Қадр кечасн ҳам мен масту аласт.
Лабим жом лабида, қучоғимда хум,
Тонг отгунча қўлим кўзага пайваст.
89
Кўза-ю косангни кўтар, эй дилдор,
Кўкалам сув бўйи, салқин жойга бор.
Бу чарх кўп сарв қад, ой юзлиларни
Гоҳ кўза, гоҳ коса қилмиш неча бор.
9 0
Май балқнган ёқут, кўзаси кондур,
Қадаҳи бадану шароби жондур.
Биллурин бу қадаҳ майдан хандондур,
Кўз ёшдир, дил қони унда пинҳондур.
—
31
—
www.ziyouz.com kutubxonasi
91
То ғам бошимнзга солгунча ғавғо,
Айтгил, май берсинлар бизга бебаҳо,
Олтин эмассан-ку, билиб қўй, нодон,
Кўмгач қайта кавлаб олмаслар асло.
92
Баҳор айёмида гўзал паризод —
Бир коса май бернб, дилим этса шод,
Кишилар наздида хунук бўлса ҳам,
Ит бўлай, жаннатни бир бор ҳилсам ёд.
9 3
Мастона йўл олдим майхона томон,
Кўза қучган маст чол бўлди намоён,
Дедим: Уялмайсан худодан нечун!
У л дедн: Ичавер, худо меҳрибон.
9 4
Май ичамен, мастлик ҳилмайман асло,
Қадаҳдан ўзгага бўлмайман бало.
Бода ичишликдан менинг гаразим —
Узимга сен каби ҳўймаслик бино.
—
32
—
www.ziyouz.com kutubxonasi
95
Шўрлик умримизга чарх сиртмоц — камар,
Жайхун кўзимизнинг ёшидан асар,
Беҳуда ранжимиз дўзах учқуни,
Жаннат — умримизда тинч бир дам магар.
9 6
Тонг чоғида тургил, нозанин гўзал,
Майдалаб ичайлик, рубобингни чал,
Дунёда бор одам узоц турмайди,
Кетганлари қайтиб келмас ҳеч маҳал.
97
Do'stlaringiz bilan baham: |