(аэрогематик
тўсиқ)
ўта юпқалигини (ўрта ҳисобда 0,5 мкм) таъминлайди (14.11).
Ўпка алвеоласининг II тип пневмоцитларнинг
кенг асослари билан
базал мембранада ѐтувчи, катталиги 8-12 мкм келадиган, овалсимон ѐки кўп
бурчакли ҳужайралардир. Улар ўпка респиратор бўлимининг юқори
дифференциаллашган ҳужайраларидир. Электрон микроскоп орқали
қаралганда I тип алвеолоцитлардан фарқли, ҳужайра митохондриялари,
Голжи комплекси ва силлиқ ва донадор эндоплазматик тўр яхши
ривожланган. Цитоплазмада улардан ташқари ўта кўп осмиофил киритмалар
ва ѐғ доначалари кўринади. Ҳужайранинг алвеола юзасига қараган юзаси эса
калта кам сонли микроворсинкалар тутади.
Бу II тип алвеола ҳужайраси сурфактант номини олган липопротеид
моддасини ишлаб чиқаради. Бу модда нафас чиқарганда алвеолалар
деворининг ѐпишиб қолмаслигини ҳамда алвеолоцитлардан ҳаво ўтишида
қулай шароит яратилишини таъминлайди.
III тип (нейроэпителиал) алвеолоцитлар ҳам тафовут этилади. Бу
ҳужайраларнинг апикал қисмида кўпгина калта микроворсинкалар мавжуд.
Бу ҳужайралар анчагина кам бўлиб, ўпка ацинуси деворида аҳѐн-аҳѐнда
учраб туради. Нейроэпителиал ҳужайраларда рецептор синапс ҳосил қилган.
Шу сабабли уларни
хеморецептор ҳужайралар
деб ҳисоблаш мумкин.
Алъвеола деворида юқорида қайд қилинган ҳужайралардан ташқари
макрофаглар
ҳам учрайди. У ѐт моддаларни ва ортиқча сурфактантни ютиб
парчалаши мумкин. Макрофаглар алвеола деворига алвеолалар орасидаги
бириктирувчи тўқимадан ўтади.
Ўпк
Расм 14.11. Альвеола ва
альвеолалараро
тўсиқ
(схема).
А
-
сурфактант,
Б–
биринчи
тип
алвеолоцитнинг
ядросиз
қисми,
В–алвеола
ва
капиллярлар
базал
мембранасининг туташган
қисми, Д–иккинчи тип
алвеолоцит,
Е–алвеоляр
макрофаг;
Г-
эндотелиоцит.
Ўпканинг қон билан таъминланиши.
Ўпка иккала қон айланиши
доирасидан қон билан таъминланади. Бир томондан ўпкалар бронхиал
артериялар орқали катта қон айланиш доирасидан қон олса, иккинчи
томондан, уларга ҳаво алмашиниши учун ўпка артерияларидан, яъни кичик
қон айланиш доирасидан веноз қон келади. Ўпка артериясининг тармоқлари
бронхиал дарахт бўйлаб, алвеолалар асосигача етиб боради.
Алвеоляр капиллярлар венулаларга тўпланади, улар эса йиғилиб ўпка
веналарини ҳосил қилади. Бронхиал артериялар бевосита аортадан
тармоқланади ва ўпка тўқимасини артериал қон билан таъминлайди.
Бронхларнинг шиллиқ ости ва шиллиқ пардаларида улар чигаллар ҳосил
қилади.Шиллиқ пардада кичик ва катта қон айланиш доиралари томирлари
ўзаро анастомоз ҳосил қилиб қўшилади. Ўпка томирларга энг бой орган.
Улар организмнинг бошқа қисмларига нисбатан ўртача 200 марта кўп қон
олади. Ўпкаларда кислороднинг гемоглобин билан боғланиши кислород
парциал босими туфайли содир бўлади.
Лимфатик система капилляр томирларнинг юза ҳамда чуқур
тармоқларидан иборат. Юза томирлар висцерал плеврада, бўлаклараро
тўсиқларда, қон томирлар ва бронхлар атрофида жойлашган. Бронхнинг
шиллиқ ва шиллиқ ости пардаларида лимфа томирлари 2 та чигал ҳосил
қилади. Лимфатик системаси ўпка дарвозасида йиғилади ва бронхиал лимфа
тугунларига тўпланади.
Ўпканинг нерв билан таъминланиши симпатик ва парасимпатик нерв
система орқали амалга оширалади. Симпатик нервлар бронхларни
кенгайтирувчи
ва
қон
томирларни
торайтирувчи
импулсларни,
парасимпатиклар эса, аксинча, бронхларни торайтирувчи ва қон томирларни
кенгайтирувчи импулсларни ўтказади.
Ўпканинг ѐшга қараб ўзгариши.
Янги туғилган болаларда ўпка
алвеолалари жуда кичик бўлади. Гўдак ҳаѐтининг биринчи ойларида
алвеоляр йўллар ва алвеолаларнинг ўлчами катталашади, лекин эластик
толалар ҳали ҳам оз миқдорда бўлади. Гўдак ўпкаси 3-5 ѐшгача ўз
тузилишининг нозиклиги ва лимфа томирларига бойлиги билан ажралиб
туради. Ёшўтиши билан ўпкада лимфа системасининг қайта ривожланиши
содир бўлади. Алвеолаларнинг шаклланиши уларнинг эластик синчинчнг
ривожланиши билан тугайди. Кексаларда ўпка склерозининг ривожланиши
кузатилади ва пневмосклероз вужудга келади. Баъзан бириктирувчи
тўқимада гиалин тугунчалар ҳосил бўлади. Алвеолалараро тўсиқларнинг
эластик толалари ингичкалашади, баъзи жойларда эса узилади. Бунинг
натижасида ўпка тўқимаси ўзининг эластиклиги (чўзилувчанлигини)
йўқотади. Бу эса, алвеолаларнинг пуфаксимон кенгайиб кетишига (эмфизема)
сабабчи бўлади.
Нафас олиш аъзоларининг регенерацияси.
Ўпканинг физиологик
регенерацияси кам ўрганилган. Нафас йўллари эпителийсининг кўчиб,
шиллиқ билан бирга ташқарига чиқарилиб туриши аниқланган. Киприкли
эпителий куйиш, механик жароҳатланиш кабилардан сўнг яхши тикланади.
Ўпканинг бир қисмини олиб ташланганда унда алвеолаларнинг компенсатор
гипертрофияси содир бўлади. Лекин ўпка тўқимасида регенерация суст
боради, чунки жароҳатланган жойда бириктирувчи тўқима зўр бериб
ривожланади, бу эса ўпка тузилмаларининг хақиқий тикланишини тўхтатиб
қўяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |