Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet300/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   296   297   298   299   300   301   302   303   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

 


 
Расм.16.6. Тиш пулпасининг схематик кўриниши. 
Пулпанинг 
марказий зонаси
сийрак толали бириктирувчи тўқимадан 
ташкил топган бўлиб, қон томирлари ва нерв охирларидан иборат. Бу ерда 
фибробластлар ва макрофагларни учратиш мумкин. Ҳужайралар орасида 
коллаген ва аргирофил толалар жойлашган. Пулпада эластик толалар 
учрамайди. Пулпа тишнинг озиқланишида муҳим аҳамиятга эга. Пулпанинг 
олиб ташланиши модда алмашинишининг кескин пасайишига, унинг 
ривожланиши, ўсиши ва регенерациясининг бузилишга олиб келади. 
Организмда моддалар алмашинуви бузилганда, айниқса А, C, Д 
витаминларини етишмаслиги натижасида, ѐки тиш-жағ системаси 
яллиғланиши оқибатида пулпада 
дентикллар
деб аталувчи дентинга ўхшаш, 
катталиги турлича бўлган, юмалоқ ѐки нотўғри шаклли тузилмалар пайдо 
бўлади (расм 16.7). Уларнинг баъзиларида дентин каналчалари бўлади, 
баъзиларида эса бўлмайди. Дентиклалар тиш деворидаги дентинга бириккан 
ѐки эркин ҳолда бўлади. Баъзи ҳолларда улар пулпа камерасининг катта 
қисмини эгаллайди. Бу эса оғриқни юзага келтиради. 
 
 
 
 

Расм.16.7. 


Тиш 
пулпасидаги 
дентикллар. 
1 – дентин, 2 – тиш пулпаси,
3 - дентикллар 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Периодонт 
суяк альвеоласи ва тиш илдизи оралиғида жойлашган 
бириктирувчи тўқимадан иборат (расм 10). Периодонт асосан Шарпей 
толалари ва цемент ҳамда суяк альвеолаларига туташиб кетган коллаген 
толалардан иборат. Периодонт тишнинг боғловчи аппарати ҳисобланиб, 
чайнаш даврида босимнинг бир меъѐрда тақсимланишини таъминлайди. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   296   297   298   299   300   301   302   303   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish