки тайёр эмаслиги, ўзаро ҳамжиҳатликда
ишлашга имкон бериш ёки тўсқинликларни юзага келтириш, педагогик мулоқот жараёнини
енгиллаштириш
ёки
қийинлаштириш
ҳолатларига
нисбатан
таассурот
уйғотади.
Ҳамкасблараро ҳамкорликда ишлаш, ўқувчилар гуруҳи билан самарали мулоқотга киришиш,
улардаги ўзига хосликлар, характер хусусиятларига хос ҳолатда ишлай олишда ташқи имиж
асосий жиҳатлардан биридир. Зотан, янги иш бошлаган, ёхуд балоғат ёшидаги ўқувчилар
билаш ишлашда юзага келаётган бир қатор мураккабликлар, ўзаро мулоқот жараёнининг
самарасизлиги, ўзаро ҳурмат ва масъулиятнинг талаб даражасида эмаслиги ҳолатлари,
афсуски, кўп учраётгани сир эмас. Ҳар ҳолда инсон билан мулоқотга
киришишдан аввал
унинг ташқи кўриниш ва хаттиҳаракатлари илк таассуротни уйғотиши маълум.
Галда ички имижнинг ташкилий қисмлари сифатида ўқитувчининг ички дунёси, унинг
маънавий ва ақлий тафаккури, қизиқишлари, қадрқиммати, қолаверса, унинг тўлиқ ўзлигида
намоён бўлади.
Эмоция ва билим бериш истаги кучли бўлган ўқитувчи вербал ва новербал
ҳиссиётларда активлик кўрсатиши, мақсадга етишишга интилиши ва дарс жараёнини
жонлантира олиши, жонли мулоқот ва таъсирчан, ҳаётий муҳит ярата олиши муқарар.
Фаолиятга, педагогик фаолиятга боғлиқ бўлган имиж яратишда ўқитувчининг
инсонийлик хусусиятини алоҳида изоҳлаш лозим. Бунда таълим ва илмий фаолиятдаги
жараёнларга мослаши бориш, амалий фаолиятни тўғри режалаштира олиш, ўзига хосликка,
креативлик каби бир қатор ҳусусиятларга эга бўлиш назарда тутилади. Шунингдек:
ўз устида доимий ишлай бориши;
ўзлигини намоён эта олиши;
ўз фаолиятидаги ва ўқувчиларнинг энг яхши сифатларини ислоҳ қила бориши;
ўз малакасини ошира бориш дастурини ишлаб чиқиши лозим.
Педагогларнинг бундай компетентлиликка эришиши билан ўзлигига ҳурмат ва
инсонийлик, фундаментал илмий базага эгалиги ифодаланади.
Педагогнинг ўзига хос имижини шакллантириш масаласининг муҳимлиги бугунги
кунда янада ошди. Ҳукуматимиз томонидан ўқитувчиларни ҳар томонлама қўллаб
қувватланаётгани қувонарли ҳолат. Аммо, ўқитувчининг мавқеини ошириш учун, аввало,
унинг атрофдагилар томонидан ҳурматга асосланган муносабатга эришиши муҳим масала.
Бундай муносабатга эришиш учун, аввало, педагог ходимнинг ўз имижига эга бўлишига
эришиш лозим. Бунинг самарали усули сифатида қуйидагиларни тавсия этиш мумкин:
педагогик малака ошириш жараёни ўқув режа ва дастурларига ўқитувчи имижини
шакллантириш бўйича мавзулар киритиш;
педагоглар имижини яратиш бўйича амалий тренинг курсларини ташкил қилиш;
ўқитувчилар имижини шакллантириш бўйича илмий асосланган қарашларни ўрганиш
ва шахсий электрон ресурс (портфолио) яратиш.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
66
Юқоридагилардан хулоса сифатида
айтиш мумкинки, педагогнинг ўзига хос имижини
шакллантириш билан унинг компетентликка нақадар эга эканлигини ифодалаши, шунингдек,
айни мавжуд муаммолар, ўқувчилар ва ҳамкасблар ўртасида учраётган мавжуд зиддиятли
ҳолатларни олдини олиш, бартараф этишга эришилади.
БЎЛҒУСИ ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ
ХИДИРОВА Б..
, ЎзДЖТУ ўқитувчиси
Бугунги кунда мамлакатимизда таълим натижаларини баҳолашда битирувчиларнинг
“тайёргарлиги”, “умумий маданияти”, “билимлилиги” каби тушунчаларни тавсифлашда
“компетентлилик”, “компетентли модель”, “таянч компетенциялар”га каби тушунчалардан
тезтез фойдаланаётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Таълимга оид қатор меъёрий
ҳужжатларда, илмий маъруза ва мақолалар мазмунида “компетентлик”, “компетенция” каби
тушунчаларнинг бирбиридан фарқли тарзда тавсифланаётганлигини учратамиз[1]. Масалан,
профессор Н.Муслимов томонидан чоп этилган “Педагогик компетентлик ва креативлик
асослари” номли ўқувметодик қўлланмада касбийпедагогик компетентликнинг:
психологик
Do'stlaringiz bilan baham: