Гул дер: Мен Юсуфмен Миср — чаманда.
Ёқутдан қимматроқ зар тўла ханда.
Деднм: Юсуф бўлсанг, кўрсат нишона,
Дедн: Боқ, қонлидир кўйлагнм танда.
72
Тур, гўзал, очилсин баҳрн-дилнмиз,
Жамолинг ҳал қилсин ҳар мушкулнмиз.
Тупроғимиз кўза бўлмасдан бурун.
Бир кўза ичайлик, жўйсин кўнглимнз.
73
Тонгла ухдасидан чиқолмас кишн,
Не ҳожат савдоли дилинг ташвиши!
Ойдинда май ичгнн, эй, ой, биздан сўнг
Ой бизнн тополмас, кезиб ёз-қипш.
74
Бизга гул тегмаса, тикан — хор ҳам бас,
Нур етмаса, олов-гулхан — нор ҳам бас.
Жанда тўн, ханоқоҳ ё шайх бўлмаса,
Қўнғироғу черков ва зуннор ҳам бас.
—
27
—
www.ziyouz.com kutubxonasi
75
Май ичсанг, ўзннгдан бехабар қилур.
Ёвингни ер билан баробар цилур,
Ҳушёрлик фойдасиз, оқибат ғами
Дилни ўртай-ўртай яралар цилур.
7 6
Ҳар цанча бўлса ҳам юзгинам гўзал,
Қоматим сарв каби тикка, мукаммал,
Тушуна олмадим, нега бунчалик
Оро берган экан наццоши азал.
77
Афсуски йигитлик мавсуми битди,
Кўклам ўтиб кетди, қиш келиб етди.
Ёшлик деб аталган у севинч ҳуши
Билмадим, қачонлар келди-ю кетди.
7 8
Кимнингки бор эса бир бурда нони,
Ўзига яраша уй-ошнёни,
На биров унга ҳул, на у бировга.
Айт, шод яшайверсин, хушдир замони.
28
—
www.ziyouz.com kutubxonasi
79
Ичкилик кеккайган бошни қилур хам,
Майдан ечилмаган бирор тугун кам.
Бир қултум май ичган бўлсайди шайтон
Do'stlaringiz bilan baham: |