135
Биз келиб кехувчи тўгарак жаҳон,
На боши маълуму на сўнгги аёи.
Ҳеч кимса ростнни айтиб беролмас:
Биз қайдан келдигу кетурмиз қаён.
136
Сирлар пардасига йўл йўқ ҳеч қандоқ,
Ҳеч ким ечган эмас — бу чигал жумбоқ.
Бизларга бирдан-бир манзилдир тупроқ,
Май ич, бу эртаклар узундан-узоқ.
137
Бу жомни кўрганлар офарин дейди,
Ю з марта манглайин ўпиб ким тўйди!
Фалак кулолннинг қилмишига боқ.
Нозик жом ясади, синдирди қўйди.
138
Ичавер, май ичган мангулик яшар,
Дунё лаззатининг барисин ошар.
Май деган қайғуни оловдек ўртаб,
Оби ҳаёт каби жўш уриб, тошар.
—
43
—
www.ziyouz.com kutubxonasi