Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
79
–
чўчқачилик;
–
паррандачилик;
–
асаларичилик;
–
пиллачилик;
–
қуёнчилик
каби луғавиймаъновий гуруҳлардан иборат бўлади.
Бу луғавиймаъновий гуруҳларнинг ички бўлинишлари маълум ўсимлик тури, ҳайвон
типигача бўлиниши мумкин. Хусусан, қорамолчилик туячилик, йилқичилик, сигирчилик;
қўйчилик қўйчилик ва эчкичилик каби. Албатта, бунда, тасниф изчиллигига амал қилиш
мақсадида
сигирчилик атамаси қўлланди. Зеро, ўзбек тилида
қорамол термини,
бир томондан,
ушоқмол терминига зид равишда йирик, катта уй ҳайвонларини ифодалаш учун қўлланган
бўлиб, у юқоридаги таснифда умуман йирик молларни ҳам, унинг бир тури бўлган сигир
(соғин сигир, бузоқ, ҳўкиз, буқа кабилар) ни ҳам ифодалайди.
Деҳқончилик луғавиймазмуний майдони ўсимликнинг турига қараб, кўплаб ички
луғавиймаъновий гуруҳларни ташкил қилишини кўрдик. Бу гуруҳлар ўсимликнинг турига
қараб муайян тармоқларга бўлинади. Масалан, полизчилик луғавиймаъновий гуруҳи:
–
қовунчилик;
–
қовоқчилик;
–
кўкатчилик каби.
Деҳқончилик луғавиймазмуний майдонини бирлаштирувчи
омил унинг бевосита ер
билан боғлиқлигидир. Демак, ушбу майдонга кирувчи барча лексик бирликлар семантик
структурасида
ер лексемаси маъносининг “сиқиқ” ҳолатдаги кўриниши бирлаштирувчи сема
(маъно бўлакчаси) вазифасини бажаради. Тўғри, чорвачилик, балиқчилик учун ҳам
ишлаб
чиқариш воситаси ер ҳисобланади. Аммо ўсимликлардаги турғунлик ҳолати ҳайвонлардаги
ҳаракатлиликдан фарқ қилиб, муайян ер билан боғлиқ бўлганлиги семантик структурадаги
ер
унсурининг ижтимоий онгда “бўртиб туриши”ни келтириб чиқарган. Бу эса деҳқончилик
мазмуний майдонида “ер” унсурининг чорвачилик ва балиқчилик мазмуний майдонидаги
“ер” унсурининг фаоллигини таъминлаган. Чорвачилик учун ер таркибидаги эмас,
балки
ердан униб чиққан маҳсулот озиқ вазифасини бажаради. Ернинг ҳайвонга муносабати
озуқадан кейин иккинчи ўринда туради. Паррандачилик ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин.
Балиқчилик соҳасининг ер билан боғлиқлиги сув орқали. Шу боисдан балиқчилик
учун бирламчи ишлаб чиқариш воситаси сувдир. Шунга кўра, “сув” унсури “балиқчилик”
мазмуний майдони учун бирлаштирувчи унсур ҳисобланади.
Демак, “чорвачилик” ва “паррандачилик” мазмуний майдони учун “ер маҳсулотлари
билан озиқланиш”, деҳқончилик мазмуний майдони учун “ерда ўсиш”, “балиқчилик”
мазмуний майдони учун “сувда яшаш” маъновий унсурлари бирлаштирувчи воситалар
ҳисобланади. Умуман олганда:
а) ер билан боғлиқ соҳа: чорвачилик, деҳқончилик, паррандачилик;
б) сув билан боғлиқ соҳа: балиқчилик.
Кўрилганидек,
ер
билан
боғлиқ
соҳалар
боғлиқликнинг
даражаси
ва
бевосита/билвоситалиги билан фарқланади.
Ер билан бевосита боғлиқ соҳа бўлган – деҳқончилик замонавий терминологияда
аграр
соҳа таркибли термини билан номланади. Албатта, аграр соҳа ва деҳқончилик ифодалари бир
қарашда вариант терминлардек тасаввур уйғотсада, улар орасидаги фарқни лисоний онг ҳам
тафаккур билан боғлиқ равишда фарқлайди.
Маълумки, ўзбек тилида
агр(а/о)бошланмаси асосида ташкил топган кўплаб терминлар
мавжуд:
аграр, аграр ислоҳот, аграр масала, аграр танглик, агробизнес, агробиологик,
Do'stlaringiz bilan baham: