Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet267/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Ўпканинг респиратор бўлими.
Бу бўлимнинг морфологик бирлиги 
ўпканинг ацинуси ҳисобланади. Ацинусларнинг умумий сони 150 000 
яқин.Улар респиратор бронхиоладан бошланади. Биринчи тартибдаги 


респиратор бронхиола иккинчи тартибдаги бронхиолага, у эса учинчи 
тартибдаги бронхиолага бўлинади. Учинчи тартибдаги респиратор бронхиола 
алвеоляр йўллар бўлинади, ҳар бир алвеоляр йўл эса алвеоляр қопчалар 
билан тугайди (расм 14.9). 
Расм 14.9. Ўпка ацинуси: 
1-
терминал бронхиола 
2-
биринчи 
тарибли 
респиратор 
бронхиола
3-
иккинчи 
тартибли 
респиратор 
бронхиола
4-
учинчи 
тартибли 
респиратор 
бронхиола
5-
алвеоляр йўллар
6-
алвеола қопчалари
7-
алвеолалар 
Алвеоляр қопчалар эса алъвеолалардан ташкил топган. Ацинуслар бир-
биридан бириктирувчи тўқима орқали ажралиб туради. 12-18 ацинус эса ўпка 
бўлагини ҳосил қилади. 
Терминал бронхиолалардан фарқли равишда, респиратор бронхиолалар 
деворида алвеолалар жойлашиб, уларнинг бўшлиғи бронхиола ичига 
очилади. Респиратор бронхиолалар бир қаторли кубсимон эпителий билан 
қопланган бўлиб, уларда киприкли ҳужайралар кам, аксинча секретор Клар 
ҳужайралари кўпроқ учрайди, мушак пластинкаси ўта юпқалашган бўлиб, 
циркуляр жойлашган айрим силлиқ мушак ҳужайраларидан иборат (расм 
14.10). Респиратор бронхиоланинг адвентициал қаватининг бириктирувчи 
тўқимали толалари ўпканинг интерстициал тўқимаси билан қўшилиб кетади.
 
Расм 14.10. Ўпка. Респиратор 
бўлим.
1 - терминал бронхиола, 1.1 - бир 
қаватли 
кубсимон 
киприкли 
эпителий, 
1.2 
– 
хусусий 
пластинка, 1.2.1 - силлиқ мушак 
ҳужайралар, 2 – респиратор 
бронхиола, 2.1 - бир қаватли 
кубсимон эпителий, 2.2 - хусусий 
пластинка. 2.2.1 - силлиқ мушак 
ҳужайралар, 2.3 – алвеола, 3 - 
алвеоляр йўл: 3.1 – алвеола, 3.2 – 
силлиқ мушак тутамлари, 4 - 


алвеоляр қопча, 4.1 – алвеолалар, 
4.2 - алвеоляр макрофаги, 5 - қон 
томирлар.
Алвеола йўллари ва алвеола қопчалари деворида алвеолалар 
жойлашади. Вояга етган одамнинг ўпкасида уларнинг сони жами 300-400 
млн га етади.
Алвеола ичи бўш пуфакчани эслатади ва вояга етган одамда унинг 
диаметри 0,25 мм дан ошмайди. Алъвеолаларнинг умумий сатҳи нафас 
олганда 100-120 м
2
га тенг. Алвеолалар орасида капиллярларга бой юпқа 
бириктирувчи тўқима жойлашади. Алвеоляр йўллар ва қопчалар деворидаги 
алвеолалар атрофидаги бирикитирувчи тўқимада айрим силлиқ мушак 
ҳужайралари жойлашади. Алвеолалар ўзаро диаметри 10- 15 мкм келадиган 
алвеоляр 
тешикчалар
билан алоқа қилади.
Алвеолаларнинг ички юзаси базал мембранада ѐтувчи бир қаватли 
алвеоляр эпителий билан қопланган. Базал мембранага ташқи томондан 
алвеолалараро тўсиқларда ѐтувчи қон капиллярлари тегиб ѐтади. Алвеолалар 
бир-бирига зич тегиб ѐтгани учун улар орасидаги қон капиллярлари бир 
тарафдан бир алвеолага, иккинчи томондан бошқа алвеолага тегиб ѐтади. 
Капиллярларнинг диаметри 5 мкм гача бўлгани учун бу эрда қон секин оқади 
ва эритроцитлар чўзилиб, бир қатор бўлиб жойлашади. Бу ҳолат 
капиллярларда оқаѐтган қон билан алвеола бўшлиғидаги ҳаво ўртасида газ 
алмашиниши учун оптимал шароит яратиб беради. 
Алвеола эпителий ҳужайралари орасида респиратор I тип, секретор II 
тип ва улардан ташқари ҳайвонларда III тип пневмоцитлар (алвеолоцитлар) 
тафовут этилади (расм 14.11).
Ўпка алвеоласини қопловчи 
I
тип пневмоцитлари
алвеола 
ҳужайраларининг 95% ташкил қилади. Уларнинг шакли нотўғри ясси ѐки 
чўзиқ бўлиб, ядроси жойлашган ўрни қалинроқ чеккалари эса 
юпқалашиб кетган бўлади. Бу ҳужайралар юзасида калта цитоплазматик 
ўсиқчалар мавжуд бўлиб, улар шу респиратор эпителийнинг ҳаво билан 
тўқнашган юзасини ошириб беради. Ушбу ҳужайраларнинг базал қисми 
текис бўлиб, базал мембранада ѐтади. Ҳужайрада Голжи комплекси, 
эндоплазматик тўр ва митохондриялар унча ривожланмаган бўлиб, улар 
асосан ядро атрофида ѐтади. Ҳужайранинг цитоплазмаси бўйлаб айрим 
эркин рибосомалар ва пиноцитоз пуфакчалар жойлашади. I тип 


пневмоцитларнинг ядросиз қисмларига капилляр қон томирлар 
эндотелий ҳужайралариннг ядросиз қисмлари тегиб туради. Айни шу 
жойда 
капиллярларнинг 
базал 
мембранаси 
алвеоланинг 
базал 
мембранасига зич ѐндошган бўлади. Алвеола ва капиллярларнинг 
бундай ўзаро жойлашиши ҳаво ва қон орасида тўсиқнинг 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish