Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet259/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Гуморал
иммун жавоб реакциясида
макрофаглар (антиген тақдим 
этувчилар), Т-ҳелперлар ва Б-лимфоцитлар иштирок этади. Организмга 
тушган антигенни макрофаглар парчалаб, алоҳида бўлакларга ажратади. 
Антиген эпитоплари ѐки детерминантлари II синф БГК молекулалари билан 
биргаликда комплекс шаклида Т-ҳелперларга узатилади ва унинг 
рецепторлари томонидан ―таниб олинади‖. Антиген + II синф БГК 
молекулалари комплексининг Т-ҳелперлар томонидан таниб олиниши 
макрофаглардан интерлейкин1 (ИЛ1) секреция қилинишига олиб келади. 
Бунга жавобан Т-ҳелперлар фаол равишда интерлейкин 2 (ИЛ2) ишлаб 
чиқаради. ИЛ 2 Т-ҳелперларнинг пролиферациясини (бўлиниб, кўпайишини) 
кучайтиради, яъни ҳужайра ўзини ўзи стимуллайди. Т-ҳелперларнинг 
кўпайиши иммун жавобнинг оптимал даражада кечиши учун муҳим 
ҳисобланади. 
Б-лимфоцитларнинг 
фаоллашуви 
антигеннинг 
Б-
лимфоцитлардаги иммуноглобулин рецепторлари билан боғланиши туфайли 
амалга ошади. Б лимфоцитлар ҳам антигенни қайта ишлаб, антиген + II синф 
БГК молекулалари комплекси шаклида ҳужайра юзасига чиқаради. Бунга 
жавобан Т-хелперлар бир гуруҳ интерлейкинлар 
(
ИЛ-2, ИЛ-4, ИЛ-5, ИЛ-6) 
ва гамма-интерферон ишлаб чиқаради. Интерлейкинлар таъсирида Б 
лимфоцитлар бўлиниб кўпаяди ва дифференциаллашади. Уларнинг кўп 
қисми айнан шу антиген учун антитаналар ишлаб чиқаришга 
дастурлаштирилган Б лимфоцитлар клонларини ҳосил қилади.
 
Улар ўз 
навбатида плазмобластларга, проплазмоцитларга ва етук плазматик 
ҳужайраларга айланиб, шу антигенга нисбатан антитаналар ишлаб чиқаради. 
Б лимфоцитларнинг маълум бир қисми эса айнан шу антиген ва унга 
қарши специфик антителолар ишлаб чиқиш ҳақидаги маълумотларни 
ўзида сақловчи ―
хотирали
‖ Б лимфоцитларга айланади. Интерферон 
макрофагларга таъсир қилиб, уларнинг фагоцитар ва антиген тақдим 
қилиш фаолиятларини кучайтиради. Т- супрессорлар Б лимфоцитлардан 
плазматик ҳужайралар ҳосил бўлиши ва уларнинг иммуноглобулинлар 
ишлаб чиқариш жараѐнларини пасайтиради. Шу билан улар организмнинг 
иммун толерантлигини, яъни баъзи антигенларга нисбатан сезгирлиги 
пасайишини таъминлайди. Супрессор вазифасини баъзи Б лимфоцитлар 
ҳам бажариб, уларни Б-супрессорлар деб юритилади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish