Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet299/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   295   296   297   298   299   300   301   302   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Цемент
 
тишнинг илдиз ва бўйин қисмларида дентиннинг ташқи 
юзасини қоплаб турган қаттиқ модда. Цемент дентин сингари қаттиқ 
бўлмасада, кимѐвий таркиби жиҳатидан суякка яқин туради. Унинг 30%ни 
органик, 70% ни анорганик моддалар ташкил этади. Гистологик жиҳатдан 
ҳужайрали ва ҳужайрасиз цемент тафовут этилади. 
Ҳужайрасиз цемент
коллаген толалар ва аморф ѐпишқоқ моддадан иборат бўлиб, тиш илдизини 
ўраб туради. Коллаген толалар радиал ва кўндаланг йўналган. Радиал толалар 
периодонт орқали тиш жойлашган альвеоляр суякка тешиб кирувчи 
Шарпей 
толаларини
ҳосил қилади. Бу коллаген толаларнинг ички учи дентиннинг 


радиал коллаген толалари билан туташади. 
Ҳужайрали цемент
тиш 
илдизининг учки қисмида жойлашган бўлиб, цементобласт ҳужайраларидан 
ва асосий моддадан иборат. Ҳужайрали цементда коллаген толалар бетартиб 
жойлашади ва шу сабабли дағал толали суякни эслатади. Лекин суякдан қон 
томирларининг 
бўлмаслиги 
билан 
фарқланади. 
Цементобластлар 
периодонтда жойлашган томирлардан диффуз йўли билан озиқланади. 
Дентин каналчалари билан цементобласт ҳужайраларининг ўсиқлари 
ўртасида анастомозлар бўлиб, улар муҳим аҳамиятга эга. Пулпанинг қон 
билан таъминланиши бузилганда (яллиғланганда, пулпа олиб ташланганда
тиш илдизлари пломбаланганда) ушбу анастомозлар орқали дентиннинг 
озиқланиши таъминланади. 
Пулпа
 
тиш тожи бўшлиғида ва илдиз каналчаларида ѐтади. Пулпа қон 
томирлар ва нерв толаларига бой сийрак толали шаклланмаган бирикти-
рувчи тўқимадан ташкил топган бўлиб, унда учта: периферик ѐки ташқи, 
оралиқ ва марказий зоналар тафовут қилинади (расм 16.6).

Пулпанинг 


периферик зонаси
бир неча қатор бўлиб жойлашган 
одонтобластлардан ташкил топган. Уларнинг цитоплазмаси майда донадор
базофил бўлиб, ядроси ҳужайранинг базал қисмида жойлашган. Бу 
ҳужайралар ўз вазифасига кўра остеобластларга ўхшаб кетади. Бу ерда 
одонтобластлардан ташқари, преколлаген толалар ҳам учрайди. Бу толалар 
ҳужайралар орасидан ўтиб, дентинга киради ва дентиннинг коллаген 
толаларига қўшилиб кетади.
Оралиқ зона
преколлаген толалардан ва майда камбиал ҳужайралардан 
(преодонтобластлар) ташкил топган бўлиб, бу ҳужайралар такомиллашиб 
одонтобластларга айланади.

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   295   296   297   298   299   300   301   302   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish