Қувноц яшагилу умринг шод ўтказ,
Тацдир цўлингдамас, нима чоранг бор?1
—
37
—
www.ziyouz.com kutubxonasi
115
Олам тузоғидан озод эмасмиз,
Бир нафас олмоадан ҳеч шод эмасмиз,
Ҳаётга кўп шогирд бўлдигу ҳануз —
Дунёнинг ишига устод эмасмиз.
110
Кўнглим бўлгач намоз-рўзага мойил,
Дедим буткул мурод бўлғуси ҳосил.
Бир ел билан, афсус, синди таҳорат,
Рўзамни бир ҳултум май қилди ботил.
117
Бозорда бир кулол кўрсатиб ҳунар,
Бир бўлак хом лойни тепиб пишитар,
Лой инграб айтади: Ҳой, секинроқ теп,
Мен ҳам кулол эдим сендек, биродар.
118
Тирик юролмаймац шаробсиз бир дам,
Тан юкини майсиз тортолмайман ҳам.
Садҳаси кетайин шундай дамниким,
Соад май узатса, ололмай қолсам.
—
38
—
www.ziyouz.com kutubxonasi
119
Ёшлиқда бнз шогирд, ўзгалар устод,
Сўнгра устод бўлиб, дилни этдик шод.
Охири қаерга етишдик десанг,
Тупровдан чиқибоц, бўлибмиз барбод.
120
Дўсту яқинларим бир-бир кетдилар,
Ажалдан тупровда кириб битдилар.
Умр мажлиснда ичдик бир қури,
Аввалроқ маст бўлиб, бари йитднлар.
121
Бу замон ақлдан фонда йўқ зинҳор,
Ацлсиз кишига жаҳон унумдор.
Авдимни олгувчи нарсани келтир,
Шунда зора замон менга бўлгай ёр.
122
Хайём, ичкиликдан кайф вдлиб, шод бўл,
Бир дам гўзал билан ўлтириб, шод бўл.
Жаҳонда ҳар ишнинг поёни йўвдик,
Иўвдигу борлвдни бир билиб, шод бўл.
—
39
—
www.ziyouz.com kutubxonasi
123
Do'stlaringiz bilan baham: |