Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet265/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Ўпкалар 
Ўпкалар кўкрак бўшлиғининг катта қисмини эгаллаб турувчи ва нафас 
олиш деворларига қараб ўз шаклини доим ўзгартириб турувчи жуфт 
органдир. Ўнг ўпка 3 бўлакдан, чап ўпка эса 2 бўлакдан иборат. Ўпка ташқи 
юзаси сероз парда - висцерал плевра билан ўралган (расм 14.7). 


 
Ўпканинг тузилиши 
Кекирдак бош бронхларга (бирламчи) бўлинади ва ўпка дарвозасидан 
ўпкага киради. Ўпка дарвозасига артериялар ҳам киради, веналар ва лимфа 
томирлари эса чиқадилар. Бу тузилмалар зич толали бириктирувчи тўқима 
билан ўралади ва улар биргаликда 
ўпка илдизини
хосил қилади. Ўпка ҳаво 
ўтказиш йўллари, бронх дарахти ва нафас олиш системасининг респиратор 
бўлими - алвеолалар системасидан тузилган. Ўнг ва чап ўпка 10 тадан бронх - 
ўпка сегментларидан тузилган бўлиб, ҳар бир сегмент ўпка паренхимасининг 
бир қисмидир. Сегментда ўпка ичидаги йирик бронхлар ва унинг тармоқлари 
ҳамда ўпка артерияси ва веналар ҳам бўлади. Сегментлар бириктирувчи 
тўқимали тўсиқлар билан ажралиб туради. Ўпканинг ҳар бир бўлаги 
бириктирувчи тўқимали тўсиқлар орқали бўлакчаларга бўлинади. Тўсиқлар 
ҳомилада кучли ривожланган, катталарда эса кучсиз бўлиб, бўлакчалараро 
чегара ѐмон ифодаланган.Бу тўсиқларда турли калибрдаги бронхлар, қон 
томирлар ва нервлар жойлашади. Ўпка бўлакчалари пирамида шаклида 
бўлади ва уларнинг учлари ўпка дарвозасига қараган бўлади.
Ўпканинг бронх дарахти.
Бронх девори бронх дарахти бўйлаб бир 
хил тузилишга эга эмас. Бронх диаметрининг кичрайиши билан унинг 
тузилиши ўзгариб боради. Бронхларнинг шиллиқ пардаси трахеядаги сингари 
киприкли цилиндрсимон, қадаҳсимон, базал ва эндокрин ҳужайралар тутади. 
Бронхларнинг дистал қисмида ва терминал бронхиолаларда яна 
микроворсинкалар тутувчи (ҳошияли), киприксиз ва секретор ҳужайралар 
ҳам учрайди.
Бош бронхнинг ички 
диаметри 15 мм бўлиб, трахеянинг икки ўпкага 
ажралган қисмидан бошланади ва тузилиши трахея тузилишини эслатади. 
Аммо трахея тузилишидан фарқли равишда, унинг тоғай ҳалқалари яхлит 
ҳалқа шаклида тузилган. Бу эса бронх диаметрининг барқарорлигини 
таъминлайди ва ҳавони бемалол ўтказади. 
Иккинчи тартибдаги бронхлар 
бўлак ва сегментлар ичида бўлиб, 
уларнинг диаметри 10 мм дан 5 мм гача бўлади. Уларнинг девори ҳам трахея 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish