Дил шунча танг бўлур нотавонликдан.
Бундан сўнг бойлайман белнмга зуннор,
Уялиб гуноҳу мусулмонлиқдан.
193
Дил — унинг дардига тўлса яхшидир.
Бош — йўлин тупроғи бўлса яхшидир,
Ғам тиғин дўст отса, унга ранжима,
Ҳар нарса дўстингдан келса яхшидир.
194
Дейдилар: Шаробни бундан камроҳ ич,
Узринг не, улфатннг — ичку эрта-кеч.
Узрим ёр юзи-ю, саҳар бодасн,
Инсоф қил, бундан чўнг узр борму ҳеч.
—
57
—
www.ziyouz.com kutubxonasi
195
Дейдялар, ким цилса тоат-ибодат,
Дандай ўлса, шундай уйғонур албат.
Доимо маю ёр билан биргамев
Мен шундоқ тирилгум бўлса қиёмат.
196
Тур, э дил, чанг чалиб базм қурайлик,
Ичиб, ёмонликка номни бурайлик.
Сотиб жойнамозни пиёла майга,
Риё шишасини тошга урайлик.
197
Ишқингдан йўқ менга ору маломат,
Ишқдан бехабарга қилмам ишорат,
Бу ишқ шаробидир мардларга дори,
Номардларга насиб бўлмас бу роҳат.
198
Жаҳон ишин алвон-алвон кўрамен,
Оламни тез ўтар бир он кўрамен.
Худо ҳаққи, қайга назар ташламай,
Шунда бахсизлигим аён кўрамен.
—
58
www.ziyouz.com kutubxonasi
199
Кўплар донншманд деб билдилар ўзни,
Худонинг зотидан очдилар сўзни.
Ҳеч бири билолмай азал сирларин,
Алжираб-валжираб юмдилар кўзни.
200
Афсуски, бекордан-бекор сўлдик биз,
Фалакнинг дастидан кукун бўлдик биз.
Кўз очиб юмгунча кўрган аламдан
Тилакка етолмай, охир ўлдик биз.
Do'stlaringiz bilan baham: |