116
ATRAC, ASPEK
ва бошқалар.
Овозга психаокустик ишлов
бериш турларини қараб чиқамиз.
3.5.1. Овоз сигналларига психоакустик ишлов бериш
хусусиятлари
Психаокустик моделларнинг ишлаши инсоннинг эшитиш
аппарати хусусиятларига асосланган бўлиб, энсиз полосали
резонаторлар йиғиндисидан иборат дейиш мумкин.
Улар овоз
сигналларини маълум ташкил этувчиларини: овоз сатҳи
(баландлиги),
частотаси,
вақти
бўйича
ўхшашлигини
(маскировкасини) таъминлайдилар.
Сатҳ бўйича ўхшашлик (маскировка)
овозни эшитиш
чегараларининг нотекис тақсимланишига асосланган ва у 3.28-
расмда келтирилган.
Инсон кўпроқ яхши эшитадиган овознинг частота оралиғи
2-4 кГцни ташкил этади ва бу оралиқда асосий сўзлар диапазони
жойлашган. Бундан паст ва юқори частоталарда инсон
қулоғининг эшитиш сезгирлиги камаяди.
3.28-расм. Жимжитликдаги эшитиш чегараси.
Шундай қилиб, овоз сигналининг чегараси 2-4кГцдан қанча
юқори бўлса, шунча кўп ахборотни
сифатга сезиларли таъсир
қилмаган холда, кесиб ташлаш мумкин.
Одатда баланд овоздан кейин, паст овоз деярли
эшитилмайди. Мисол учун: зарб бериб ҳосил қилинган
117
барабаннинг овозидан
кейин паст овоз эшитилмайди, чунки
барабаннинг баланд овози паст овозни босиб ташлайди. Шунинг
учун паст овоз сигналини олиб ташланса, ҳеч нима
йўқотилмайди, чунки бу паст овозни барибир инсон эшитмайди.
Частотали маскировка
-инсон овозни эшитиш тизими ҳар
бир резонатори маълум ўтказиш полосасига эгалиги асос қилиб
олинган.
Мисол учун 1000Гц частотада фарқлаш чегараси 30Гцни
ташкил этади. Шу сабаб овоз сигналининг 1000 ва 1020 Гц
частотали қийматлари мавжуд бўлса, улар орасидаги фарқ
қулоққа сезилмайди. Бунда бемалол 1020 Гц ўрнига 1000 Гцни
узатиш мумкин, яъни 1020Гцли
сигнални ташлаб юбориш
мумкин.
Бундан ташқари ҳар қандай эшитилаётган тон(овоз) бошқа
овозлар эшитиш қабулини ўзгартиради. Бирор бир тонни қайта
тикласак, унинг ёнидаги частотаталар эшитиш чегараси ўзгаради.
Чунки тикланган тон(овоз)- маскировка қилувчи тон дейилади ва
агар атрофдаги частоталар маскировка қилувчи тонга қанчалик
яқин бўлса, тонларнинг эшитиш чегараси шунчалик кўтарилади.
Яъни паст овозларни эшитаётган вақтда яна кейинги паст
овозни эшитишдан кўра, юқори частотали овозни эшитиш
осонроқ ва яққолроқдир.
Мисол учун тон частотаси 1кГц ва
таъсир этиш диапазони
60дБ бўлса, эшитиш қобиляти чегарасининг ўзгариши 3.29-
расмдагидек бўлади.
3.29-расм. Частотаси 1кГц тоннинг таъсир этиш диапазони
60дБ бўлган холатда эшитиш қобилияти чегараси.
118
Одатда мусиқада хилма хил тонлардан ташкил топган ва шу
сабаб маскировка тонлари бир нечта бўлишлари мумкин.
Бирданига бир неча маскировка тонлари қўлланилса (частоталари
0,25, 1, 4, 8кГц ва худди 3.30- расмда кўрсатилгандек), бошқа
сигналлар эшитиш чегараси кескин юқори кўтарилади.
3.30-расм. Бир неча маскировка тонлари (частоталар 0,25, 1,
4, 8 кГц) таъсирида эшитиш чегарасининг ўзгариши
Келтирилган 3.30-расмдан кўриниб турибдики, юқори
частоталар яхши маскировкаланган.
8 кГцли маскировка қилувчи тон тикланса, эшитиш чегараси
14 кГцгача кўтарилади. Сиқиш алгоритмлари бундай холатдан
актив фойдаланиладилар. Сиқилганда,биринчи
навбатда, юқори
частоталарнинг сифати пасаяди, бу паст
Do'stlaringiz bilan baham: