Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet294/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   290   291   292   293   294   295   296   297   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Бўлакчалар ичи чиқарув найлар.
Киритма найлар
паст кубсимон 
эпителийдан тузилган бўлиб, уларнинг базал мембранасида миоэпителиал 
ҳужайралар жойлашади. Бу киритма найлар сўлак найига ўтади.
Сўлак найлари
ѐки 
чизиқли найлар 
бир қаватли оксифил цитоплазмали 
цилиндрсимон эпителий билан қопланган. Бу ҳужайраларнинг базал қисмида 
плазматик мембрананинг бурмалари орасида кўплаб таѐқчасимон 
митохондриялар жойлашиб базал чизиқлар ҳосил қилади ва шунинг учун ҳам 
бу найлар чизиқли найлар ҳам деб аталади. Мазкур ҳужайралар 
цитоплазмасида жойлашган доналар ва пуфакчалар сўлак найининг секретор 
фаолиятидан, сўлак ҳосил бўлишида иштироки борлигидан дарак беради. 
Сўлак найи бўлакчалараро найга ўтади. Бу най икки қават цилиндрсимон 
эпителий билан қопланиб, най йириклашган сари унинг эпителийси кўп 
қаватли бўлиб боради. 
Бўлакчалараро найлар
умумий найга қўшилади. Бу 
найлар кўп қаватли кубсимон ва найнинг оғизга очилиш жойида кўп қаватли 
ясси эпителий билан қопланган бўлиб, юқориги катта жағ тиши соҳасида 
лунжнинг шиллиқ қаватига очилади. 
Жағ ости бези
тузилишига кўра алъвеоляр-найсимон, секретининг 
характерига кўра аралаш -ҳам оқсил, ҳам шиллиқ ишлаб чиқарувчи бездир. 
Без ташқаридан юпқа бириктирувчи тўқимали капсула билан қопланган. 
Капсула безни бўлакларга бириктирувчи тўқимали трабекулалар орқали 
бўлади. Ҳар бир бўлак ўз навбатида, қулоқ олди бези сингари, ацинус ва 
секрет чиқарув найининг бошланиш қисмларидан иборат. Ушбу без икки хил 
- соф оқсил ва аралаш секрет охирларидан ташкил топган. Соф оқсил ишлаб 
чиқарувчи ацинуслар кўп бўлиб, уларнинг тузилиши қулоқ олди бези охирги 
секретор қисми каби тузилишига эга. Аралаш секретор бўлимлари соф оқсил 
ишловчи ацинуслардан йирикроқ бўлиб, 2 хил: оқсил ва шиллиқ ишловчи 
ҳужайралардан ташкил топган. Шиллиқ ҳужайралар йирик, цитоплазмаси оч 
бўлиб, ацинуснинг марказий қисмини эгаллайди. Ҳужайра ядроси жуда 
яссилашган ва зичлашган бўлиб, доимо унинг базал қисмида жойлашади. 
Аралаш ацинуслар таркибида оқсил ҳужайралар шиллиқ ишлаб чиқарувчи 
ҳужайралар ѐнида ўзига хос ярим ойсимон тузилма (Жиаиуцци ярим ойи) 
сифатида ажралиб туради. Жағ ости безининг сўлак найлари қулоқ олди 


безининг сўлак найлари каби тузилишга эга бўлади, бироқ киритма найлар бу 
ерда қисқароқ бўлади, чунки без тараққиѐти даврида найнинг бир қисми 
шиллиқ ишлаб чиқарувчи ҳужайралар ҳосил бўлишига сарфланади. Умумий 
чиқарув най - Вартонов найи тил юганчаси соҳасида тил ости бези найининг 
ѐнига очилади. 
Тил ости сўлак бези
мураккаб алъвеоляр-найсимон, тармоқланган без. 
Тил ости безида уч хил: аралаш - ҳам шиллиқ, ҳам оқсил ишлаб чиқарувчи, 
соф шиллиқ ҳамда кам миқдорда фақатгина оқсил ишлаб чиқарувчи 
ҳужайралардан ташкил топган ацинуслар бўлади. Оқсил ҳужайралар аралаш 
ацинусларда жағ ости бези ҳужайраларига ўхшаш Жиануцци ярим ойларини 
ҳосил қилиб жойлашади. Тил ости безининг киритма ва сўлак найлари йирик 
сўлак безларига ўхшаш тузилган бўлса ҳам, бироқ улар ўта калталиги билан 
улардан фарқ қилади. Безнинг умумий чиқарув найи тил юганчасига 
очилади. 
Без стромасида қон томирлар, нерв толалари ва секрет чиқарув найлари 
жойлашади. Безларга кирувчи артериялар сўлак найлари тармоқлари бўйлаб 
тарқалади. Улардан шу найларни таъминловчи артериолалар шохланиб 
кетади. Охирги секретор бўлим - ацинусларга келган артерияларнинг 
тармоқлари капиллярлар тўрини ҳосил қилади. Сўлак безлари парасимпатик 
нерв системасининг краниал қисми ва симпатик нерв системасининг кўкрак 
қисмидан нерв билан таъминланади.

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   290   291   292   293   294   295   296   297   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish