Менга берилган материални ўзбек тилига таржимон қилганимда рус сўзларининг айримларини қуйидаги таржима қилиб ишлатганман



Download 7,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/213
Sana19.04.2022
Hajmi7,79 Mb.
#563588
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   213
Intra-
ва 
Inter 
– башоротлар ташкил қилиш блокида, 
кадр тахлилига жавоб берадиган элементлар йўқ. Аниқ қайси 
режим ҳамда уни амалиётга татбиқ қилиш ҳақидаги ахборот битли 
оқим ичида узатилади.
 
4.5.2. MPEG-4 стандартида аудио кодлаш 
 
Мультимедиа иловалари 
учун 
яратилган 
MPEG-4 
стандарти, MPEG гуруҳи томонидан яратилган рақамли 
маълумотларни сиқишдаги алгоритмларини ишлаб чиқишда 
йиғилган тажрибалари умумлаштирилган. Бу ерда ААС 
алгоритмидан ташқари, юқори сифатли овоз сигналларининг 
рақамли маълумотларини сиқиш учун илк
маротаба параметрик 
кодлашни қўллаш таклиф этилган, ҳамда реал овоз сигнали 
тонли ва шовқинсимон сигналлардан иборат модель сифатида 
тақдим этилади. Овоз сигналларини кодлашда ушбу сигнални 
ифодалайдиган қатор параметрлар аниқланади, кейин улар 
декодерга узатилади. Декодер эса ушбу параметрлар асосида 
синтезатор ёрдамида бошланғич овоз сигналини тиклайди. Овоз 
сигнали параметрлари қанча аниқ ифодаланса, унинг янграши 
шунча оригиналга(ҳақиқийсига) мос келади. 4.28 ва 4.29-
расмларда 
параметрик 
кодлаш 
ва 
декодлашнинг 
соддалаштирилган чизмаси кўрсатилган. Параметрик кодернинг 
ишлаш омилини батафсилроқ кўриб чиқамиз. 


186 
Танлов (ажратма) сигнали 
S(n)
анализ-синтез блокида тонал 
ва шовқинсимон ташкил этувчиларга бўлинади, сўнгра 
сигналнинг базавий параметрик модели учун сигналнинг жорий 
частотаси, фазаси ва тонал сигнал амплитудаси қийматлари ҳамда 
маълум частота полосасидаги шовқинсимон сигнал энергияси 
миқдори баҳоланади. Санаб ўтилган параметрлар қийматлари 
имкон борича минимал битлар миқдори билан квантланади ва 
кодланади. Бу миқдор психоакустик модел ёрдамида аниқланади, 
ундан сўнг алоқа каналлари бўйлаб декодерга узатилади.
4.28-расм. Овоз сигналини параметрик кодлаш кодерининг
соддалаштирилган чизмаси
Тизимнинг қабул қилиш томонида сигнал параметрлари 
асосида декодер тонал импульслар генератори ва шовқин 
генераторини бошқаради ҳамда натижада бошланғич сигналнинг 
синтези амалга оширилади. Бунда янгроқ овозлар синтези аниқ 
вақтда 
уланадиган, 
асосий 
тон 
генерациясини 
ташкиллаштирувчи, тонал импульслар генератори томонидан 
бажарилади. Сокин овозларни (жарангсиз) пайдо қилиш шовқин 
генератори томонидан шакллантирилади. 


187 
Сўнгги вақтгача параметрик моделлаштириш, нутқ 
сигналларининг рақамли маълумотларини сиқишда фақат 
вокодер (овоз кодлагич) тузилиши бўйича ишлатилган ва у 
мусиқий сигналлари моделларидан соддароқ бўлган.
Бироқ 
сўнгги 
йилларда 
ҳисоблаш 
техникасини, 
математик 
моделлаштириш, психофизика ва электроника соҳасидаги 
муваффақиятлар шарофати билан параметрик моделлаштириш 
рақамли 
маълумотларни 
сиқишнинг 
катта 
қийматини 
таъминлаган ҳолда, юқори сифатли овозли сигнални кодлашда 
ҳам борган сари кўп ишлатилмоқда. 

Download 7,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish