11- мавзу: Ўрта асрларда шарқ мамлакатлари давлати ва ҳУҚУҚИ


Ҳиндистонда ҳокимият ва давлат бошқарувининг ташкил



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/37
Sana13.04.2022
Hajmi1,18 Mb.
#548190
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
12 лекция

Ҳиндистонда ҳокимият ва давлат бошқарувининг ташкил 
этилиши. 
Милоднинг IV асрлари бошларига қадар Ҳиндистон бир неча 
мустақил давлатлардан иборат бўлиб, ҳар бир давлат бошида подшолар – 
махаражалар турган. IV асрнинг бошларида шимолий Ҳиндистон, Ганг ва 
Ҳинд дарёлари ҳавзасини бирлаштирган жуда катта империя – Гупталар 
давлати вужудга келади. Бу бошида ҳиндлар турган охирги салтанат бўлиб, 
VI асрларгача ҳукм суради
35
. Ҳиндистон VI-XII асрларда бир-бири билан 
иқтисодий алоқада бўлган кўп сонли давлатлар – князликларнинг 
йиғиндисидан иборат бўлиб, дастлабки даврларда ушбу давлатларда 
уруғдошчилик муносабатларининг кўпгина қолдиқлари сақланиб қолган эди. 
Хусусан, VII асрда ривожланган Xарша, Чалукилар давлатлари, VIII асрдаги 
Гуджара-Пратихарлар давлатлари қабилавий подшоликлар йиғиндисидан 
35
Agarwal, Ashvini (1989). Rise and Fall of the Imperial Guptas, Delhi:Motilal Banarsidass, P.264–269. 


11- МАВЗУ: ЎРТА АСРЛАРДА ШАРҚ 
МАМЛАКАТЛАРИ ДАВЛАТИ ВА ҲУҚУҚИ
260 
иборат примитив давлатлар эди. Уларнинг чегаралари доимо ўзгариб турарди 
ҳамда мунтазам маъмурий аппарати ташкил этилмаганди. Бу давлатлар 
тепасида 
махаражалар 
– буюк князлар турарди
36
. Баъзи майда 
подшоликларда подшолар сайлаб қўйиларди. Махаражаларга маслаҳатчилар 
ёрдам берарди. Маслаҳатчилар 
мантрипаришад 
деб аталувчи маслаҳатчи 
орган таркибига кирардилар. Давлат аппаратида муҳим ўрин ҳарбийларга ва 
солиқ йиғувчиларга тегишли эди.
Деҳли султонлигида ҳам, Бобурийлар салтанатида ҳам монархия 
бошқарув тизимига асосланган давлат ҳокимияти органлари мусулмон 
давлатининг ислом диний таълимоти асосида ташкил этилган эди. Бу 
таълимотга асосан Аллоҳга ишонувчи барча мусулмонлар битта бошлиққа 
эга бўлиши керак.
Муҳаммад Tуғлоқ (1325-1351 йиллар) ўз танга пулларига «Султон –
худонинг сояси» деб ёздириб қўйган эди
37
. Бобокалонимиз Бобур эса илоҳий 
ҳуқуқларга эга бўлган 
подшоҳ 
унвонини олган эди. Давлат бошлиғи (султон, 
подшоҳ)нинг ҳокимияти меросий бўлган. У ўзига тахт вориси тайинлаши 
мумкин эди. Мусулмон ҳукмдорлари олий қонун чиқариш ва суд 
ҳокимиятига эга эди. Мусулмон давлатида давлат бошлиғидан кейин 
иккинчи шахс – олий чиновник – 
вазир 
бўлган. У ҳарбий ва молиявий 
идорага раҳбарлик қилган. Унинг асосий мажбурияти султоннинг 
буйруқларини ҳаётга тадбиқ қилиш эди. Вазирлар кўпинча бутун ҳокимиятни 
ўз қўлларида тўплардилар.
Деҳли султонлигида ҳам, Буюк Бобурийлар салтанатида ҳам марказий 
бошқарувни махсус ҳукумат идоралари – 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish