Менга берилган материални ўзбек тилига таржимон қилганимда рус сўзларининг айримларини қуйидаги таржима қилиб ишлатганман



Download 7,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/213
Sana19.04.2022
Hajmi7,79 Mb.
#563588
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   213
3.4.2. Блокларни солиштириш усули 
Бу усулда тасвир 8х8 ёки 16х16 пиксель ўлчамли тўғри 
бурчакли блокларга бўлакланади ва ҳаракатлар чизиқли 
силжишларда изланади. Бунда ҳар бир блокнинг силжиши икки 
ўлчовли вектор силжиши Х ва Y координатаси билан 
ифодаланади. Ушбу усул ишлаши учун кадрлар орсидаги 
интервалда объектлар холати кичик ўзгариши керак. Амалиётда 
бу шарт кўпчилик видео кетма кетликда бажарилади, объект 
холати тез ўзгарган тасвирлардан ташқари. Шу сабаб 
объектларни ҳаракатини, кўпинча, узлуксиз деб ҳисобласа 
бўлади. 
Ушбу усулнинг ишлаш принципи қуйидагидек:(3.22-расм).
1.Келган кадр ўзаро кесишмайдиган, бир хил ўлчовли, В 
(х,у) блокларга бўлинади; 
2. Ҳар бир В (х,у) блок учун олдинги кадрдаги катта 
бўлмаган силжиш атрофда “ўхшаш” В
рчек 
(х+у, у+v) блок 
изланади. “Ўхшашлик” танланган ўлчов SAD ёки SSD билан 
аниқланади.
3.Блокнинг 
янги 
координатларининг 
жойлашиш 
хатоликларни минимум қийматига эришишини келтирилган блок 
векторининг 
d= (u,v)
T
силжиши белгилайди.
 


107 
3.22-расм. Блокларни солиштириш алгоритмининг ишлаш 
схемаси 
Хатони компенсациялаш функцияси сифатида кўпинча SAD 
блокни сиқиштириш қўлланилади: 
 






)
y
,
x
(
B
p
)
1
n
,
d
p
(
F
)
n
,
p
(
F
n
,
d
SAD


(3.6) 
Ушбу холат процессорлар архитектурасида ҳисоблаш 
жараёни содда амалга оширилади. 
Бундай усул ДКЎ ўлчамли сигнал матрицалари билан яхши 
мослашади ва MPEG-1, MPEG-2, MPEG-4-10 оқимли сиқиш 
стандартларида кўп тарқалган. Аммо блокларнинг ҳамма 
жойлашиш позициялари, яъни аниқ жойларини топиш кўп 
ҳисоблаш вақти ва ресурсларни талаб қилади. Шу сабаб алгоритм 
ишлашини тезлатириш учун кўпинча излаш бутун майдон бўйлаб 
эмас,балки маълум аниқ шаблонлар орқали қидирилади. 
Ортогонлар шаблонлар текширувлар сони минимал 
бўлишини таъминлайди, бу текширишлар 2 тадан (горизонтал ва 
вертикал) иборат ва ҳар бир қадам излашни икки мартага 
қисқартиради (3.23-расм).
Аммо, хатолик функциясини компенсациялаш монотон 
(қайтарилувчан) бўлмайди ва кўпинча локал минимумлардан 
ташкил топади ҳамда асосий минимумни излаб топишни 
қийинлаштиради. Шунинг учун кўпинча ҳар қадамда икки 
нуқтани текширувчи шаблонлар қўлланилади.


108 
3.23-расм. Излашнинг ортогонал шаблони 
Бу эса глобал (ҳақиқий) ўрнига локал (ёлғон) минимумни 
излаш эҳтимолини камайтиради. Тўғрибурчакли (3.24, а-расм) ва 
саккизта нуқтали (3.24, б -расм) шаблонлар кенг тарқалган 
шаблонлардир. Бунда саккизта нуқтали шаблонларнинг ҳамма 
қадамлари бир хил бўлиши ёки ҳар қадамда ўлчови икки 
мартадан кичрайиб бориши мумкин. 
а) 
б) 
3.24-расм. Тўғрибурчакли (а) ва саккизта нуқтали (б) излаш 
шаблонлари 
Шаблонлаш усуллари қўлланилганда ишлаш тезлигининг 
юқори бўлиши таъминланади аммо улар жойларни аниқлашдаги 
аниқлиги етишмайди ва ҳақиқий минимум ўрнига ёлғон локал 
минимумни топади. 


109 
Ушбу усулнинг афзаллиги шундаки, унда ҳар бир блокнинг 
ҳаракат векторини излаш қўшни блоклардаги натижаларга боғлиқ 
эмаслиги. 

Download 7,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish