Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet270/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

 
XV БОБ
ТЕРИ ВА УНИНГ ҲОСИЛАЛАРИ 
Тери тананинг ташқи юзасини қоплаб одамда унинг умумий сатҳи 1,5 - 
2 м
2
га этади. Терининг ранги одамларнинг ирқига қараб ҳар хил бўлади. Бу 
теридаги меланин пигментининг миқдорига боғлиқ. Тери ҳосилаларига 
сочлар, тер, ѐғ ва сут безлари ҳамда тирноқлар киради. 
Тери организмни ташқи муҳит билан узвий равишда боғлаб туради ва 
қатор муҳим вазифаларни бажаради: тери ўзининг остида жойлашган аъзо ва 
тўқималарни ташқи муҳитнииг физик ва химик омиллари таъсиридан 
сақлайди; жароҳатланмаган тери ўзидан турли микробларни, кўпчилик 
заҳарли ва зарарли моддаларни ўтказмайди; терининг эпидермис қисми, 
айниқса унинг мугуз қавати, иссиқликни ѐмон ўтказади, ва шу сабабли
терини қуриб қолишдан асрайди; теридаги меланин пигменти қуѐш 
нурларинииг организмга салбий таъсирини камайтиради; тери туз-сув ва 
иссиқлик алмашинувида иштирок этади, кунига тери орқали 500 мл гача сув 
ажралади; сув билан бирга ҳар хил тузлар, кўпроқ хлоридлар ҳамда сут 
кислотаси ва бошқалар чиқарилади; танадан 82% иссиқлик тери орқали 
ажратилади; тана ўз иссиқлигининг маълум қисмини тер ажратиш орқали 
ҳам йўқотади; терининг секретор фаолияти ундаги тер ва ѐғ безлари орқали 
амалга ошади; шу билан бирга, бу безлар экскретор вазифани ҳам бажаради. 
Баъзи дорилар ва заҳарли моддалар ѐғ ва тер безлари маҳсулоти билан 
чиқариб юборилади; тернинг таркиби кўпинча организм ҳолати билан узвий 
боғланган бўлади. Буйрак касалликларида терда сийдик кислоталари, 
мочевина миқдори ортса, қандли диабетда унинг таркибида қанд пайдо 
бўлади; тери ўзидан айрим моддалар (ѐғда эрувчи моддалар, эфир, этил спирт 
ва бошқалар) ни яхши ўтказади (шунинг учун ҳам табобатда теридан ўта 
оладиган моддалардан тайѐрланган мойсимон дорилар ишлатилади); 
ультрабинафша нурлари таъсирида терида витамин Д синтезланади (унинг 
етишмаслиги рахит касаллигига олиб келади); терида кон томирларнинг 
кўплиги сабабли у маълум даражада қон депоси бўлиб ҳисобланади (катта 
одамлар терисида 1 литргача кон тўпланиб туриши мумкин); тери тактил
ҳарорат ва оғриқни сезувчи нерв охирларига бой бўлиб, кенг рецептор 
майдон ҳисобланади (баъзи жойларда, масалан бош ва панжа терисининг 1 
см
2
юзасида 300 тагача сезувчи нуқталар борлиги аниқланган). 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish