159
Эй онгсиз, билмайсан, бу олам ҳечдир,
Негизинг шамолдир бир тутам, ҳечдир.
Икки йўқлик аро қолмиш борлигинг,
Атрофинг йўқлигу ўрта ҳам ҳечдир!
160
То ҳайғу ҳўлидан ичмасдан шароб,
Қувониб ичмадим асло майи ноб.
Ҳеч кимнинг тузига нон ботирмайман,
То ўз жигаримдан емайин кабоб.
161
Умр дафтаридан фол очганда дил
Хўрсиниб сўзлади бир куйган кўнгил:
Бахтлидир ул кимса — ой юзли ёри —
Бағрида бўлса-ю оқшоми бир йил.
162
Гул узра кўкламкинг шабнами яхши,
Чаманда юз очган ҳамдами яхши.
Яхшимас кечаги кундан сўз очмоқ,
Қувкаб ҳол, бу куннннг ҳар дамн яхши.
—
49
www.ziyouz.com kutubxonasi