Расм
14.3.
Нафас
ўтказувчи
йўллар
деворидаги
эпителий
ҳужайралари (схема):
1-киприкли ҳужайралар; 2 –
эндокрин ҳужайралар; 3 –
қадаҳсимон ҳужайралар; 4
– камбиал ҳужайралар; 5 -
киприксиз ҳужайралар; 6 –
нерв толаси; 7- секретор
ҳужайралар; 8 - базал
мембрана; 9-хеморецептор
ҳужайралар.
Энг кўп учрайдиганлари киприкли ҳужайралардир. Улардан ташқари
эпителийда қадаҳсимон (мукоцитлар), эндокрин, микроворсинкали (жиякли),
базал (камбиал) ҳамда секретор ѐки Клар ҳужайралари ҳам жойлашади. Шу
билан бир қаторда эпителиоцитлар орасида бириктирувчи тўқимадан ўтиб
олган антиген тақдим қилувчи (Лангерганс) ҳужайралари ва лимфоцитларни
ҳам учратиш мумкин.
Киприкли ҳужайралар
(расм 14.4) призма шаклида бўлиб
апикал
юзасида 250 га яқин киприкчалар тутади. Улар ҳиқилдоқ. тарафга ҳаракат
қилиб, ҳаво орқали кирган турли ѐт моддаларни ташқарига чиқаришга ѐрдам
беради. Бронхларнинг диаметри кичрайган сари бу ҳужайраларнинг
баландлиги пасаяди.
Киприкли ҳужайралар орасида
қадаҳсимон ҳужайралар
(расм 14.4)
жойлашади. Улар шиллиқ модда ишлаб чиқариб, ўиллиқ пардани намлашда
иштирок этади.
Расм 14.4. Ҳилпилловчи эпителий
ҳужайраларининг
растрловчи
электрон микроскопда кўриниши.
1 – киприкли ҳужайралар; 2 –
қадаҳсимон ҳужайралар.
Эндокрин ҳужайраларнинг
бир неча тури фарқланиб,
улар турли
гормонларни: серотонин, дофамин ҳосил қилади. Бу гормонлар нафас
системасининг турли қисмлари фаолиятини бошқаришдан ташқари бошқа
аъзоларга ҳам таъсир қилади (масалан,
норадреналин бронх деворини
кенгайтиради. Серотонин кўп ажралса, бронх тораяди ва ҳ.к.).
Микроворсинкали
(жиякли, ҳошияли) эпителиоцитлар, апикал
юзасида
калта микроворсинкалар тутиб, хеморецептор вазифани ўтаса
керак.
Секретор ҳужайралар
(ѐки Клар ҳужайралар) юқори қисми гумбаз
шаклида бўлиб, эпителий юзасидан бўртиб чиққан. Бу ҳужайралар
киприкча ва микроворсинкалар тутмайди. Ҳужайра органеллаларидан
Голъжи
комплекси, донадор эндоплазматик тўр яхши ривожланган. Бу
ҳужайралар томонидан ишлаб чиқарилган липо- , гликопротеинлар ва
ферментлар ҳаво орқали келган токсинларни зарарсизлантиради.
Базал ѐкикамбиал ҳужайралар
— кам ихтисослашган ҳужайралар
бўлиб, митоз йўли билан кўпайиш ҳусусиятига эга. Улар эпителийнинг
базал соҳасида
жойлашиб, физиологик ва репаратив регенеация учун
маънба вазифасини бажаради.
Антиген тақдим қилувчи ҳужайралар
(дендритли, Лангерганс
ҳужайралари) асосан юқори нафас йўлларида ва трахеяда кўпроқ
учрайди. Улар аллергик реакцияларни келтириб чиқарувчи антигенларни
тутиб қолиш хусусиятига эга. Улар цитокинлар (ўсма ҳужайраларни
некрозга учратувчи фактор) ишлаб чиқариш билан бир қаторда Т-
лимфоцитларни пролиферациясини ҳам кучайтирадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: