Цемент гистогенези.
Цемент ҳосил бўлиш жараѐнида тиш
қопчасининг ички юзасида тиш илдизи соҳасидаги мезенхима ҳужайралари
цементобластларга
дифференциаллашади. Цементобластларнинг ҳужайра
оралиқ моддасини ишлаб чиқариши ва унинг оҳакланиши натижасида цемент
ҳосил бўлади.
Тиш қопчасининг ташқи юзаси мезенхимасидан тиш боғламлари -
периодонт
ҳосил бўлади (расм 16.3).
Расм.16.3.
Периодонт
ривожланишининг кетма-кет
босқичлари:
КЗА
–
тиш альвеоляр суяги,
ПОП – периодонтал бўшлиқ,
Ц – цемент, ПКВ – коллаген
толалар тутамлари
Шундай қилиб, оғиз бўшлиғи эпителийсидан эмал ҳосил бўлса, дентин,
цемент, пулпа, периодонт эса мезенхимадан ривожланади.
Доимий тишлар ҳам, ўз тараққиѐти даврида ҳудди сут тишлардаги каби
кетма-кет босқичларни босиб ўтади. Улар куртакларининг вужудга келиши
эмбрионал ривожланишнинг 5-6 ойларида бошланади.
Тузилиши.
Тиш анатомик жиҳатдан тож, бўйин ва илдиз қисмлардан
ҳамда уни ўраб турган парадонтдан иборат. Унда қаттиқ ва юмшоқ моддалар
фарқланади. Тишнинг қаттиқ қисми эмаль, дентин ва цементдан, юмшоқ
қисми эса пулпа ва периодонтдан иборатдир (расм 16.4).
Расм.16.4.
Тишнинг
тузилиши (схема).
Эмал
.
Эмал тишнинг тож қисмини қоплаб туради, қалинлиги тишнинг
ҳамма ерида бир хил эмас. Минерал тузларга бойлиги ва кристалларнинг
жойлашиши эмалнинг қаттиқлигини таъминлайди. Қаттиқлиги жиҳатидан
эмал кварц ва аппатит ўртасида туради. Эмалда минерал тузлар миқдори
96%. Анорганик моддаларнинг кўп қисмини кальций карбонат ва кальций
фосфат тузлари ташкил қилади. Кальций фтор бирикмаси 4% га яқин.
Органик моддалар 3,5% бўлиб, мукопротеид ва оқсиллардан ташкил топган.
Эмал юзаси юпқа Насмит пардаси билан қопланган. Бу парда тишнинг бўйин
қисмида милк эпителийси билан туташиб кетади. Эмал қалинлиги 3—5 мкм
бўлган эмал призмаларидан тузилган (расм 16.5). Эмал призмалари чўзиқ,
5—6 қирралик тузилмалардир. Призмалар дентин ва эмал чегарасида, аввало,
дентинга перпендикуляр жойлашиб, сўнг эмалнинг ўрталарида радиал
йўналишга эга бўлади. Шунинг учун эмалда радиал йўналишда кесиб ўтувчи
қорамтир ва оч йўллар
Шрегер йўлларини, ва
тишнинг бўйлама кесимида
кўринган ингичка қийшиқ чизиқчалар
Ретциус чизиқларини
кўриш мумкин.
Эмалнинг органик қисмини аминокислоталар — гистидин, лизин, аргинин,
глицин, цистин ва нордон мукополисахаридлар, липидлар ва ишқорий
фосфатазалар ташкил этади.
Расм.16.5.
Эмал
призмаларининг
кўндаланг
кесимдаги
схематик
тасвири:
1 - эмал призмалари; 2 - призмалараро
модда; 3 - эмал призмаларининг қобиғи.
Do'stlaringiz bilan baham: |