203
5.
РАҚАМЛИ ТЕЛЕВИЗИОН СИГНАЛЛАРНИ АЛОҚА
КАНАЛЛАРИ ОРҚАЛИ УЗАТИШ
5.1 Рақамли телевизион сигналларни алоқа каналлари
тизими орқали узатишга бўлган талаблар
Рақамли телевизион сигналларни узатишдаги асосий
талаблардан
бири
мавжуд
аналог
телевидение
алоқа
каналларидан фойдаланишни таъмилашдир.
Буни талабни бажармаслик
жуда катта молиявий
харажатларга олиб келади, чунки рақамли телевидение учун янги
частота диапазонларини бириктириш, узатувчи ва қабул қилувчи
қурилмаларни, антенналарни алмаштириш, кенг полосали
узатгичлар ва телевидение қабул қилгичларни яратиш
кераклигига олиб келар эди. Бу ерда аввал айтилгандек, МPEG –
2 кодерининг чиқишида максимал битрейт қиймат 15 Мбит/с
етади.
Сигналнинг амплитудаси икки қийматини қабул қилиши
мумкин амплитуда манипуляцияси ҳосил қилинганда алоқа
канали орқали узатишдаги самарадорлик 1 (бит/с) Гц бўлиши
мумкин. Демак рақамли телевизион сигнални узатиш учун керак
бўладиган частота полосаси 15 МГц бўлиши лозим, бу
эса
стандарт телевидение каналининг узатиш полосанинг сезиларли
даражада кенгайтиришни талаб қилади. (Ўзбекистон
ва МДХ
давлатларида 8МГц, Европа, АҚШ,Японияда 6 МГц)
Шунинг учун ҳам рақамли телевизион сигналларини
узатишда,яъни частоталар полосасидан самарали фойдаланишда,
айниқса бир неча оддий аниқликдаги сигналларни битта каналда
узатиш ёки юқори аниқликдаги телевизион сигналларни узатиш
учун мураккаб модуляцияларни қўллашга тўғри келар эди.
Бундан ташқари аналог телевидениедаги оний қийматлари
узатиладиган тўлиқ рангли телевизион сигнал (ТРТВС) ва
овоз
ташкил этувчисидан фарқли равишда рақамли телевидение
тизимида,
алоқа
канали
орқали,
алоҳида
телевизион
программаларнинг(программа оқимлари) сиқилган рақамли
оқимлари узатилади. Бунда программа оқими видео, аудио ва
204
қўшимча ишчи ахборотлар сигналларини бирлаштирган якка
транспорт оқимини ташкил этади.
МPEG – 2 нинг транспорт оқими 4та программа оқимини ўз
ичига олади ва МPEG-4 транспорт оқими эса 8 – 12та программа
оқимини олади.
Транспорт оқимининг халақитбардошлигини
ошириш
муҳим вазифа, чунки халақитлар аналог телевидение кўрсатиш
сифатини
ёмонлаштирса,
рақамли
ахборотнинг
халақит
сигналлари орқали бузилиши тасвир ва овозни жуда катта
бузилишларига
ёки
телевизион
ахборотларни
умуман
йўқолишига олиб келиши мумкин. Амалиётда бу кўрсатув
кадрларининг “қотиб қолиши” ёки уларда мозаикали(чаплашиб
кетган) кадр пайдо бўлишига олиб келади.
Шундай
қилиб,
рақамли
телевизион
каналларда,
халақитбардошлик етарли даражада таъминланмаса, улар нормал
фаолият кўрсатишлари мумкин эмас. Шунинг учун хатоликлар
пайдо бўлиш сабабларини кўриб чиқамиз:
–
халақитлар -шовқинларнинг табиий ҳар хил турлари
(иссиқлик шовқини, зарядлар ташувчиларнинг генерация –
рекомбинациясини шовқини, касрий шовқини ва ҳ.к), улар асосан
қабул қилгичларнинг кириш каскадларида намоён бўладилар;
–
индустриал
ва
атмосфера
халақитлари
(қисқа
кўринишдаги,
ёйсимон
разрядланишлар
-пайвандлаш
аппаратларида,
электр транспорти воситаларида, момақалдироқ
вақтида);
–
интерферацион халақилар -қўшни худудларда худди шу
частоталарда ишлайдиган радио узатгичлардан чиқувчи
халақитлар;
–
кўп
нурли
радиотўлқинлардан
ҳосил
бўлувчи
халақитлар-ернинг усти, қурилиш иморатлари,металл сатҳлардан
ва ҳ.к. қайтган радиотўлқинлар
.
Шундай қилиб,
Do'stlaringiz bilan baham: