Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet273/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

 
Эпидермис
Терининг ташқи қавати бўлиб, кўп қаватли ясси 
мугузланувчи эпителийдан иборат. Қалин терининг эпидермисида 5 қаватни 
ажратиш мумкин: 1. Базал қават; 2.Тикансимон ҳужайралар қавати; 
З.Донадор ҳужайралар қавати; 4.Ялтироқ тават. 5.Мугуз қават. Юпқа терида 
ялтироқ қават учрамайди. 
Эпидермиснинг 
базал ва тиканаксимон қаватлари 
таркибида 5 хил 
ҳужайралар фарқ қилинади: кератиноцитлар (уларда такомиллашиш 
натижасида мугуз модда ѐки кератин ҳосил бўлади), Лангерганс 
ҳужайралари, меланоцитлар, Меркел ҳужайралар ва лимфоцитлар. 
Базал 
кератиноцитлар
эпидермис ҳужайраларининг 85% ташкил этиб, 
кератинизация 
жараѐнида 
бевосита 
қатнашувчи 
ҳужайралари 
ҳисобланади. Улар призматик шаклга эга бўлиб, цитоплазмаси базофил 
бўялади, думалоқ ядроси хроматинга бой. Ҳужайраларнинг нозик 
тузилишида барча органеллалар қатори ядро атрофида ва десмосома 
соҳасида жойлашган тонофибриллалар яққол кўзга ташланади. Базал қаватда 
кўплаб митоз йўл билан бўлинаѐтган ҳужайралар учрайди. Эпидермис 
ҳужайраларининг доимий янгиланиб туриши (физиологик регенерация) 
асосан шу кератиноцитлар ҳисобига бўлади. Бу жараѐн давомида 
кератиноцитларда турли механик ва химѐвий таъсирларга чидамли 
махсус оқсиллар (кератолинин, филлагрин, инволюкрин) синтезланиши 
билан бир қаторда кератин тонофиламентлари ва кератиносомалар 
шаклланади. 
Уларнинг 
ядро 
ва 
органеллалари 
парчаланиб, 
ҳужайралараро бўшлиқлари липид табиатга бой махсус цементловчи 
модда билан тўлади. Шу сабабли эпидермис сувни ўтказмаслик 
хусусиятига эга бўлади. Кератиноцитлар аста-секинлик билан пастдан 
юқорига силжиб, 
мугуз тангачаларига
айланади сўнгра улар юза 
қаватдан тушиб кетади.
Меланоцитлар —
меланин синтез қиладиган ҳужайралардир. Улар 
нерв тўқимасидан такомиллашади (расм 15.2). Кумуш тузи билан 
бўялганда (импрегнация қилинганда) уларда бир қанча тармоқланган 
ўсимталар аниқланади. Қушни ҳужайралар билан десмосомалар ҳосил 
қилиб туташмайди. Уларнинг цитоплазмаси тонофибриллалар тутмайди, 
аммо кўп рибосома ва меланосомаларга эга. Меланосомалар Голжи 
комплексида ҳосил бўлиб, овал шаклдаги тузилмалар ҳисобланади. Улар 
ташқи томондан бир қават мембрана билан ўралган бўлиб, ичида 
фибрилляр асосда ѐтувчи зич меланин доначалари бўлади. Меланин 
тирозиназа ва ДОФА-оксидаза ферментлари иштирокида тиразин 
аминокислотасидан ҳосил бўлади. Базал эпидермотитларда ҳам пигмент 
доначалари 
бўлишн 
мумкин, 
бу 
доначалар 
ҳужайраларга 
меланотитларнинг ўсимталари орқали ўтиб қолишидан юзага келади. Ўзи 


пигмент ишлаб чиқармайдиган, лекин меланин тутувчи бундай 
ҳужайралар 
меланофорлар 
деб аталади.
Меланин 
пигменти УБ-нурларни 
ушлаб қолиб, ички аъзоларга зарарли таъсирдан ҳимоя қилади. Пигмент 
синтези ултрабинафша нурлари, меланотропин таъсирида кучаяди. УБ-
нурлар бундан ташқари кератиноцитларда витамина D ишлаб 
чиқарилишини 
кучайтиради. 
Глюкортикоидларнинг 
ажралиб 
чиқишининг бузилиши ўз навбатида гипофиздан АКТГ ажралишини 
кўпайтиради ва натижада меланоцитларнинг фаолиятини ошади. Мисол 
қилиб, Аддисон касаллигини келтириш мумкин.
Расм 15.2. Эпидермисдаги 
меланоцитнинг 
тузилиши 
схемаси. 
1-меланоцит ўсимталари
2 - комплекс Голжи
3 - премеланосомалар
4 - меланосомалар 


эпидермис 
базал 
мембранаси
 
Меркел ҳужайралари
(сезувчи нерв охири) нейрал табиатга эга. 
Терининг ўта сезгир соҳаларида (бармоқлар, буруннинг учки қисми ва 
бошқ.) Уларнинг асосида афферент нерв толалари келиб тугайди. Меркел 
ҳужайралари ва афферент нерв толалари эпидермисда тактил сезгиларни 
қабул қилади. Цитоплазмасидаги секретор доначалар бомбезин, ВИП, 
энкефалин, эндорфин ва бошка пептидлар тутади. Шунга кўра Меркел 
ҳужайралар дисперс эндокрин системага (APUD-серия) ҳам киритилган. 
Ушбу ҳужайралар эпидермис ҳужайраларининг регенерациясида, қон 
томирларнинг тонусини ва ўтказувчанлиги бошқаришда иштирок 
этадилар. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish