Менга берилган материални ўзбек тилига таржимон қилганимда рус сўзларининг айримларини қуйидаги таржима қилиб ишлатганман


 РАҚАМЛИ ТЕЛЕВИДЕНИЕ ИККИНЧИ АВЛОД



Download 7,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/213
Sana19.04.2022
Hajmi7,79 Mb.
#563588
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   213
7. РАҚАМЛИ ТЕЛЕВИДЕНИЕ ИККИНЧИ АВЛОД
СТАНДАРТЛАРИ
............................................................................. 305 
7.1. Йўлдош телевидениеси DVB-S2 стандарти ....................... 305 
7.2. Ер усти DVB-T2 телевидение стандарти .......................... 314 
7.3. DVB-С2 кабель телевидение стандарти ............................ 326 
7.4. Мобиль телевидение стандарти DVB-SHнинг умумий 
характеристикаси ............................................................................... 338 
8. РАҚАМЛИ ТЕЛЕЭШИТТИРИШНИНГ ҚАБУЛ 
ҚИЛИШ ҚУРИЛМАЛАРИ
............................................................. 342 
8.1. Рақамли телеэшиттириш қабул қилиш қурилмаларининг
блоклари ва асосий узеллари ............................................................ 346 
8.2. Рақамли телеэшиттириш қабул қилиш қурилмаларининг 
элементлар базаси .............................................................................. 351 
8.2.1. STi7109 микропроцессорининг умумий 
характеристикаси ва иш алгоритми ................................................. 356 
8.2.2. Юқори частотали блок ва COFDM демодулятор .......... 359 
8.2.3. STi7109 асосидаги DVB-T қўшимча мосламасининг 
базавий варианти ................................................................................ 361 
9. ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ТЕЛЕВИДЕНИЕНИНГ 
ХОЛАТИ
............................................................................................. 364 
ТЕРМИНЛАР ВА ҚИСҚАРТМАЛАР ЛУҒАТИ
................ 371 
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
...................................................... 394 



КИРИШ 
Рақамли телевидение ва радиоэшиттириш соҳасининг 
замонавий босқичлари глобал ахборот тармоғини рақамли 
тизимларга ўтиши ва уларнинг эволюцион ривожланиши билан 
характерланади.
Рақамли технологиялар алоқа тармоғида кўп дастурли 
телевизион 
ва 
радиоэшиттиришни 
амалга 
ошириш, 
телекоммуникацион хизмат турларини кенгайтириш ва сигнал 
сифатини янада ошириш имконини беради. 
Дастлаб 1998-1999 йилларда АҚШ, Франция ва Россияда 
ўтказилган телевизион узатгичлар синовлари, сигналларни 
рақамли 
қабул 
қилгичларга 
қабул 
қилиш 
жараёнида 
узатгичларнинг қувватини анчагина пасайтириш, пировардида, 
электр энергияси сарфларини камайтириш ва албатта сифатни 
янада ошириш мумкинлигини кўрсатган. 
Рангли PAL, SECAM ва NTSC аналог тизимларида, 40 
йилдан ортиқ давр мобайнида метрли ва дециметрли тўлқин 
диапазонларида, телевизон
эшиттиришлар эфирга узатилмоқда. 
Ушбу даврда бутун дунё бўйлаб телевизион сигналларнинг
ривожланган узатиш ва қабул қилиш тизими юзага келган. Бу 
орада аппарат-студия воситаларининг такомиллашуви кузатилди 
ва сўнгги йилларда рақамли техниканинг ривожланиши видео ва 
аудио сигналларни яратиш ва шаклланитириш амалиётида 
рақамли ва компьютер технологияларини татбиқ қилиш 
имкониятини яратган. Бироқ, аналог сигналларни узатишга 
мўлжалланган мавжуд тармоқлар, дастурий маҳсулотларни 
рақамли техника ёрдамида шакллантириш ва янги хизмат 
турларини тақдим этишда қатор чекловларни ўрнатиб, рақамли 
тармоқ имкониятларини тўлиқ даражада намоён этишга 
тўсқинлик қилаётган холлар кузатилган. Шунинг учун, 
тадқиқотлар асосида мавжуд аналог каналлар бўйича рақамли 
сигналларни 
узатиш 
имконияти 
мавжуд
эканлиги 
тасдиқлангандан сўнг, дунёда қатор халқаро ва миллий тадқиқот 
лойиҳалари иш бошладики, уларнинг пировард мақсади – аналог 
телевидение (ТВ) тизимига муқобил бўладиган рақамли 
телевидение тизимини яратиш бўлди. 



Рақамли телевидение тизимлари аналогларга нисбатан 
қуйидаги афзалликларга эга: 
-
Эшиттириш тармоғида узатилаётган теле каналлар 
сонининг бир неча бор кўплиги; 
-
Тасвир ва овоз сифатининг юқорилиги; 
-
Узатиш қурилмаларида
аналог тизимга нисбатан кам 
қувват сарфланиши; 
-
Тармоқни 
лойиҳалашда 
кенг 
имкониятларнинг 
мавжудлиги, тизим параметрларини танлаш эвазига керакли 
узатиш сифатига эришиш, қўшимча хизматлар турини 
бошқариш, қамров ҳудудини танлаш; 
-
Мобиль ва кўчма қабул қилгичларда сифатли сигнал 
қабул қилиш; 
-
Бир частотали тармоқларни ташкил қилиш; 
-
Маълумотлар 
оқимини 
бирлаштириб 
(мультиплексирлаш) узатиш ҳисобига радиочастота спектридан 
унумли фойдаланиш; 
-
Бошқа рақамли (йўлдош ва кабель) тизимларга нисбатан 
арзон татбиқ қилиниши, яъни тармоқ операторлари учун – аналог 
телевидение инфраструктурасидан фойдаланиш, мижозлар учун 
эса – мавжуд антенна тизимидан фойдаланиш; 
-
Кичик қувватли рақамли станциялар қуриш ҳисобига 
қисқа вақт (2-5 йил) ичида ва кам харажатлар эвазига аҳолини 
хизматлар билан таъминлаш; 
-
Рақамли телевидение тизимини Интернет тармоғи билан 
бириктириш имконияти; 
-
Интерфаол хизмат турларини ташкил қилиш. 
Шу сабабли кўпчилик давлатлар, шу жумладан Ўзбекистон 
ҳам, аналог телевидениедан рақамлига ўтиш бўйича жадал 
ҳаракат қилмоқда. 
Ўзбекистон ҳудудида рақамли телевизион тизимни татбиқ 
этиш босқичма-босқич олиб борилмоқда: 
-
2005 йил – танланган рақамли телевизон ва овозли 
эшиттириш тизимини локал бир зонада қандай ишлашини 
текшириш; 
-
2006 йил – рақамли телевизон ва овозли эшиттиришни 
бир ва бир неча зонада мунтазам олиб бориш, бунда, телевизион 
дастурлар сонининг етарли ва турли бўлишига эътибор қаратиш; 



-
2007 – 2009 йиллар – рақамли телевизон эшиттириш 
қамров ҳудудини вилоятлар марказлари ва катта шаҳарларида 
татбиқ қилиш; 
-
2010-2015 йиллар – умуммиллий рақамли телевизон ва 
овоз эшиттириш тизимини ишга тушириш ва кенгайтириш. 
2008 йилдан буён Ўзбекистонда рақамли телевидение DVB-
T стандарти асосида фаолият юритиб келмоқда. Эшиттириш 
MPEG-4 (Н.264) форматида олиб борилмоқда. Лойиҳани тижорат 
усулида ривожлантириш “UzDigital TV” корхонаси томонидан 
амалга оширилмоқда. Бу телевизион дастурларни қабул қилиш 
учун Тошкентда “TELMAX Elektronics” МЧЖ томонидан ишлаб 
чиқарилган абонент қўшимча қурилмалар ёрдамида амалга 
оширилмоқда. 
Булар рақамли телевидение соҳасининг ривожланиши ва 
унга хизмат кўрсатиш юқори малакали мутаҳассисларга бўлган 
эҳтиёжни келтириб чиқаради. Ушбу эҳтёжни қондириш ва 
мутаҳассислар билимини бойитиш мақсадида ушбу ўқув 
қўлланмаси яратилди. 
Ушбу китобнинг мақсади - рақамли телевидение соҳаси 
бўйича бўлажак мутахассисларни, замонавий рақамли техника ва 
сигналларни рақамли сиқиш ҳамда уларни алоқа канали бўйлаб 
узатиш усуллари билан таништиришдир. 
Рақамли 
аппаратура 
студиясининг 
тузилиши, 
телекўрсатувларни яратиш, монтаж қилиш ва ёзиб олиш 
масалалари рақамли эшиттириш техникасининг мустақил бўлими 
саналади ва уларни алоҳида кўриб чиқиш тавсия қилинади. 
Шунинг учун ҳам, ушбу китобда бу масалалар кўриб 
чиқилмайди. 
Китоб 
телерадиоэшиттириш, 
радиотехника 
йўналиши талабалари, магистрантлари, ўз билим доирасини 
кенгайтиришни 
мақсад 
қилган 
бошқа 
мутаҳассислик 
инженерлари, ва албатта, рақамли эшиттириш фидойилари
учун 
ҳам фойдали бўлади деб ҳисоблаймиз. Юқоридагиларни инобатга 
олган ҳолда, ушбу китобда, рақамли телевидениенинг мавжуд ва 
истиқболли тизимлари, уларнинг ишлаш принциплари ва қабул 
қилувчи қурилмаларнинг элементлари базаси кўриб чиқилган. 
Муаллифлар ушбу китобни ёзишда, ундаги келтирилган 
маълумотлар ўқувчига тушунарли ва қизиқарли бўлишига 
интилди, ва унга қатор график материалларни киритди. Бунга 


10 
эришиш учун, китобни тушунишда математик аппаратни қўллаш 
минималлаштирилиб, маълумотларни иложи борича содда 
тушунтиришга катта аҳамият қаратилган.
Ушбу қўлланмани доцент Х.С.Соатов кириш, 5-бобни, 
доцент И.А. Гаврилов -6-7-8 бобларини ва 2-3-4-бобларни 
А.Н.Пузий ва Х.Х.Носировлар билан, профессор Т.Г.Рахимов 1-
бобни, Ш.М.Кадиров 9-бобни ёзишган. Умумий тахрирни доцент 
Х.С.Соатов амалга оширган. 
Ушбу қўлланмани яратишда Филатова Е.А., Ибраева С.М., 
Игнатьева О.С., Чернышёв А.А., Кабанова Ю.Ф., Суворова М.Ю., 
Назарова К.Р., Савицкая Д.А. ларнинг илмий изланишларидан 
фойдаланилган ва уларга ушбу ёрдамлари учун катта 
миннатдорчилик изҳор этамиз. Д.Б.Мухамедовага график 
маълумотларни тайёрлагани учун алоҳида миннадорчилик 
билдирамиз. 


11 

Download 7,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish