Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet291/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Тузилиши.
Танглай муртаклари
овал шаклидаги бир жуфт тузилмалар 
бўлиб, танглай ѐйлари орасида жойлашади. Ҳар бир муртак шиллиқ 
парданинг бир нечта бурмасидан ташкил топган. Шиллиқ парданинг хусусий 
пластинкасида кўплаб лимфатик тугунчалар (фолликулалар) жойлашган. 
Муртакларнинг юзасидан аъзо ичига 10-20 тагача крипталар ботиб киради, 
улар бир неча марта иккиламчи тармоқларни ҳосил қилади.
Шиллиқ парда
кўп қаватли ясси мугузланмайдиган эпителий билан 
қопланган. Ушбу эпителийнинг ўзига хослиги шундан иборатки, айниқса 
крипталар соҳасида эпителий лимфоцитлар ва донадор лейкоцитларга бой 
бўлади. Лейкоцитлар эпителий юзасига чиқиб овқат ѐки ҳаво билан кирган 
бактерияларга пешвоз чиқади. Улар микробларни фагоцитоз қилади, бироқ 
бу жараѐнда лейкоцитларнинг кўп миқдори нобуд бўлади. Бу ерда 
эпителийнинг парчаланиши ҳам кузатилади, лекин у эпителийнинг ўсувчи 


қавати ҳужайраларининг бўлиниши ҳисобига тез тикланади. 
Шиллиқ парданинг
хусусий пластинкаси
эпителийга ботиб кирган 
баланд бўлмаган сўрғичлар ҳосил қилади. Сийрак толали бириктирувчи 
тўқимадан иборат ушбу қаватда кўп миқдорда 
лимфатик тугунчалар
жойлашган. Улар бириктирувчи тўқимали юпқа қатламлар билан бир-
биридан ажралган, бироқ баъзи тугунчалар бир-бири билан қўшилиб кетган 
бўлади. Баъзи лимфатик тугунчалар марказида оч герминатив марказлар 
яққол кўзга кўринади. Муртак шиллиқ пардасининг мушак пластинкаси 
ривожланмаган.
Муртакнинг 
шиллиқ ости пардаси
ҳам сийрак толали шаклланмаган 
бириктирувчи тўқимадан иборат бўлиб, у аъзонинг капсуласини ҳосил 
қилади. Танглай сўлак безларининг чиқарув найлари крипталар тубига етиб 
келмайди, натижада крипталар сўлак билан ювилмайди. Бу танглай муртаги 
яллиғланишига кўпинча сабаб бўлади.
Ютқин муртаги
ютқиннинг эшитув найчалари тешикчалари орасида 
дорсал девори бўйлаб жойлашган. Тузилишига кўра бошқа муртаклар 
тузилишига ўхшаш бўлади. Катта одамларда у кўп қаватли ясси 
мугузланмайдиган эпителий билан қопланган. Бироқ ютқин муртаги 
крипталарининг тубида катта одамларда ҳам эмбрионал даврга хос бўлган
сохта кўп қаватли киприкли эпителийни учратиш мумкин. Баъзи 
касалликларда ютқин муртаги катталашиб кетади ва буруннинг ички 
йўлларини беркитиб қўяди, натижада, нафас олиш қийинлашади. Бундай 
катталашган муртак 
аденоид 
деб аталади. 
Тил муртаги
эмбрионал тараққиѐтнинг 5-ойида ривожланади. Бунда 
тилнинг илдиз қисмида, шиллиқ безларининг чиқарув найлари атрофида 
лимфотцитлар тўплана бошлайди. Ҳомиланинг туғилишига яқин тил 
эпителийсининг мезенхимага ботиб кириши натижасида тил муртагида 
крипталар ҳосил бўлади. Крипталарнинг ва муртакнинг юзасини кўп қаватли 
ясси мугузланмайдиган эпителий қоплайди. Унинг остидаги сийрак толали 
шаклланмаган бириктирувчи тўқимада лимфатик тугунлардан келган 
лимфоцитлар кўплаб учрайди. Тил сўлак безларининг чиқарув найлари тил 
муртаги крипталари тубига очилади. Улардан ажраладиган секрет 
крипталарнинг тозаланишини ва ювилиб туришини таъминлайди. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish