Қонинг-ла юз ювиб турмасанг бўлмас.
Бу қуруқ савдони пнширолмассан,
Узликдан кечнб, оҳ урмасанг бўлмас.
150
Ризҳингни ошигу кам ҳилиб бўлмас,
Оз-кўп деб кўнгилга ғам ҳилиб бўлмас,
Б у ишлар сен-менинг ҳўлимиздагн
Мум эмас-да, эзиб ҳам қилиб бўлмас.
—
46
www.ziyouz.com kutubxonasi
151
Овоза тарцалса: чиқди янги гул,
Ой юзли гўзалим, шароб келтиргил.
Уйлама дўзаху, жаннату ҳурни —
Ҳаммаси овоза, яйраб ўлтиргил.
152
Ш ўх йигнт, ўрнингдан тургил тонг — саҳар,
Ёқут майга тўлдир биллурин соғар.
Ҳар дам омонатдир, ўтиб кетар тез,
Сўнг қанча қидирсанг топмассен хабар.
153
Тусда бир қуш кўрдим, саҳар палласи,
Унгида ётарди Цовус калласи.
Қуш унга ҳараб дер: Оҳ, афсус, афсус,
Қани ҳўнғироқлар, ноғора саси.
154
У ён-бу ёнимга ташлаймен назар.
Боғларда шилдираб оққан сув — кавсар,
Кавсардан сўз очма, далалар жаннат,
Ш у жаннатда ўтир, ёнингда дилбар.
—
47
www.ziyouz.com kutubxonasi
155
Келмоц цўлда бўлса, келмасдим бир дам,
Кетмоц цўлда бўлса, кетмас эдим ҳам.
Жуда соз бўларди бу ғамхонага
Келмасам, турмасам, келиб-кетмасам.
156
Тўғрилик бўлсайди фалакнинг ишн,
Ёцтирган бўларди уни ҳар киши.
Дунённнг ишида бўлса адолат,
Бўлмасди донолар кўнглин оғриши.
157
Дерларки, шаъбонда май ичиб бўлмас,
Ражаб худо ойи, ичма бир нафас.
Шаъбон ражаб — худо, пайғамбар ойи,
Рамазон бизники, шунда ичсак бас.
158
Do'stlaringiz bilan baham: |