153
сиқишнинг стандарт гуруҳчалари
оиласини ифодалайди. Уларни
мослигини татбиқ этиш учун профил (кўриниш) ва
сатҳлар(қийматлар) қонунлари қўлланилади.
Стандарт 5 та профилдан иборат:
оддий (simple) — видео оқимларни В-кадрларсиз сиқиш;
бош (main) — ишнинг барча босқичларини таъминлаш
учун, лекин масштабланишсиз;
сигнал/шовқин (SNR scalable) муносабати бўйича
масштабланиш;
худудий (фазовий) масштабланиш (spatiallyscalable);
профессионал
(professional
4:2:2)-
фазовий
масштабланувчи ва сигнал/шовқин (SNR scalable)
муносабати бўйича ифодаланиш.
Бунда MPEG-2 макроблок учун ДКЎнинг иккита типи:
кадрли ва майдонли бўлинишни аниқлайди. Кадрли ДКЎ MPEG-
1
билан бир хил ишлайди, бу ерда 16х16 пиксель ўлчамли
ёруғлик саноғи блоки жойлашувига мос холда 8х8 пикселли 4 та
блокка бўлинади.
Майдонли ДКЎ тепа томондаги иккита блок учун юқори
майдоннинг 8 та қаторини, қуйи блоклар учун пастдаги
майдоннинг 8 та қаторидан фойдаланилади, шу тахлит 4.15-
расмда кўрсатилганидек макроблокнинг юқори ва пастки
майдонлари ҳосил қилинади. Ушбу вазиятда рангфарқ блоклар
фақат тепа томондаги майдонга тегишли ҳисобланади. Майдонли
ДКЎ майдонлар орасидаги мавжуд фарқ қанча катта бўлса,самара
шунча юқори бўлади ва
мисол учун, вертикал бўйлаб
ҳаракатланишда. Кадрли ДКЎ тасвирнинг майда деталларини
яхшироқ узатиш имконини беради. Бунда иккала ўзгартириш
тури ҳам битта видео кетма-кетликда қўлланилиши мумкин.
Иккита кадр сифатида кодланувчи кадрлар ҳар доим майдонли
ДКЎдан фойдаланадилар,
кадрли кодлаш эса, макроблок бир
босқичидан бошқасига ўтишни қўллаган холда, ДКЎнинг иккала
кўринишидан ҳам фойдаланиш имконини беради.
Сатрлараро тасвирларга ишлов бериш башорат жараёнига
ҳам сезиларли ўзгартиришлар киритади. Кадрли башорат худди
154
MPEG-1даги каби жорий ва таянч кадрларда 16х16 пикселли
макроблокларнинг энг мукаммал мосликлигини баҳолайди.
4.15-расм. Майдонли ДКЎда макроблок
майдонларининг
шаклланиши
Майдонли башорат аввалги иккита майдон ва жорий
майдонлардан олинганлар ичидан 16х16 пикселли блоклар учун
энг мосини (яхшисини) танлайди. ДКЎдаги каби майдонли
кодлашда фақат майдонли
башоратдан фойдаланиши мумкин,
кадрли кодлашда эса имкониятлар кенг, чунки у ҳам кадрли ҳам
майдонли башоратдан фойдаланиши
мумкин. Охирги холатда
макроблокнинг алоҳида юқори ва қуйи майдонлари мослиги
таянч кадрнинг иккита майдонидан
яхши натижани танлаган
холда қидирилади.
Ҳаракат
компенсациясининг
юқори
аниқлигини
макроблокнинг иккита майдонга бўлиниши таъминлайди. Бунда
16х8 пиксель ўлчамли макроблок юқори ва қуйи майдонлари
учун алоҳида иккита кўчиш вектори шаклланади, улар декодерга
янада аниқроқ тасвирни тиклаш учун узатилади
.
Do'stlaringiz bilan baham: