Бизга маю маъшуқ, сизга дайр ташвиш,
Сиз жаннат аҳли-ю, бизга дўзахмиш.
Азал гуноҳимиз нима, айтинг-чи,
Тақдир лавҳасида шундай ёзилмнш.
178
Бошқалар бошидан нечук айланай,
Ё янгн севгнни бошлайин қалай.
Кўзимдан дув оадан ёшим қўймагач,
У зга ёр ҳуснига қандоқ бойланай.
177
Қани ул сирдош дўст, сир айтсам бир дам,
Азалда қандайин бўлганди одам:
Жафо-ю, қайғудан қорнлган лойи,
Бирйўл жаҳон кезиб, тез узда қадам.
178
Хушвақт бўл, ғуссанннг чеки йўқ бкрон,
Бу чарх юлдузларга солади қирон.
Сеникг тупроғннгдан ясалган ғиштлар,
Бўлар ўзгаларга манзялу макои.
53
—
www.ziyouz.com kutubxonasi
179
Нокасдан сир беркит, тилингни боғла,
Аблаҳдан яширин бўлмоҳни чоғла,
Кишилар жонига ўз қнлмишинг кўр,
Сен ҳам шунга кўз тут, шуни сўроғла.
180
Эски, янги майга биз-ку харидор,
Оламни бир донга сотишга тайёр.
Мен ўлиб кетарда «Қайға!» деб сўрма,
Май беру хоҳлаган жойингга юбор.
181
Жанда тўнни хумнинг оғзига ёпцум,
Харобат гардига цилдик таяммум.
Майхона хокидан топармиз ҳаёт,
Чунки ҳаётимиз шунда бўлди гум.
182
Жаҳон сири бўлсин дил дафтарида
Очсанг бошга бало эл назарида,
Дилдаги ҳар гапни айтиб бўлмайди.
Сен бу нодонлардан турғил нарида.
—
54
—
www.ziyouz.com kutubxonasi
183
Ариқ лабидаги ҳар гиёҳ, кўкат —
Малакдай гўзалнинг юзидаги хат.
Бу сабза лоладек юзлар тупроғи,
Do'stlaringiz bilan baham: |