Менга берилган материални ўзбек тилига таржимон қилганимда рус сўзларининг айримларини қуйидаги таржима қилиб ишлатганман



Download 7,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/213
Sana19.04.2022
Hajmi7,79 Mb.
#563588
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   213
M =(L+R)/
2
, S = (L-R)/
2

 
Таъкидлаш жоизки, чизиқли башоратда нафақат сигналлар 
саноқлари орасидаги корреляция, балки квантлаш шовқин 
спектрининг шакли ва унинг вақт бўйича ўзгариши ҳам ҳисобга 
олинади. Бунда МPEG-4 AAC кодери асосини Layer 3даги каби 
модификацияланган психоакустик 2 модели ташкил этади, бироқ 
маскировкалаш асосий поғонасини ҳисоблашда қўшимча амалиёт 
ва аниқликлар киритилган.
TNS технологияси рақамли фильтрларнинг асосида ААС 
алгоритмида амалиётга киритилган. Уларнинг ёрдами билан 
квантлаш бузилишлари энергияси сигналнинг фойдали сигнал 
энергияси юқори қийматли бўлган қисми саноқлари доирасида 
тақсимланади, бу эса квантлаш шовқинининг эшитишга 
таъсирининг пасайтириш имконини беради. Ушбу амалиёт 
бажарилган сўнг, фойдали сигналнинг эгувчилари ва квантлаш 
бузилишлари вақт ва частота худудида шакли бўйича яқин бўлиб 
қолади, бу эса аудио оқим сиқиш самарадорлигини сезиларли 
оширади. Шундай қилиб, эшитиб кўрилган тестлар ААС 
компрессиясининг алгоритми “шаффоф кодлаш”ни рақамли оқим 
тезлиги бир каналга 64 Кбит/с бўлганда таъминлаши 
белгиланган.
SBR Алгоритми
(Spectral Band Replication - «спектрал 
полосаларни нусхалаш») – радиоэшиттириш ва телевидение овоз 
сигналларини,паст 
тезликга 
эга 
рақамли 
каналларда 
узатилгандаги, сифатни ошириш имкониятини беради.
Сиқишнинг катта коэффициентларида, овоз сигналлари 
спектридаги юқори частотали ташкил этувчиларини пасайтириш. 
унинг тембрининг бузилишларигаа олиб келади (4.32-расм). 
Натижада овоз сигналиниг янграш тембри жуда паст ва хира 


192 
(жарангсиз) бўлиб қолади ҳамда овоз сигнали тушинарсиз бўлиб 
қолади. Ундан ташқари, бундай ҳолатларда ишлаб чиқарувчилар 
каналнинг талаб этилган ўтказиш қобилиятини ва радиоканал 
частотасининг оралиғини камайтириш учун овоз сигнал 
спектрини узатишда чеклашга мажбур бўладилар. Масалан, 
частота дискетизацияси 12 КГц бўлганда, Котельников 
теоремасига кўра кодланаётган овоз сигналининг юқори 
частотаси 6 КГцдан юқори бўлмаслиги керак. SBR усули 
тикланаётган 
овоз 
частоталарини 
полосасини 
юқорида 
кўрсатилган чегарадан каттароқ кенгайтириш имконини беради. 
Жараён қуйидагиларга асосланган, қабул қилиш томонида, 
сигнал спектрининг паст частотали ва юқори частотали ташкил 
этувчилари орасида боғланиш ҳисобига, узатиш томонидаги 
дастлабки овоз сигнали (4.32-расм) тахминан тикланади. 
4.32-расм. Овоз сигналининг юқори частотали спектрини 
чеклаш 
Қабул қилувчи тарафдаги декодерда спектрнинг паст 
частотали таркибий қисмларидан қисман нусха олинади ва улар 
юқори частота спектрига ўтказилади. Бунда овоз спектрининг 
юқори частотали ташкил этувчисининг эгувчиси, SBR 
декодердан кейин, дастлабки сигнал эгувчисидан сезиларли фарқ 
қилмаслиги керак. Бу SBR декодерга овоз сигнали спектрининг 
юқори 
частотали 
қисми 
эгувчисини 
шакллантиришни 
таъминловчи қўшимча ахборот узатилиши ҳисобига эришилади. 
Эгувчини узатиш учун тахминан 2 Кбит/с тезликка эга рақамли 
оқим талаб этилади. Жараёнда овоз сигнали спектрининг қайта 


193 
тикланган юқори частотали қисмидаги шовқинсимон ва гармоник 
ташкил этувчилари орасидаги энергетик муносабатни сақлаш 
муҳим саналади. Шу сабабли декодернинг қабул қилувчи 
тарафида овоз сигнали юқори частота спектрининг қайта 
тикланган қисмини қўшимча шовқинсимон компонентлар билан 
тўлдирилади.

Download 7,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish