Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet256/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

комплемент
ҳам иштирок этади. Комплемент 
бу жараѐнда кескин активлашиб, баъзи микроорганизмларнинг антитаналар 
томонидан эритиб юборилишини таъминлайди. Шунингдек, комплемент 
оқсилларидан 
опсонинлар 
деб номланган биологик фаол моддалар ҳосил 
бўлиб, улар микробларга ѐпишиб, фагоцитоз жараѐнини енгиллаштиради.
Иммунитет тўғрисида бир қанча назариялар мавжуд бўлиб, улардан 
ҳозирги пайтда энг кенг тарқалгани Ф.Бернетнинг «клонал-селекцион» 
назариясидир. Бу назарияга биноан организмда лимфоцитларнинг кўп 
миқдордаги гуруҳлари, яъни клонлари мавжуддир. Ҳар бир клонга мансуб 
лимфоцитлар генетик жиҳатдан бир хил бўлиб, маълум бир ѐки бир неча 
антигенга нисбатан жавоб реакциясини бериш қобилиятига эгадир. Шу 
туфайли бирон-бир аниқ антиген лимфоцитларнинг фақатгина шу антигенга 
мос келадиган клонигагина таъсир кўрсатади ва уларнинг кўпайишига ҳамда 
активлашишига олиб келади. 
Антигенларни емириш ва зарарсизлантириш услубига қараб 
иммунитетнинг икки хили ажратилади: 
1. Гуморал иммунитет – бунда антигенларнинг антитаналар ѐрдамида 
зарарсизлантирилиши асосий ўрин тутади. Бу иммунитетнинг ишчи 
(эффектор) ҳужайралари бўлиб антитело ишлаб чиқарувчи плазматик 
ҳужайралар ѐки плазмоцитлар ҳисобланади. Плазмоцитлар ўз навбатида Б-
лимфоцитлардан ҳосил бўлади. Бу жараѐнда Т- лимфоцитлар ва микромуҳит 
ҳужайралари ҳам фаол қатнашади. 
2. Ҳужайравий иммунитет – бунда антигенлар (асосан, ѐт ҳужайралар 
ва организмнинг ўзида ҳосил бўладиган, генетик мутацияга учраган ўсма 
ҳужайралар) махсус қотил (киллер – қотил) ҳужайралар томонидан 
ўлдирилади ва емирилади. Бу иммунитет жараѐнида эффектор ҳужайралар 
бўлиб, Т- лимфоцитларнинг бир тури бўлган Т-киллерлар ва махсус «табиий 
киллерлар» (NK-ҳужайралар) ҳисобланади. Бу ҳужайраларни бошқача қилиб 
цитотоксик таъсир кўрсатувчи ҳужайралар 
деб ҳам аташ мумкин (cytos – 
ҳужайра, toxin – заҳар, яъни ҳужайрани заҳарловчи деган маънони 
англатади). 
Организмга антиген биринчи марта тушганда (бирламчи жавоб 
реакцияси) шу антиген учун жавобгар лимфоцитлар клонига тегишли 
ҳужайралар активлашиб, бласт ҳужайраларга айланади. у бластлар митоз 


йўли билан кўпаяди ва дифференциаллашади. Натижада, антигенни «таниб 
олиш» қобилиятига эга бўлган лимфоцитлар миқдори кескин ошади. Бу 
лимфоцитлар шаклланиши давомида икки хил ҳужайралар ҳосил бўлади. 
Уларнинг бир тури эффектор ѐки ишчи лимфоцитлар бўлса, иккинчиси эса 
антиген тўғрисидаги маълумотни «эслаб қолувчи» ѐки «хотирали»
лимфоцитлардир. Антигенга қарши антитаналар ишлаб чиқарувчи 
плазмоцитлар ҳамда цитотоксик таъсир кўрсатувчи активлашган ҳужайралар 
эффектор ҳужайралар бўлиб хизмат қилади. Антиген организмга қайта 
тушганда (иккиламчи жавоб реакцияси) «хотирали» лимфоцитлар олдиндан 
«таниш» бўлган антигенга нисбатан дарҳол жавоб реакцияси содир 
бўлишини таъминлайди. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish