овқатнинг ўтиши енгиллашади.
Шиллиқ ости парда
шиллиқ пардани мушак пардага нисбатан
ҳаракатини таъминлайди. У сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи
тўқимадан иборат. Шиллиқ парда билан бирга бўйламасига йўналган
бурмаларни ҳосил қилади. Улар овқат луқмаси ўтиш вақтида ѐзилади.
Шиллиқ ости парданинг қалинлиги 300-700 мкм га тенг бўлиб, бу ерда
қизилўнгачнинг хусусий безлари жойлашади.
Қизилўнгачнинг хусусий безлари
мураккаб тармоқланган алъвеоляр-
найсимон безлардир. Улар асосан қизилўнгачнинг юқоридаги учдан бир
қисмининг вентрал соҳасида жойлашган. Безларнинг охирги бўлимлари
асосан шиллиқ ҳужайралардан ташкил топган. Без секрети аввал майда, сўнг
йирик чиқарув найларига қуйилади. Улар қўшилиб, шиллиқ парданинг
хусусий пластинкасида йирик ампуляр найларни ҳосил қилади ва эпителий
юзасига очилади. Майда найчаларда эпителий бир қаватли кубсимон ѐки паст
цилиндрсимон, йирик найларда эса кўп қаватли ясси бўлади, баъзида бу ерда
киприкли ҳужайраларни учратиш мумкин. Қизилўнгачнинг хусусий
безларининг маҳсулоти шиллиқ парданинг юзасини намлаб, озиқ
моддаларнинг шиллиқ парда бўйлаб силжишини таъминлайди.
Мушак парда
сийрак толали бириктирувчи тўқима билан ажралган
ички айлана ва ташқи бўйлама қаватлардан иборат. Мушак парда
қизилўнгачнинг юқориги учдан бир қисмида кўндаланг-тарғил, ўрта қисмида
ҳам кўндаланг-тарғил, ҳам силлиқ, қуйидаги учдан икки қисмида эса
фақатгина силлиқ мушаклардан тузилган. Ички циркуляр қават икки жойда
қалинлашиб, қизилўнгач сфинктерларини ҳосил қилади. Юқориги сфинктер
ҳиқилдоқнинг узуксимон тоғайи соҳасида, пастки сфинктер- қизилўнгачнинг
меъдага ўтиш жойида жойлашган.
Адвентициал парда
сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи
тўқимадан иборат бўлиб, ички томондан мушак пардадаги, ташқаридан аъзо
атрофидаги бириктирувчи тўқима билан қўшилган бўлади. Адвентиция
пардасида бўйлама йўналган қон томирлар ва нерв толалари кўплаб
жойлашади. Қизилўнгачнинг пастки - қорин қисмида адвентиция ўрнида
сероз парда бўлиб, у мезотелий билан қопланган бириктирувчи тўқимадан
ташкил топган.
Қизилўнгач безларининг шиллиқ секрети меъдадан тушган кислота
таъсиридан кучсиз химоя қобиғини яратади. Меъда ширасининг
қизилўнгачга тушиши қуйи сфинктер мушакларининг бўшашиши ҳисобига
рўй бериши мумкин ва
рефлюкс - эзофагит
, яъни жиғилдон қайнашига сабаб
бўлади. Агар бу сурункали давом этса, шиллиқ пардада эрозиялар (яралар)
пайдо бўлади. Бу касаллик
гастроэзофагеал рефлюкс
касаллиги термини
билан аталади (ГЭРК). Агар бу касаллик даволанмаса, қизилўнгач
эпителийсида метапластик ўзгаришлар содир бўлади ва у Барретт
қизилўнгачи деб номланади.
Do'stlaringiz bilan baham: