158
Видеомаълумотлар оқимининг энг йирик бирлиги бўлиб
видеокетма-кетлик
(video
sequence)
ёки
видеоқатор
ҳисобланади. Видеокетма-кетлик тасвир гуруҳлари (GOP)нинг
ихтиёрий сонидан иборат бўлиши мумкин, улар ўз навбатида I,
P, В кадрлардан (кадрли кодлашда) ёки майдонлардан
(майдонли кодлашда) иборат бўлади. Ҳар бир тасвир
слайс
лардан
иборат,
уларнинг
ҳар
бири
бир
неча
макроблоклардан ташкил топади.
Ҳар бир видеомаълумотлар оқими ташкилий бирлиги
декодлаш жараёнида оқимдан керакли
маълумотларни ажратиб
олиш имконини берувчи мос бошланғич коддан бошланади.
Видеомаълумотларни узатиш доимо видеокетма-кетлик
(ВК) сарлавҳасидан бошланади, унинг кетидан сарлавҳа
кенгайтмалари келади. Маълумотлар
оқимининг ушбу
қисмларида қуйидаги маълумотлар узатилади:
тасвирнинг пикселлар миқдори
билан ифодаланган
баландлиги ва кенглиги;
тасвир формати (кенгликнинг баландликка нисбати);
кадрлар частотаси;
белгиланган видеомаълумотлар оқими битрейти;
видеомаълумотлар
оқимидан
квантлаш
коэффициентлари матрицасини юклаб олиш зарурлиги
белгилари;
сатрлараро ёйишнинг фойдаланилаётганлиги белгиси;
фойдаланилаётган дискретизациянинг формати (4:2:0,
4:2:2 ёки 4:4:4).
Кейинчалик фойдаланувчининг қўшимча маълумотлари ва
кенгайтмалари узатилиши мумкин. Оқимнинг шу қисми
бўлмаслиги мумкин, блокни айланиб ўтиши кўрсаткич
билан
келтирилган.
Кенгайтмалар
масштаблилик
бор
бўлган
холлардагина мавжуд бўлади, у тўлиқ видеомаълумотлар
оқимидан тасвирларни олиш имконини беради. Бундай вазиятда
оқим иккита ёки ундан кўп қатламлар (layers)дан иборат бўлади.
База қатлами тасвирнинг бир неча бошланғич параметрли сифат
билан олиш имконини беради. Маълумотлар оқимининг қўшимча
ёки яхшиловчи (enhancement) қатламлари тасвирнинг янада
159
сифатлироқ қилиб олиш имконини беради. MPEG-2 стандарти
видеомаълумотлар оқимини масштабли билан ёки масштабсиз
ташкил этиш имкониятини кўзда тутади.
4.18-расм MPEG-2 видеодекодери чиқишидаги
маълумотлар оқими тузилмаси.
Ҳар бир тасвирлар гуруҳи сарлавҳадан («GOP сарлавҳаси»)
бошланиши мумкин. Ушбу сарлавҳа
видеокетма-кетликдаги
тасвирларнинг биринчи гуруҳи учун мавжуд бўлиши шарт.
Тасвирнинг бошқа гуруҳлари учун ушбу сарлавҳа бўлмаслиги
мумкин (айланиб ўтиш кўрсатгич билан келтирилган), чунки гуруҳ
боши доим биринчи кадр билан мос келади. Тасвирлар гуруҳи
сарлавҳасида вақт белгиси ва ушбу гуруҳ тузилмаси ҳақида
маълумотлар узатилади. Тасвирлар гуруҳи сарлавҳасидан сўнг
фойдаланувчи маълумотлари узатилиши мумкин.
Ҳар бир кадр ва майдондан олдин тасвирнинг кетма-
кетликдаги сарлавҳа номери, тасвир тури (I, P ёки В) ва бошқа
маълумотлар келади. Сўнгра фойдаланувчи кенгайтмалари ва
маълумотлари узатилиши мумкин. Ундан сўнг тасвирнинг
ўзининг маълумотлари узатилади. Ҳар
бир макроблок ичидаги
маълумотлар берилган тартибда жойлашган бўлади. Макроблок
сарлавҳаси башоратли кодлаш ҳақидаги маълумотлар ва
векторли ҳаракатлар ҳамда бошқа маълумотлардан иборат
бўлади.
Тасвир маълумотларини узатилгандан сўнг
жорий
гуруҳнинг бошқа тасвири (“тасвир сарлавҳаси” блоки
160
кўрсаткичи) ёки кейинги тасвирлар гуруҳи (“GOP сарлавҳаси”
блокига кўрсаткич) узатилиши бошланади. Агар видеокетма-
кетликдаги охирги тасвир узатилган бўлса, унда кетма-кетлик
тугаганлиги белгиси (“ВК тугади”) узатилади.
4.2-жадвалда кодлашнинг турли
вариантлари учун битрейт
максимал қийматлари берилган.
4.2-жадвал
MPEG-2 кодлаш вариантлари учун битрейт максимал
қийматлари
Қийматлар
Профил
Do'stlaringiz bilan baham: