Қўймади бир томчи сув ҳам ютгали.
—
50
—
www.ziyouz.com kutubxonasi
167
Ўру қир айландик, хўп кездяк олам,
Ишимиз ўринлаб тузалмади ҳам.
Ноқулай замонда ўтган умримиз
Яхши ўтмаса ҳам ўтолди кам-кам.
168
Гул юз ёр ҳеч кнмга насиб этмас экан,
То унинг дилига санчилмай тнкан.
Тароҳҳа назар сол, ёрнинг сочига —
Етгунча юз бўлак бағри тилинган.
169
Қувончлар йўлини тутиб ҳарқалай,
Қирғоқда ёр ила ичсанг тоза май,
Бор бўлдим, бордирман, то бор бўламан,
Май ичдим, нчяпман, ҳар доим ичай.
170
Ким кунлар ғамидан дилни қнлур қон,
Хайём, ул одамдан уялур замон.
Шишанг тошга тегиб синмасдан бурун,
Шишада май ичгил, соз чалиб нолон.
51
www.ziyouz.com kutubxonasi
171
Э дил, бу жумбоқни ҳал этолмассан,
Донолар сўзини сен этолмассан.
Май ичиб, шу ерда жаннат пайдо қил,
Жаннатга етарсан, ё етолмассан.
172
Мастдим, тошга урдим кўзамни бир кун,
У л кўнгил тнлидан чиқарди бир ун:
«Мен ҳам сендек эдим, сен ҳам охири
Бўлурсан менингдек — ранжитмоҳ нечун!»
173
Ю з шабнамин тўкма, ток — бир келиндай
Иркитлар донини тўкавер, ҳўрҳмай,
Икки минг бемаъни ҳонин тўксанг ҳам,
Тўкмагнл тупроққа бирор цултум май.
174
Уятдир танилсанг, чнқса яхшн от
Дунёдан ранжимоқ жуда ҳам уёт.
Художўй бўлдим деб кеккаймагилу,
Узумнинг сувига тўю учиб ёт.
—
52
—
www.ziyouz.com kutubxonasi
175
Do'stlaringiz bilan baham: |