сингари 4 пардадан тузилган. Бу бронхларнинг шиллиқ пардаси кўп
миқдорда қадаҳсимон ҳужайралар тутувчи бир қаватли кўп қаторли
цилиндрсимон киприкли эпителий билан қопланган.
Эпителий остида
шиллиқ парданинг хусусий қавати жойлашиб, у эластик толаларга бой
сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан иборат. Шиллиқ ва
шиллиқ ости пардалари чегарасида шиллиқ
парданинг мушак пластинкаси
жойлашади. Бу пластинка ўз навбатида 2 та юпқа пардалардан: ички айлана
ва ташқи унча ривожланмаган бўйлама жойлашган силлиқ мушак
ҳужайраларининг тутамларидан ташкил топган. Мушак пластинкадан сўнг,
шиллиқ ости қавати жойлашиб, сийрак толали
шаклланмаган бириктирувчи
тўқимадан тузилган. Шиллиқ ости пардада аралаш (шиллиқ-оқсил)
безларининг охирги бўлимлари жойлашиб, уларнинг чиқарув йўллари
эпителий сатҳига очилади.
Фиброз-тоғай парда нотўғри шаклдаги, алоҳида-алоҳида
жойлашган
гиалин тоғай
пластинкаларидан
иборат бўлиб, улар ўзаро зич толали
бириктирувчи тўқима билан боғланган. Бу тўқима тоғай фиброз тўқимасига
ўтиб кетади. Фиброз-тоғай пардасидан сўнг сийрак шаклланмаган
бириктурувчи тўқимадан тузилган адвентиция пардаси ѐтади.
Бронх диаметрининг кичрайиши билан тоғай пластинкаларининг
кичиклашиши ва
камайиши, шиллиқ парданинг мушак пластинкасида эса
мушак толаларининг кўпайиши кузатилади. Йирик бронхлар тармоқланиб,
диаметри 5-2 мм бўлган ўрта калибрдаги бронхларни ҳосил қилади. Бу
бронхлар
бўлак ости бронхлари
ҳам деб аталади. Улар юқорида қайд
қилинган бронхларнинг тузилишини асосан қайтарса ҳам,
лекин баъзи
томонлари билан фарқ қилади.
Ўрта бронхларда кўп қаторли цилиндрсимон эпителий пастроқ,
қадаҳсимон ҳужайралар камроқ, аммо шиллиқ парданинг мускул
пластинкаси кучлироқ ривожланган бўлади (расм 14.8). Шиллиқ ости
пардада безлар камроқ бўлиб, тўп-тўп бўлиб жойлашади. Фиброз-тоғай
пардаси толали бириктирувчи тўқималардан иборат бўлиб, унинг таркибида
эластик тоғай оролчалари
ни учратиш мумкин. Ташқи
адвентиция пардаси
сийрак шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан тузилган бўлиб, у
бўлакчалараро бириктирувчи тўқимага ўтиб кетади.
Расм 14.8. Ўпка. Ўпка ичи
ҳаво йўллари.
1-йирик бронх
2-ўрта бронх
3-кичик бронх
4-терминал бронхиола
5-ўпка
ацинусининг
элементлари
6-қон
томирлар
1.1 – шиллиқ ва шиллиқ
ости
парда
1.1.1 – эпителий
1.1.2 - хусусий пластинка
1.1.3 - мушак пластинка
1.1.4
-
без
охирги
бўлимлари билан шиллиқ
ости парда
1.2 - фиброз-тоғай парда
1.2.1-
гиалин
тоғай
пластинкаси
1.3
-
адвентиция парда
Кичик бронхлар диаметри 2-1 мм бўлиб, эпителий қавати киприкчалар
сақлаб қолган бўлса-да, дастлаб икки қаторли, қуйи бронхиолаларда эса бир
қаторли кубсимон бўлиб қолади (расм 14.8). Қадаҳсимон ҳужайралар,
шиллиқ ости пардадаги бсзлар ҳамда фиброз-тоғай пардаси ҳам бўлмайди.
Шиллиқ парданинг мушак пластинкаси яхши ривожланган бўлади. Бронхиал
астмада кичик бронхлар силлиқ мушак ҳужайраларнинг узоқ давом этадиган
қисқариши бронхлар бўшлиғининг торайишига ва натижада нафас
етишмаслигига сабаб бўлади.
Кичик бронхлар тармоқланиб, диаметри 0,5 мм бўлган охирги ѐки
терминал бронхиолаларни ҳосил қилади. Бу бронхиолаларнинг шиллиқ
пардаси бир қаторли киприкли эпителий билан қопланган бўлиб, унда
кубсимон киприкли ҳужайралар, микроворсинкали, киприксиз ва секретор
ҳужайралар тафовут этилади. Эпителий остида эластик толалари бўйлама
жойлашган шиллиқ парданинг хусусий қавати жойлашади. Уларнинг орасида
силлиқ мушак ҳужайраларининг айрим толалари ѐтади.
Терминал
бронхиолалар бронх дарахтининг охири бўлиб, улардан сўнг алъвеолалар
дарахти ѐки ўпканинг респиратор бўлими бошланади.
Do'stlaringiz bilan baham: