Сабзага авайлаб оёҳ қўй ғоат.
184
Ҳой, кулол, қулоқ сол, гар бўлсанг ҳушёр,
Қачонгача қилғунг тупроғиииз хор!
Фарндун бармоғин, Цайхусрав кафтин
Чархингга қўйнбсан, на андишанг бор?!
185
Цайдаки гулзордир, шан лолазордир,
У ерда шаҳриёр — шоҳ қони бордир.
Цайдаки бинафша унади ердан
Бир гўзал холи эди, энди ғубордир.
186
Книга маълуи бўлса жаҳоннинг сири,
Цувончу ғам фарқсиз биридан-бири.
Чунки ўтиай қолмас яхши ҳам ёмон
Хоҳ бари дард бўлсин, хоҳ дармон барн.
—
55
—
www.ziyouz.com kutubxonasi
187
Кошки тинч жой топиб, кетиб бўлеайдн.
Ё бу узоц йўлни ўтиб бўлсайди.
Ю з минг йнлдан кейин орзу-умидлар
Тупроқдан кўкатдек униб кулсайди.
188
Соқий, дилим тўлиб-тошмоқчи бўлса,
У — денгиз, тошмайди цанчалар тўлса.
Сўфий дили лим-лим жаҳлга тўла
Бошга чиқар қултум май юта қолса.
189
г
Эй тун-кун дунёга кўз тиккан киши,
Ақлингни жўймасин дунё ташвиши.
Ахир, эсингни йиғ, ҳушёрроқ бир боқ,
Недир бошқаларга унннг қилмиши.
190
Бу кун келар экан қўлингдан, зинҳор,
Азизлар хотирин шод эт, э дилдор.
Ҳуснинг салтанати турмас абадий,
Тўсатдан қўлингдан кетиши ҳам бор.
—
56
—
www.ziyouz.com kutubxonasi
191
Танангда бор экан томир, суяк, пай,
Яшайвер тацдирнинг уйидан чиқмай.
Ё в Рустам бўлса ҳам бўйнингни эгма,
Миннат чекма дўстинг бўлса Ҳотам Тай.
192
Қанчалар арз қилсам мен нодонликдан,
Do'stlaringiz bilan baham: |