Расм 13.8. Макрофаг (электрон микроскопик схема).
И – ядро; 2 – ўсиқлар; 3 – антигенлар; 4 – лизосомалар; 5 – лимфоцит.
Расм 13.9. Интердигитловчи ҳужайра (электрон микроскопик
схема).
1 – ядро; 2 – доначалар; 3 – ўсиқлар; 4 – лимфоцитлар
Периферик иммун-ҳимоя аъзоларининг Б-зоналарида ѐрдамчи
ҳужайраларнинг яна бир тури - дендритли ҳужайралар учрайди. Улар кўпроқ
лимфатик фолликулларда жойлашганлиги туфайли
фолликуляр дендритли
ҳужайралар
деб ҳам аталади (ФДҲ). Ўзларининг кўп сонли ўсиқлари
ѐрдамида бу ҳужайралар лимфоцитлар ва плазмоцитлар
билан контактда
бўлади (расм 13.10). Дендритли ҳужайраларнинг цитоплазмасида кўп сонли
эркин рибосомалар, оз миқдорда митохондриялар, донадор эндоплазматик
тўр каналчалари кўринади. Голжи комплекси
атрофида ва цитоплазманинг
бошқа қисмларида майда, лизосомаларга ўхшаш доначалар учрайди.
Ҳужайра ядроси нотўғри шаклга эга бўлиб, ўзида ядроча сақлайди.
Дендритли ҳужайраларда Fc, C3- рецепторлар борлиги аниқланган. Бу
ҳужайраларнинг асосий вазифаси лимфоцитларга антигенни етказиб бериш
ҳамда лимфоцитларнинг кўпайиши, шаклланишини бошқариб туришдир.
Дендритли ҳужайраларнинг фагоцитоз қилиш қобилияти деярли йўқдир.
Расм 13.10. Дендритли ҳужайра (электрон микроскопик схема).
1 – ядро; 2 – ўсиқлар; 3 – доначалар; 4 – лимфоцитлар: 5 – плазматик
ҳужайралар; 6 – плазмоцитдан ажралиб чиқаѐтган цитоплазма бўлаги
(плазмоцитоз).
Барча кўрсатиб ўтилган (макрофаглар, интердигитловчи ва дендритли
ҳужайралар) ҳужайраларнинг асосий вазифаси антигенни қайта
ишлаш ва
уни тайѐр эпитоплар шаклида лимфоцитларга етказиб беришдир. Шунинг
учун бу ҳужайраларни ―антиген тақдим этувчи‖ (ингл.antigen presenting cells)
ҳужайралар гуруҳига киритилади.
Иммунитет жараѐнида эозинофил ва базофил лейкоцитлар ҳамда
тўқима базофиллари (семиз ҳужайралар) ҳам иштирок этади. Базофил
лейкоцитлар ва тўқима базофиллари ишлаб чиқарган гистамин, гепарин
моддалари Т- ва Б- лимфоцитларнинг кўпайиши ва
шаклланишини
кучайтириш хусусиятига эга. Эозинофил лейкоцитлар организмга кўп
миқдорда антигенлар тушганада кўпаяди ва макрофагларнинг фаолиятини
кучайтиради. Шунингдек, иммун-ҳимоя
жараѐнларининг
кечишида
нейтрофил лейкоцитларнинг аҳамияти ҳам катта. Улар лимфоцитларнинг
кўпайиши ва шаклланишини кучайтирувчи моддалар ишлаб чиқаради ва
антигенларни актив фагоцитоз қилади.
Шундай қилиб, организмда содир бўладиган иммун-ҳимоя жараѐнлари
тўқималар ва аъзоларда жойлашган турли хил ҳужайраларнинг ўзаро
ҳамкорликда фаолият кўрсатиши туфайли амалга ошади. Шу ҳамкорлик
натижасида гуморал ва ҳужайравий иммунитет жараѐнлари амалга ошади.
Организмнинг иммун-ҳимоя жавоби шартли равишда икки фазадан иборат.
Унинг биринчи фазасида антиген уни
таниб олган лимфоцитларни
фаоллаштиради. Кейинги, эффектор фазада лимфоцитлар шу антигенни
бартараф қилишга йўналтирилган иммун жавобни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: