11- МАВЗУ: ЎРТА АСРЛАРДА ШАРҚ
МАМЛАКАТЛАРИ ДАВЛАТИ ВА ҲУҚУҚИ
262
билан ҳинд ҳуқуқининг асосий манбалари сифатида майдонга чиқа
бошлайди. Энг дастлабки шарҳловчилардан бири Асахайя (тахминан VII
асрда) бўлиб, у машҳур Нарада дхармашстрасини – Нарадабхазияни
шарҳлаган. Айниқса Ману қонунлари тез-тез қайта ёзилган ва шарҳланган.
Ўрта асрлар Ҳиндистонида одат ҳуқуқи анъанавий ҳинд ҳуқуқининг муҳим
манбаларидан бири бўлиб қолаверди.
Дхармашастраларнинг диний нуфузига, уларнинг анъанавий ҳуқуқий
мавзуларига мурожаат қилиш хусусий ҳуқуқни, хусусан, никоҳ– оила, мерос,
шахс ҳуқуқий ҳолати институтларини ишлаб чиқиш бўйича шарҳловчилик
фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаб берди.
Бу вақтда Ҳиндистонда ҳам ота линияси бўйича, ҳам она линиси
бўйича оилавий, уй жамоалари мавжуд бўлишда давом этди. Улар икки
асосий белгиси: катта оила аъзоларининг биргаликдаги меҳнати ва меҳнат
маҳсулотларининг улар ўртасида тенг тақсимланиши билан тавсифланади.
Мулкка биргаликда эгалик қилиш ва хўжаликни биргаликда юритиш – катта
(бўлинмаган) оиланинг асоси, анъанавий ҳуқуқнинг асосий принципи эса –
кўчмас мулк: ер оилада қолиши керак эди.
Бундан шу нарса келиб чиқадики, оиланинг алоҳида аъзолари мулкдор
деб тан олинмайди, оила мулкини тасарруф қилиш чекланади, уни фақат
оила бошлиғи, бошқарувчиси тасарруф қилиши мумкин. Оила бошлиғининг
ҳокимияти катталик обрў эътиборига, унинг авлодлар диний удумлари билан
боғлиқ урф-одатларни бажаришига асосланган. Никоҳ, фарзандликка олиш,
мерос институтларининг асосий мақсади авлодларни ҳурмат қилиш,
урф-одатларни, динга хизмат қилишни адо этиш ҳисобланган. Зеро, буларга
оиланинг моддий ва маънавий бойлигининг асосий шарти сифатида қаралган.
Ота вафотидан сўнг оила мулки оила бошлиғининг бевосита авлодларига –
ўғилларга ўтказилган.
Ўрта асрлар Ҳиндистонида ашё ҳуқуқининг муҳим институтларидан
бири
«бенами»
мулкчилиги эди. У инглизлардаги ишониб топширилган мулк
институтига жуда ўхшаш бўлган. Бенами – ўз пулларига, лекин бошқа шахс
номидан ёки ўз номидан сотиб олинган, бироқ бошқа шахсга унинг учун
қандайдир фойда келтириш мақсадини кўзламасдан берилган мулкдир.
Оилавий муносабатлар соҳаси билан мустаҳкам боғлиқ бўлган мулк
ҳуқуқининг яна бир анъанавий институти
«режия»
эди. У оиланинг
бўлинмас мулки ҳисобланган. Бу мулк мерос бўйича оиланинг фақат битта
аъзосига ўтказилган. Оиланинг бошқа барча аъзолари ушбу мулкка нисбатан
ҳеч қандай ҳуқуқларга эга бўлмаган.
Ҳиндистоннинг анъанавий ҳуқуқида ривожланган ўзига хос мулкчилик
институти – бутлар, санамлар (худолар), диний ва ҳайр-эҳсон муассасалари,
ибодатхоналар мулклари бўлган. Бундай мулклар ҳайр-эҳсон, садақа ва
қурбонлик қилиш натижасида вужудга келган. Бунда диний қурбонликлар ва
хайр-эҳсон қилиш бир-бирига мос тушган. Чунки Ҳиндистонда муҳтожларга
ёрдам бериш, хайр-саҳоват кўрсатиш алоҳида диний иш сифатида кўрилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |